1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet25/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

2.3.2. Гравиметрик тадқиқотлар

Гравиметрик съемка асосан, кузатилаётган ва назарий ҳисобланган қийматлар орасидаги фарқларни ифодаловчи, оғирлик кучи аномалияларини намоён этшга имкон беради.


Изоаномал (оғирлик кучи аномалияларининг тенг қийматларини чизиқлари) хариталар тузилади.
Изоаномал хариталар массанинг зичликларидаги ўзаришларини акс эттиради ва шунинг учун кўмилиб ётган реьефни ўрганиш учун ундан фойдаланиш мумкин. Масалан жипс жинслардан тузилган кўмикдаги тепаликлар гравитацион харитада кўпинча ижобий аномалиялар беради, бўшоқ жинслар билан тўлдирилган депрессиялар эса –салбий. Гравитацион вариометр ёрдамидаги муфассал съемкалаш натижасида унча чуқур бўлмаган кўмикдаги рельефнинг майда нотекисликлари ҳам тадқиқ этилади (масалан, карст бўшлиқлари ва ш.ў.).


2.3.3. Электрометрик тақиқотлар

Электрометрик тадқиқотлар ҳар хил тоғ жинсларида турлича бўлган электр токининг солиштирма қаршиликларини ўлчашларга асосланган, бу эса ер пўстининг юқори горизонтлари кесимларидаги геологик тузилишларни ҳамда кўмикдаги реьефни ўрганишларга имкон беради. Баён этилаётган усул солиштирма қаршиликлари бир-биридан кескин фарқланувчи қатламлар орасидаги контактлар юзаларини топишга ёрдам беради. Ўлчашлар натижасида, геологик кесимнинг у ёки бу элементларига мос келувчи маълум оралиқлар ажратиладиган, геоэлектрик кесим олинади.




2.3.4. Электрик профиллаштириш усули

Электрик профиллаштириш усули озуқловчи электродларни доимий равишда тарқатиш билан, мўлжалланган нуқтада профил бўйича солиштирма қаршиликларни ўлчашда жамланган бўлиб, у ўлчашнинг доимий чуқурликарини таъминлайди. Электрометрик усулни ер пўстини юқори қисмларининг геологик тузилишларини ўрганиш учун, геоэлектрик кесимда иштирок этувчи тоғ жинсларининг қалинликлари, генезиси ва литологик таркибларини аниқлаш учун, кўмилиб ётган рельефни (масалан кўмилиб ётган дарё водийларини, ёпилиб қолган карст рельефини ва б.) морфографик ва морфометрик ўрганишлар учун, неотектоник бўлган бурмаловчи ва ёрувчи деформацияларни тадқиқ этиш учун, қисман рельефнинг кўмикдаги шакллари билан боғлиқ бўлган фойдали қазилмаларни излаш учун ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун қўлланилади.





Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling