1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet28/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

3.1.1. Палеофаунистик тадқиқотлар
Палеофаунистик тадқиқотлар, биринчи навбатда, эволюцион ривожланиши, ёйилиши ва қирилиб халок бўлишиларни биргаликдаги таъсири остида, маълум худудларда шаклланган тарихий ташкил топган ҳайвонлар шаклларининг мажмуасини тадқиқ этишга таянади. Шунинг учун, қазилма фаунистик мажмуаларни ажратишда қуйидагилар ҳисобга олинади: 1) мажмуага кирувчи ҳайвонларни бир вақтлилигиги ва бирга бўлишлари; 2) мажмуаларнинг мустқал эканлиги; 3) мухим даражадаги худудларда яшашлари; 4) геологик ёшлари; 5) аввалги ва кейинги мажмуалар билан тарихий боғлиқликлари.
Ҳозирги пайтга келиб кўпгина қадимий органик топилмалар моренага хос, яхши маркирланувчи горизонтлар мавжуд бўлмаган музликдан ташқари зонада топилган.
Органик топилмаларнинг таянч кесимлари Днепр, Донни қуйи районларида, Днестр хавзаларида, Қрим, Рус текисликларида, Шарқий Сибирни жанубида, Шимолий Кавказда, Қозоғистон, Ўрта Осиёда, шунингдек Шимолий Муз океани оролларида, Арктиканинг осиё секторида ва Шимолий Американинг шимолида маълум. Бир қатор ҳолларда фаунистик бой жойлар қадимий асфальтга хос халқоб тўпланишларда ва нефтли кўлларда топилган. Улардан ноёблари – Бинагад кўмикликлари (Баку яқинидаги) ва Ранчо Ла-Бреа (АҚШ, Калифорния) ҳисобланади.
Тўртламчи лаврнинг фаунистик топилиш жойлари қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: 1) улар ер шарининг барча районларида топилади (денгиз қирғоқларидан ва оролларидан то контеентларнинг ички районларигача); 2) улар ётқизиқларнинг энг турли-туман бўлган литологик-генетик турларида топилади (глина ва торфликлардан тортиб то шағал-валунли тўпланишларгача, денгиз, кўл, аллювиалдан тортиб музликларгача, шу жумладан моренага хос ҳам); 3) улар учун геоморфологик ётиш шароитларининг диапозони катта: денгиз қирғоқлари бўйлаб замонавий маданий соҳиллардан, дарё бўйлари йўлларигача, аллювиал террасалардан то текисликлар ва тоғликларнинг кенг бўлган дарё оралиғи кенгликларигача .
Тўртламчи лаврнинг фаунистик топилиш жойлари учун асосий ролни сутэмизувчиларнинг қолдиқларини ўрганиш ўйнайди. Ер юзасидаги, чучук сувли ва денгиз моллюскалари ҳамда остракодаларни ўрганиш иккинчи даражали аҳамиятга эга. Океан ва денгиз туби ётқизиқлари учун планктонлар ва бентосга оид фораминиферлар мухим.
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling