1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.1. Магнитометрик тадқиқотлар
Геофизик усуллар
Геофизик усуллар, хусусиятлари геологик тузилишлари билан боғлиқ бўлган физик ходисаларни тадқиқ этишга асосланган (оғирлик кучи майдонини, магнит, электрик, табиий радиоактив жараёнлар ва бошқаларни ўрганиш). Геофизик усуллар ёрдамида тўртламчи ётқизиқларнинг умумий қалинликларини аниқлаш, уларнинг тахти (ложа) (то тўртламчи рельефни) юзасининг шаклини намоён этиш, кўмикдаги кесимларда ётқизиқларни литологик-стратиграфик бўғимлаштиришни ўтказиш, кўп йиллик муз қотишларни тадқиқ этиш мумкин. Дастлабки икки вазифани ҳал этиш учун электрқидирув (электрпрофиллаш, вертикал электрик зондлаш) ва сейсмик қидирув қўлланилади, бунга сабаб, тўртламчи ва то тўртламчи ҳосилалар ўртасидаги аниқ чегаралар бўйлаб солиштирма электр қаршиликни ва қайишқоқ тўлқинларнинг тарқалиш тезликларини кескин тушиб кетишлари аниқланган. Гравиқидирув чақиқ жинсларнинг қалинликлари ва пойдеворнинг йирик нотекисликларида, фақат тахминий маълумотлар беради. Солиштирма электр қаршиликлари ва қайишқоқ тўлқинларнинг тарқалиш тезликлари бўйича тўртламчи ҳосилаларнинг кучсиз фарқланишлари оқибатида, геофизик усуллар ёрдамида тўртламчи ётқизиқларни литологик таркиблари бўйича бўғимлаштириш анча мураккаб. Денгиз, кўл ва дарё акваторийларида тўртламчи ётқизиқларни ўрганишда товушли геолокацию, сейсмоакустик профиллаштириш, радиотўлқинли усуллар қўлланилади. 2.3.1. Магнитометрик тадқиқотлар Магнитометрик тадқиқотлар тоғ жинсларининг магнит хоссаларига боғлиқ ҳолда ўзгариб турувчи магнит майдонларини ўлчашга асосланган. Ушбу усул бўшоқ ётқизиқлар остида кўмилиб ётган депрессияларнинг туб бўлган тахтлари рельефини, кўмикдаги лава қопламларини, ёпилиб қолган карстга хос рельефни, кўмилиб ётган водийларни ўрганишган, ёрувчи дислокацияларни ва уларни қўмиқдаги рельефдаги ролини намоён этишга ҳамда тўртламчи геологиянинг бошқа вазифаларини ҳал этишга имкон беради. Ушбу шаклларни намоён этиш имкониятлари шу фактга асосланадики, кўмикдаги рельеф қоидага кўра, магнит қабул қилувчанлиги турлича бўлган қалин қатламларни ажратиб туради. Масалан, карстга хос рельефга ётувчи бўлган ётқизиқларнинг магнит хоссалари, одатда оҳактошларга қараганда юқори бўлади (охиргиси деярли магнитланмаган) ва ш.ў. Ер юзасидаги ва ҳаводаги магнитли съемкалаш материалларидан асосан, геологик-геоморфологик тадқиқотларда фойдаланилади. Лозим бўлганда, уни кўмикдаги рельефни ёки тадқиқ этилаётган районнинг тузилишларида иштирок этувчи геологик ҳосилаларнин тектоник деформацияларини махсус ўрганиш учун ташкил қилса бўлади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling