1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet17/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

Петрогрфик тадқиқотлар

Минералогиянинг йўналишларидан бири сифатида мустақил геологик таналар хосил қилувчи тоғ жинсларини –яъни минерал агрегатлар: охактошлар, гипслар, гнейслар, сланцлар, тузлар, қумлар, шағал-тошчалар, глиналар, гранитлар, алевролитлар ва бошқаларнинг тадқиқотларига асосланган. Улар минерологик ва кимёвий таркибларига, пайдо бўлишларига (магматик, метоморфик, чўкинди жинслар), ер юзаси ва ер қаърида хосилаларини ётиши ва тарқалишига қараб бир- биридан фарқланадилар.


Петрографик таркиб ва уни ўрганиш қуйидагиларни ўзида муажжасм этади: озиқлантирувчи ўлкаларни, яъни тоғ жинсларининг туб очилишлари областини, ёки бўлакларнинг “ватанини” намоён этиш ва бўлакли материалларининг тарқалиш йўлларини қайта тиклаш 2) йирик бўлакли ўтриндиларнинг фациал-генетик хусусиятларини тахлил этиш; 3) ётқизиқларни стратиграфик бўғимлаштириш.
Тўртламчи ётқизиқларини петрографик таркибини тахлили бир неча усулларда амалга оширилади: 1) уларни ўлчамларини инобатга олмаган ҳолда, бўлакларнинг ўртача валга хос намуналарини ўрга-нишда; 2) дастлаб бир неча гранулометрик фракцияларга бўлинган тоғ жинси бўлакларини ўрганишда; 3) музлик ётқизиқлари учун “бошқарувчи валунлар” принципи қўлланилади.

      1. Литологик тадқиқотлар

Литологик тадқиқотлар тоғ жинсларининг маҳсулий таркиблари, тузилиши, келиб чиқишлари ҳамда ва маконда жойлашиш қону-ниятлари бўйича кесимларни бўғимлаштириш ва корреляциялашга асосланган. Стратиграфик белгилар сифатида минераларни таркиблари, кимёвий элементларини тарқалишлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилади.


Қуруқликлардаги тўртламчи ётқизиқлар орасида терриген чўкиндилар - қумлар алевролитлар глиналар шағаллар устиворлик қиладилар. Тоғли худудларда асосан майда шағал тошлар ва катта бўлакли палахсалар кенг тарқалган. Карбонат ётқизиқлар кам учрайди. Булар минераллашган сувларни ётқизиқлари – оҳактошли туфлар ва травертин, ғовакли оҳактошлар, баъзи жойларда оҳактошли-чиғаноқлардан иборат. Углеродли оганоген бўлган ётқизиқлар – торф, сапропелли иллар нисбатан камроқ учрайди. Шунингдек турли тузлар, қадимий музликлар, вулканк жинслари ҳам учрайди. Ўзига хос, тавсифли жинс бўлиб лёсс ва дёссимон ҳосилалар хизмат қилади.
Тўртламчи ётқизиқларнинг хусусиятлари – аралашган жинслар-нинг кенг тарқалганлигидир. Аралашган жинслар орасида энг муҳимлари – валунли глиналар, кейин суглинкалар ва супеслар ҳисобланади.
Валунли глиналар турли йириклардаги валунлар, шунингдек майда шағаллар, шағал-тошлар ва қумлар бўлган, одатда жинснинг асосини ташкил этувчи глина аралашмасини тақдим этади. Ахён-ахёнда (тоғлик жойларда) анча йирик бўлакчали материалларт орасида глина тўлдирувчи бўлиб хизмат қилади. Валунли глиналар материкга хос музикнинг моренларини тавсифли турдоши ҳисобланади.
Суглинклар ва супеслар – бу мухим даржада чангсимон жинслардан (0,05-0,005 мм фракциядаги заррачлар устиворлик қилади) иборат. Суглинкада диаметри 0,005 мм кичик глинали заррачаларни таркиби 10-30%. Супесда глина зарарларнинг таркиби 10% дан ошмайди. Иккала жинсларда хам алевролитли ва қумли зарраларининг аралашмалари (30% гача) мавжуд. Сугликалар қуруқ холатда қаттиқлашади, супеслар эса сочилувчан бўлиб қолади. Ушбу тоғ жинслари орасида барча бир-бирига ўтишишлар мавжуд. Шунингдек валунли суглинка ва супеслар хам учрайди. Бундан ташқари, бошқа фракцияларнинг аралашмаси ва оддий қатордаги тоғ жинслари мавжуд бўлиб, глинали, суглинкали, гравийли ва торфли қумлар, қумли глиналар ажратилади.
Литологик тадқиқотлар турли инженер иншоотларини қуриш учун асос сифатида, тоғ жинсларининг чидамлилигини мухокама қилиш учун мухимдир.




      1. Download 0.52 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling