5. Касб таълими методларига нималар киради? Касб таълими методлари деганда - ўқитувчи ва таълим
олувчиларнинг биргаликда бажарадиган фаолият усуллари тушунилади ва бу
усуллар таълим олувчиларнинг техник-технологик билимларни, кўникма ва
малакаларни эгаллашларига, мустақил равишда билим олиш ва бу
билимлардан амалда фойдаланиш қобилиятини оширишга қаратилган
бўлади.
Таълим беришда ўқитиш методлари асосий ўринни эгаллайди. Методюнонча атама бўлиб, усул, йўл деган маънони англатади, яъни мақсадга
эришиш йўлини билдиради. Методлар (усуллар) ҳар қандай ахборотни
(мақсадни) узатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги синфларга
ажратилади:
сўз орқали ифодаланадиган метод;
кўргазмали метод;
амалий метод.
Таълим жараѐнида талабаларни ўзлаштириш, фикрлаш жараѐнини ташкил
этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
ўқитишнинг маъруза (суҳбат) методи;
ўқитишнинг амалий ишлар методи;
лаборатория ишлари методи;
мустақил ишлар методи;
репродукцив-эвристик метод;
илмий-тадқиқот методи;
ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи;
ўқитишнинг индуктив ва дидуктив методи.
Ахборотни сўз орқали етказиш ва қабул қилишга қаратилган биринчи
гуруҳ методларига: Ҳикоя, суҳбат, маъруза кабиларни киритиш мумкин.
Нутқ маданиятини ўстиришда ҳикоянинг ўқитиш ва фикрларни баѐн
қилиш методи сифатидаги имкониятлари бошқа методларга нисбатан
юқоридир.
Ҳикоя қилиш - педагог томонидан янги ўтилаѐтган мавзуга оид факт,
ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ѐки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли
билан ихчам, қисқа ва изчил баѐн этилади. Бу метод материалларни баѐн
қилишда, образларга характеристика беришда, табиат ҳодисалари ва
ижтимоий ҳаѐтдаги воқеаларни тасвирлашда қўл келади.
Ҳикоя қилиш давомида талабалар пассив тингловчи бўлиб
қолишларига йўл қўймаслик керак. Талабаларнинг диққатини
тасвирланаѐтган объектга қаратибгина қолмай балки худди шу объект ҳақида
улар онгли ва актив фикр юритишларини ҳам таъминламоқ лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |