1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Билим, кўникма ва малакага таъриф беринг?


Download 379.84 Kb.
bet4/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Билим, кўникма ва малакага таъриф беринг?

Bilim ko’nikma malakaКўникма тажриба ва малакага таяниб бирон ишни муваффақиятли бажариш имконияти тушунилади. Орттирилган билимлар шахс хатти-ҳаракатининг назарий асоси ҳисобланади. Билимларга асосланиб хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, алоҳида босқичлари фикран хаѐлдан ўтказилади. Элементар тажриба талабларида айнан бирор фаолият ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Бирон касб ѐки фаолият ҳақида тасаввурга эга бўлишдаэлементар тажриба билан бирга бошқаларнинг тажрибасини тасаввур қилиш аҳамият касб этади. Бу ерда педагогнинг шахсий намунаси, мутахассис кадрларнинг илғор тажрибалари, етук олим ижодкорларнинг иш жараѐни мисол бўла олади.
Меҳнат кўникмаларининг шаклланиши жараѐнида талабалар кўриш ѐки эшитиш орқали фақат ҳаракатларнинг қандай бажарилиши ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Бу фақат намуна, бажарилиши керак бўлган иш ҳақидаги кириш инструктати ҳисобланади Кўникманинг шаклланиши учун талаба бу ҳаракатларни ўзи бажариб кўриши шарт. Таълимнинг турли босқичларида талабалар меҳнат кўникмаларининг даражаси ҳар хил бўлади. Элементар кўникмалар аста-секин мураккаб кўникмаларга айланади, мураккаб кўникмалар кўп марта қайтарилиши ѐки машқ қилиниши натижасида малакалар пайдо бўлади.



  1. Ислом дини таълимоти қайси таълим-тарбия усуллардан иборат?

Ота-боболаримиз ислом дини ва унинг фалсафасига таяниб ѐш авлодни
комил инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор берганлар. Улар исломий
таълим-тарбиянинг маънавий-маърифий аҳамиятига диққат ва эътиборини
чуқур қаратганлар. Мамлакатимизнинг собиқ раҳбари Ислом Каримов
таъкидлаганларидек: ―Ислом дини - бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик, Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. Ўзбекистон халқи тарихида ислом таълимотининг таълим-тарбия ҳақидаги ғояларининг шаклланишида аҳамияти чексиздир. Қуръони Карим ва ҳадиси Шарифлар педагогика илмининг энг кўзга суртма кўринишидир. Уларда мусулмон аҳлининг дунѐқараши фалсафаси, маънавияти, ахлоқи, эътиқоди, ҳар томонлама баркамоллиги каби инсоний сифатларни шакллантириш йўллари баѐн қилинган. Улар гуманистик таълим-тарбия усулларни маъқуллаб, бу гуманистик усулларида болани пухта ўйлаб тузилган юриш-туриш, ўқиш, меҳнат, озодалик, жисмоний, ақлий ва руҳий машқлар ички тартиб қоидалари билан тарбиялашга унга ҳар томонлама билим беришга, боланинг мустақил фикрлашини, ижодкорлиги ва фаоллигини ўстиришга эътибор қаратган. ―Илм ибодатдан афзалдир‖- деб айтгандилар Пайғамбаримиз (МРСАВ). Ўқитиш фақат ҳаѐтий бўлсин, ўқитишни турмуш, атроф-муҳит билан боғлаб олиб бориш лозим. Шунда у тушунарли ва халқчил бўлади. Пайғамбаримиз (МРСАВ) билим
беришни меҳнат билан қўшиб олиб бориш тўғрисидаги фикрни илгари
сурганлар. Улар айтган эдиларки: ―Илм олмоққа ҳар бир муслим ва муслима учун ҳам фарз, ҳам қарз.
Қуръони Карим ва ҳадиси Шарифларда тарбия масалаларига катта эътибор берилади. Боланинг ҳар бир ишига ота-она намуна бўлиши учунуларнинг сўзи ва иши бир бўлиши амри маъруф. Таълимга ўргатиш керак, аммо тарбия қоидаларини бола кўпинча ўзи ота-она, ака ва ука, опа-сингил, устоз ва жамоага қараб ўрнак олиши билан ўзлаштирсин.
Саводхонлик, арифметика, астрономия, геометрия, тарих, табиатшунослик, шеърият, мусиқа, ҳуснихат ва тиллар ўргатилиши тарафдори бўлиб, ислом дини жисмоний тарбияга катта аҳамият беради. Бу ишда жисмоний тарбиянинг гимнастика, югуриш, кураш ва ҳарбий машқлар қилиш йўли билан, бола танасини соғлом, бақувват, меҳнат, ҳарбий ва бошқа ишларга лойиқ қилиб чиниктириш усулини асос қилиб олади. Ёш авлодни меҳнат фаолиятига тайѐрлаши ва ҳар бир одам ўзи, оиласи ва Ватани учун ҳар томонлама мукаммал бўлиб ривожланиши кераклигини изоҳлаб беради.
Ислом дини худудимизга келгани заҳоти Ўрта Осиѐ халқининг шу
жумладан, ўзбекларнинг таълим-тарбиясида янги назария ва амалиѐтлар пайдо бўлди. Ислом дини тавсия этган таълим-тарбия тизимида билимлилик, касбга эга, виждонийлик, худогўйлик, раҳм-шавқатлилик, инсонпарварлик ватанпарварлик, фидоийлик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, интизомликкни шакллантириш ва ўстириш асосий ўринни эгалайди. Бунда
таълим-тарбиянинг усуллари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Ислом динининг таълим-тарбия усуллари: амалиётда ўргатиш, ота она муаллим, уста, мулла, намуналари, Диниий эьтиқод, муносабатларнинг уйғунлиги ва устоз маҳорати, рағбатлантириш, огоҳлантириш ва жазолаш.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling