1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Таълимда «инновацион жараёнлар» термини нимани англатади?


Download 379.84 Kb.
bet9/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

Таълимда «инновацион жараёнлар» термини нимани англатади?

Замонавий инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш жараёнида талимнинг сифат-самарадорлигини орттириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. Бугунги кунда мамлакатимизда таълимни ривожлантириш йўлида кўплаб олимларимиз педагогика соҳасига ўз эътиборларини қаратмоқдалар. Бу ўринда олимларимиз педагогик соҳага инновацион жараёнларни олиб кирмоқдалар. Жумладан Р.Ишмуҳамедов, М.Юлдашевлар «Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар» номли ўқув қўлланмасида инновацион педагогик технологияларнинг назарий ва амалий асослари, таълимтарбиянинг бугунги кундаги талаблари, инновацион ёндашувлар ҳамда педагогик жараёнларни ташкил этилишини таҳлил қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини келтириб ўтган. Шунингдек, Р.Ҳ.Джураев, С.Т.Турғунов, Г.М.Назировалар эса «Педагогика» ўқув қўлланмасида педагогик жараёнларнинг ташкил этилиши, улар самарадорлигини ошириш ва инновацион технологияларга тўхталиб ўтиб, фикр ва мулоҳазаларни илмий асосларда ёритиб берганлар.
Бу жараён дастлаб ХХ асрнинг 30 йилларида АҚШда «фирма инновацион сиёсати», «инновацион жараён» атамалари кўринишида пайдо бўлди. 1960-1970-йилларда ғарбда фирмалар ва бошқа корхоналар амалга оширган янгиликлар эмпирик тадқиқотларга кенг қулоч ёяди. Инновацион жараён инновацияларни вужудга келтириш, амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш фаолиятлари билан боғлиқ. Инновацион салоҳиятга кўра янгиликлар; модернизация, фаолиятни такомиллаштириш, шаклан ўзгартириш, ривожлантириш билан боғлиқ бўлган модификацион инновациялар; олдиндан маълум бўлган методлар элементларининг янги тизимга бирикишини назарда тутувчи бириккан инновациялар; ўхшашлик ва умумийликка эга бўлмаган радикал инновациялар ислоҳотларнинг асоси сифатида белгиланади.
Дастлаб бу жараён адабиётларимизда инновация муаммолар кўринишида кўп вақтгача иқтисодий тадқиқотлар тизимида ўрганиб келинган эди. Аммо вақт ўтиши билан жамият ҳаёти фаолиятининг ҳамма соҳаларида инновацион ўзгаришларнинг сифат характеристикаларини баҳолаш муаммоси юзага келади, аммо бу ўзгаришларни фақатгина иқтисодий назариялар билан аниқлаб бўлмайди.
Инновацион жараёнларни ўрганиш учун бошқа йўллар зарур, унда инновацион таҳлил фақатгина фан ва техника эришган замонавий ютуқлардан фойдаланишнигина ўз ичига олмай, балки бошқариш, таълим, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Инновацион педагогик муаммолар ечилишини излаш таълим соҳасида инновацион жараёнлар бориши хусусиятлари, мазмуни, таркиби ва классификациясини текшириш натижаларини таҳлил қилиш билан боғлиқ. Биз бу масалани ёритишдан олдин «Инновация» тушунчаси ва тарихига эътиборни қаратсак мақсадга мувофиқ бўлади.
Илк бор «Инновация» тушунчаси XIX асрда маданиятшунослар ўрганишларида пайдо бўлди ва бир маданият элементларини бошқасига жорий қилиш маъносини билдирган. Унинг бу маъноси ҳозиргача этнографияда сақланиб қолган.
XX аср бошларида ғарбий мамлакатларда янги билим соҳаси - янгиликларни киритиш, қўллаш юзага келди. У маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида техник янгиликларни киритиш қонуниятларини ўргана бошлади. Янгиликларни киритиш ҳақидаги фан - инноватика фирмаларнинг янги режа, хизматларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш фаолиятига талабалари кескин ошиб бориши акс эттирилган ҳолда пайдо бўлди.
«Инновация» инглизча «innovation» сўзидан олинган бўлиб, янгилик киритиш, янгилик маъносини ифодалайди. Шунингдек, бу атама янгидан киритилган тушунчалар, тартиб-қоидалар, технологиялар кўринишида ҳам учрайди. «Инновация» тушунчасини кенгроқ тарзда таҳлил қилиб, қуйидагича талқин этиш ҳам мумкин.
«Инновация» бу мақсадга йўналтирилган ўзгартиришлар бўлиб, маълум ижтимоий бирлик – муассаса, уюшма, жамоа ва гуруҳларга янги ва нисбатан барқарор бўлган элементлар, умумий ҳолда ҳалқнинг маъданий-маънавий муносабатлари ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган янгиликларни киритишдир. Янгилик киритишни янгиликни яратиш ва тарқатиш комплекс ва мақсадга мувофиқ жараёни сифатида қараб, унинг мақсади инсон талаб ва эҳтиёжларини янги воситалар билан қондириш бўлиб, бу самарадорлиги, мунтазам ва ҳаётийлигини таъминловчи услуб ва тизимларнинг маълум сифатли ўзгаришига олиб келади. Фан, таълимга умуман ижтимоий соҳаларга янгилик киритиш ички мантиқ ва йўналишларга эга бўлиб, у янгилик ғояси (фикрни) туғилишидан то унинг фойдалана бошланишигача бўлган ҳаракатларни ривожлантириш ҳам инновацион жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабат мантиғини ифодалайди. Янгилик киритиш динамик тизим бўлиб, ички мантиқ каби вақт давомида қонуний ривожланиши, унинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Инновацион жараён тузилиши янгиликнинг бир босқичидан иккинчи босқичига ўтиб бориши билан ўзгариб боради. Шу билан бирга янгиликнинг динамик хусусиятларидан унинг натижа-якуни ва самараси боғлиқ бўлади. Янгиликнинг якунлаганлиги ёки унинг имкониятлари амалга оширилганлик даражаси инновацион жараённинг ҳамма босқичлари қанчалик муваффақиятли ўтиб боришига боғлиқ бўлади.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling