1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!


Стандартлаштиришга қўйилган талаблар


Download 379.84 Kb.
bet10/127
Sana27.01.2023
Hajmi379.84 Kb.
#1132860
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   127
Bog'liq
Билетга жавоблар

5.Стандартлаштиришга қўйилган талаблар
Давлат таълим стандартлари ўқув-тарбия жараѐнининг барча
иштирокчилари учун мажбурий тайѐргарликка қўйиладиган талаблар очиқ бўлишини назарда тутади. Таълим олувчилар учун шакл ва мазмун жиҳатидан тушунарли тарзда ифода қилинган мазкур талаблар таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналарига олдиндан маълум қилинади.
Давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиқиб, Олий ва Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти ишлаб чиқилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тармоқли стандарти – малака талабларига мос ҳолда касбий тавсифнома асосида муайян тайѐрлов йўналиши ва касбҳунар бўйича таълим мазмунининг зарур ва етарли ҳажми ва сўнгги мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини аниқловчи ҳамда таълим сифатининг стандарт талабларига мувофиқлигини таъминловчи меъѐрий ҳужжатдир.
Касб-ҳунар таълими дастури касб-ҳунар коллежи битирувчисига
эгаллаган касби бўйича ишни малакали бажариш имконини бериш
ҳажмидаги маълум касбга доир умумкасбий ва махсус фанларни ҳамда ишлаб чиқариш таълими ва амалиѐтини ўз ичига олади. Касб-ҳунар таълими дастурини муваффақиятли эгаллаш касб-ҳунар
коллежлари битирувчиларини касби ва ихтисослиги бўйича меҳнат
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлайди. Ўрта махсус, касбҳунар таълимини стандартлаштиришнинг мақсади ва вазифалари – ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаѐтган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрлар тайѐрлашни таъминлаш, сифатли таълим хизматлари кўрсатиш,
кадрлар тайѐрлаш соҳасида шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кадрлар тайѐрлаш сифатини, таълим фаолиятини баҳолаш мезонлари ва тартибини белгилашдан иборатдир

Билет №3
1.Касбий педагогика фанининг предмети нима?
2.Стандартлаштиришга қўйилган талаблар
3.Касб таълими вазифаларига нималар киради?
4.Ўзбек халқининг миллий педагогикасини пайдо бўлишини таҳлил қилиб ўтинг.
5.Зардуштийлик таълимоти инсон тарбиясига қаратилган асосларини айтиб беринг.

Download 379.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling