1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Axborot texnologiyalariga nimalar kiradi?
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aхборот технологияларини қўллаш ва унинг тузилиши.
Axborot texnologiyalariga nimalar kiradi?
Axborot texnologiyalari maʼlumotlarni boshqarish va qayta ishlash texnologiyalaridir. Odatda bu atama ostida kompyuter texnologiyalari tushuniladi. Axborot texnologiyalari sohasida turli axborotni EHM va kompyuter tarmoqlari orqali yigʻish, saqlash, himoyalash, qayta ishlash, uzatish kabi amallar ustida ishlar olib boriladi. Oʻzbekistonda axborot texnologiyalari mutaxassislari Toshkent Axborot Texnologiyalari Universitetida tayyorlanadilar. Aхборот технологияларини қўллаш ва унинг тузилиши. Таълим ниҳоятда мураккаб жараѐн бўлиб, унинг самарадорлиги педагог ва талаба-ўқувчи фаоллилигига, таълим воситаларинингмавжудлигига, мазкур жараѐннинг ташкилий, илмий, методик мукаммаллигига, жамиятда илмли кишиларга бўлган эҳтиѐжга ва бошқа ҳали аниқланмаган омилларга боғлиқ. Жамият ўзининг ижтимоий-сиѐсий иқтисодий эҳтиѐжлари асосида таълим самарадорлиги юқори бўлишини талаб этади. Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган иқтисодий структуралар яратилаѐтган ҳозирги кунда юксак малакали ва олган билимларини амалда қўллай оладиган шахсларга талаб кучайиб бормоқда. Билимдон ва тадбиркор, ижтимоий фаол шахс жамият ҳаѐтида, меҳнатда ўзининг ўрнини топади. «….шуни яхшилаб тушуниб олишимиз зарурки, жамиятимизни янада демократлаштириш ва фуқаролик институтларини шакллантириш, аввало, аҳоли сиѐсий, ижтимоий ва давлат ҳаѐтида нечоғлик фаол иштирок этиши билан узвий боғлиқ» деб кўрсатди. Бундай фаоллик вужудга келиши учун билимдон ва ҳаракатчан, миллий истиқлол ғоясига содиқ бўлган шахсни шакллантириш керак. Узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларини шундай ташкил этиш керакки, у бугунги кун ѐшларига чуқур ва асосли таълим-тарбия бериш билан бирга уларни кенг қамровли фикрлашга ўргатсин. Таълим жараѐнида талабада мустақил билим олиш эҳтиѐжининг шаклланиб бориши ҳозирги кун талабидир. Педагогик амалиѐт ва тадқиқотларда қатор иш усуллари қўллаб кўрилди. Таълимни муаммоли ташкил этиш, таълимда ўқувчи-талабаларни фаоллаштириш, ҳамкорлик педагогикаси, таянч сўзларига асосланиш, таълимни оптималлаштириш ва бошқалар тажрибадан ўтди. Лекин бу педагогик воситалар айрим ўқитувчиларда самарали натижа берса ҳам, уни оммавий йўсинда таълим тизимига киритиб бўлмади. Педагогик технологиянинг асосий моҳияти таълимда талабаларни қизиқтириб ўқитиш ва билимларни тўлиқ ўзлаштиришга эришишдир. Таълимда берилаѐтган билимларни талабаларнинг аксарият кўпчилик қисми пухта ўзлаштириши педагогик технология жорий этилишининг асосий мақсади ҳисобланади. Педагогик технология асосида дарс ўтишда энг асосий талаб талабанинг ҳаѐтий тажрибаси аввал ўзлаштирган билимлари ва қизиқишлари асосида билим беришни кўзда тутади. Педагогик технология ўрганилаѐтган соҳа бўйича талабаларда билим етарлича бўлмаган ҳолда ҳам талабада салбий кечинмага ўрин қолдирмасликни, бу талабанинг айби эмаслигини тан олишни талаб этади. Фаоллик кўрсатилса, билимларни ўзлаштириб олишга талабаларда ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади. Мавжуд педагогика фанида дарс жараѐнига оид берилган маълумотларда эътибор кўпроқ янги билимларни баѐн этиш, уни мустаҳкамлаш ва натижасини ҳисобга олишга қаратилган. Билим беришда 134талабанинг аввалги билимлари, ҳаѐтий тажрибаси етарлича ҳисобга олинмаган. Дарс режасида аввал ўтилган мавзуни якунлаб, янги мавзуга боғлаш таклиф этилган. Лекин шу янги ўтилаѐтган мавзу бўйича талабанинг билимини аниқлаш, мавзуга хос бўладиган дастлабки маълумотларни бериш етарлича амалга оширилмаган Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling