1-казус Завод директори билан қурилиш трестининг ишчилари Саманов ва Анорбоев ўзларининг меҳнат таътиллари вақтида заводга тегишли бинони таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартнома туздилар


Download 28.11 Kb.
bet3/10
Sana09.06.2023
Hajmi28.11 Kb.
#1467761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Казуслар 2023-ОН

13-казус

Араббоев мерос тариқасида расм (картина) олди. Унга таниш рассом Қосимов расмни музейга ишончли бошқаришга топширишни таклиф қилди. Расмни музейга топширишдан олдин уни қийматини белгилаш учун эксперт сифатида чақирилган Валиев расмни 7 минг USDга баҳолади. Музей Араббоевга расм учун ҳар уч ойда 100 USD тўлаши лозим эди.


Расм музейга ишончли бошқаришга топширилганидан кейин бошқа эксперт бу расм машҳур рассомнинг қаламига мансублигини ва унинг баҳоси 25 минг USD эканлигини аниқлади. Расмнинг реал қийматини ҳисобга олиб кўплаб кўргазмаларда мазкур расм сезиларли даражада кўпроқ пул тушуми тушишга сабаб бўлди. Бундан хабар топган Араббоев музейдан ҳар уч ой учун 100 USD эмас, 200 USD тўлашни талаб қилди. Музей эса бунча ҳақ тўлашдан бош тортди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


14-казус

Дайди итнинг қопиши (тишлаши) оқибати Эркинов поликлиникага мурожаат қилди ва унга қутиришга қарши вакцина қилишди. Вакцина қилинганидан кейин, унда оёқ-қўл фалажи юз берди ва Эркинов I гуруҳ ногиронига айланди. Эркинов поликлиникага нисбатан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво аризаси қўзғатди. Тиббий экспертизанинг аниқлашича, инъекцияни юборган тиббиёт ҳамшираси вакцинани қўллаш бўйича қоидаларни қўпол равишда бузган. Айни пайтда Эркиновда жиддий неврологик касаллик мавжуд бўлиб, вакцина юборилиши оқибатида фалажни келтириб чиқарган.


Бу вазиятда поликлиника жавоб бериши лозимми?


15-казус

“Икки қишдан сўнг” қиссасининг муаллифи Азиз Лазиз ўз асарини “Абадият гулшани” журналида нашр эттирди. Орадан бир оз вақт ўтганидан кейин у вилоят театрида Али Соли номли муаллифнинг айнан шу номдаги пьесаси муваффаққиятли намойиш этилаётганидан хабар топди. Пьесанинг мазмуни билан танишиб Азиз Лазиз пьеса унинг қиссаси асосида ёзилганлигига амин бўлди. У Али Соли ва вилоят театрига мурожаат қилиб ўз ҳуқуқларининг тикланиши ва қиссадан фойдаланилганлик учун унга ҳақ тўланишини таклиф қилди.


Азиз Лазизнинг таклифига қуйидаги эътирозлар билдирилди: биринчидан, нашр қилинган асардан янги асар яратиш учун асар муаллифининг розилиги талаб этилмайди; иккинчидан, Азиз Лазиз билан шартнома тузилмаганлиги сабабли унинг асари қайта ишланганлиги сабабли унга ҳақ тўланмайди.
Ишни ҳал қилинг.



Download 28.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling