Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
31-казус
Тижорат банкларидан бири Linux операцион тизимидан фойдаланиб келади. Ушбу операцион тизим ўзининг пухталиги, ишончлилиги ва қулайлиги билан барчага маъқул келди. Марказий банк томонидан текшириш ўтказилди ва “компьютер дастуридан ноқонуний ва лицензиясиз фойдаланилган” деган хулосага келинди.
Ушбу ҳолатни тижорат банки инкор этиб, Linux операцион тизими компьютер билан бирга ўрнатилганлигини ва компьютернинг таркибий қисми эканлигини таъкидлаган ҳолда компьютер дастуридан қонуний фойдаланаётганлигини таъкидлайди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
32-казус
Фуқаро Салимов Тошкент-Самарқанд йўналишидаги термир йўл поездида саёҳат қилиш учун чипта харид қилди. Бироқ жўнаб кетишидан 2 кун олдин соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли касалхонага тушди. У даволаниши жараёнида поезд жўнаб кетишидан 8 соат олдин темир йўл кассасига бориб чиптани қайтаришини маълум қилди. Бироқ, темир йўл кассаси чипта қайтариб олинмаслигини маълум қилди. Ушбу ҳолатда йўловчи қандай ҳуқуқларга эга?
33-масала
Суғурта ташкилоти банкка қарзни ва тўловни қайтара олмаслик хавфини суғурталади. Банк билан қарздор ўртасида тузилган шартномага кўра, банкка тўланиши лозим бўлган тўловнинг ҳар бир кечиккан куни учун тўлов умумий миқдорининг 2 фоизи миқдорида, лекин умумий миқдорнинг 2 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда неустойка белгиланди. Баъзи бир тўловлар банкка ўз вақтида қайтарилмади ва қарздорлар суғурта ташкилотига суғурта тўловини, яъни нафақат тўловнинг умумий миқдорини, балки фоизлар ва юқорида қайд этилган неустойка тўлашни талаб қилишди. Суғурта ташкилоти фоизлар ва неустойка миқдорини тўлашни рад қилди ва бундай тўлов суғурта шартномасида кўзда тутилмаганлигини билдирди. Баъзи қарздорлар судга суғурталовчидан фоизлар ва неустойка миқдорини ундириб бериш тўғрисида даъво қўзғатди. Ўз талабларини асослаб, улар газетадаги ушбу рекламани судга тақдим этишди.
Банкка тўловларни қайтариш ва фоизларни тўлаш мажбуриятини ижро этилишини суғурта ташкилоти кафолатлайди.
Ишни ҳал қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |