16-казус
Чустлик усталар ўзлари тайёрлаётган пичоқларга “Чуст пичоғи” ёзувини киритиш ва шу орқали уни қаерда тайёрланаётганлигини белгилаб қўйишмоқчи бўлишди. Шу билан бирга айнан шу ёзувни киритиш орқали харидорларни жалб этиш ва маҳсулотнинг сифатлилига ишора қилишни мақсад қилишди. Бироқ усталар ўзлари ясаётган пичоқларга айнан шундай ёзув киритишга ҳақлари бор ёки йўқлигига иккиланиб қолишди ва маслаҳат сўраб адвокатурага мурожаат қилишди.
Усталарга масалаҳат беринг?
17-казус
Фуқаро Бобоев 100 миллион сўм маблағини “Зироат” банкига 1 йил муддатга йиллик 24 фоиз тўлаш шарти билан муддатли омонат қўйди. Тўловлар ҳар ойда фоизлари билан тўлаб борилди. Бобоев 10 ойга омонат учун фоизларни олгандан сўнг, шартномани бекор қилишни ва банкдаги омонатларнинг барчасини қайтаришни талаб қилди.
Савол: Фуқаро Бобоев омонати учун фоизлар оладими? Агар омонат учун фоизлар олса, унинг миқдори қанча бўлади? Банкнинг нормал фаолияти пайтида муддатли шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳолатида банк қандай тартибда фоизларни тўлайди? Қандай омонатларга нисбатан фоиз ставкасини банк омонатчи билан келишмай ўзгартириши мумкин?
18-казус
Чет эллик тадбиркор Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлар билан олди-сотди шартномасини тузди. Шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилишида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибида тўлов талабномаси орқали ҳисоб-китоб қилиш таклиф қилинди. Шунда чет эллик тадбиркор эътироз билдириб, унинг манфаатини ушбу усул тўғри келмаслиги ва ўзи томонидан мажбуриятлар бажарилгандан сўнг, сўзсиз тартибда пул маблағларини харидордан олиш имконини берувчи усулдан фойдаланишни таклиф қилди.
Савол: Бу ўринда чет эллик тадбиркорнинг эътирозлари ўринлими? Сиз ҳисоб-китобларни қайси усулидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсиз?
19-казус
Фуқаро Азимов ТДЮУ талабалар сафига қабул қилиниши муносабати билан таълим кредитидан фойдаланишга қарор қилди. Шу муносабат билан ўзининг таниши “Перфект Лореал” МЧЖга мурожаат қилди. Унинг ушбу талабига розилик билдириб МЧЖ 30% йиллик фоиз тўлаш шарти билан кредит беришини, эвазига кўчмас мулк гаровга қўйилиши лозимлигини маълум қилди.
Савол: Ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |