1-казус Завод директори билан қурилиш трестининг ишчилари Саманов ва Анорбоев ўзларининг меҳнат таътиллари вақтида заводга тегишли бинони таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартнома туздилар
Download 28.11 Kb.
|
Казуслар 2023-ОН
23- казус
Масъулияти чекланган жамият тўлиқ ширкатга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Маҳсулот етказиб бериш шартномасига кўра товар ҳақи улар етказиб берилганидан кейин 30 кун ичида тўлаб берилиши керак эди. Шунингдек шартномада тарафларнинг мажбуриятларига нисбатан маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик қўлланилиши назарда тутилди. Белгиланган муддатда товар ҳақи МЧЖга тўлаб берилмади. Орадан уч ой ўтгач маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчига нисбатан даъво қўзғатди ва маҳсулот ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш ҳамда ФКнинг 734-моддасида белгиланган тартибда фоизлар тўлашни талаб қилди. Сотиб олувчи ўз эътирозида тарафлар ўртасида вужудга келган муносабатга нисбатан қарз ва кредитга оид қоидалар қўлланилишига рози эмаслигини, чунки тарафлар ўртасида кредит шартномаси эмас, маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини билдирди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 24-казус “Комилов” фирмаси воситачилик фаолиятини амалга оширади ва асосан қурилиш молларини мижозларга сотиш билан шуғулланади. “Буриев” МЧЖ 15 млрд. сўмлик қурилиш молларини сотиб беришни “Комилов” фирмасига топширди ва бу ҳақда у билан воситачилик шартномасини тузди. Шартномада “Комилов” фирмаси товар нархи шартномада белгиланганидан паст баҳоларда сотмаслигини, агар сота олмаса нархлардаги фарқни ўз ҳисобидан тўлашини билдирди. “Комилов” фирмаси товарни юқорироқ нархга сотди ва бунда орадаги фарқ 750 млн. сўмни ташкил қилди. Бироқ “Буриев” МЧЖ фақат воситачи хизматини ҳақ тўлаши мумкинлигини, орадаги фарқ эса ўзида қолишини маълум қилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 25-казус “Chevrolit” компанияси “ЎзДЭУавто” компанияси билан комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномасини тузди. Шартнома шартларига кўра, ЎзДЭУавто компанияси комплекс лицензиат сифатида лицензиар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар савдосини ҳам ташкил қилиши лозим эди. Бироқ, “ЎзДЭУавто” компанияси “Chevrolit” компаниясининг рақобатчиси “Porshe” компанияси билан ҳам шартнома тузиб, ўзининг маҳсулотларини етказиб беришни келишиб олди. Бундан хабар топган “Chevrolit” компанияси шартнома шартлари бузилганлигини, рақобатчи билан ҳамкорлик қилишга ҳақли эмаслигини ва шу боисдан ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Download 28.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling