1-казус Завод директори билан қурилиш трестининг ишчилари Саманов ва Анорбоев ўзларининг меҳнат таътиллари вақтида заводга тегишли бинони таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартнома туздилар


Download 28.11 Kb.
bet9/10
Sana09.06.2023
Hajmi28.11 Kb.
#1467761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Казуслар 2023-ОН

34-масала

Суғурта ташкилоти, автомашина, ҳайдовчи ҳамда йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва ҳайдовчи-фуқаро Обидовнинг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида аралаш суғурта шартномаси тузди. Шартнома амалда бўлган даврда Обидовнинг дўсти Собиров машинани бошқара туриб, пиёда йўловчи Исматовни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказди, оқибатда Исматов доимий пенсия оладиган 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолади. Суғурта ташқилоти Обидовга автомашинанинг қийматини тўлади ва Исматовга етказилган зарарни тўлашни бошлади. Орадан маълум вақт ўтгач, суғурта ташкилоти судга Обидовга нисбатан автомашина қийматини ва зарарни қоплаш учун қилинган харажатларни қайтариш тўғрисида регресс даъво қўзгатди. Обидов даъвони тан олмади.


Ушбу низони ҳал қилинг.


35-масала

Қорабоев ўзига тегишли уйни 10 миллион сўмга суғурталади. Номаълум шахс томонида уйда ёнғин бўлди ва 8 миллион сўмлик за­рар етказилди. Бу ўринда лойиҳалаш-жиҳозлаш бюросининг маълу­мотига кўра уй қурилиши тугагач унинг қиймати 20 миллионга баҳо­ланганлигини ва у суғурта полисида ифодаланмаганлиги аниқланди.


Суғурта тўловини миқдорини ҳисобланг. Агар суғурта полисида “суғурта суммасидан қатъи назар ҳар қандай зарар тўланади”,- деб ёзилган бўлса, сизнинг жавобингиз ўзгарармиди?


36-Казус

Суғурта шартномасида суғурталанувчининг суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги: автомашинани ўғирланганлиги тўғрисида дарҳол лекин 5 кундан кечикмасдан хабар бериш мажбурияти кўзда тутилганди ва муддат ўтказиб юборилиши, суғурта тўлови тўлашни рад қилишга олиб келади. Суғурталанувчи автомашина ўғирланган куннинг 10 кунида суғурталанувчига мурожаат қилди ва бунда 5 кунлик муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилди. Суғурта тўловини тўлашни суғурталовчи “суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган”, - деган важ билан рад қилди. Суғурталанувчи судда даъво қўзгатди ва ўз даъвосини автомашина ўғирланганлик факти бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор билан тасдиқланишини асослади.


Ишни ҳал қилинг: Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги ариза бериш муддатининг табиати қандай?



Download 28.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling