1-казус Завод директори билан қурилиш трестининг ишчилари Саманов ва Анорбоев ўзларининг меҳнат таътиллари вақтида заводга тегишли бинони таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисида шартнома туздилар
Download 28.11 Kb.
|
Казуслар 2023-ОН
20-казус
Фуқаро Олимов ва Бахромовлар ўртасида фоизсиз қарз шартномаси тузилди. Шартнома тузилганлигини тасдиқлаш учун қарздор Бахромов тилхат ёзиб берди ва имзо қўйди. Ушбу тилхатни Олимов тақдим қилиб, эвазига 5 миллион сўм қарз олди. Шартнома муддати келганда қарздор қарзини тўлади, бироқ бу ҳақда ҳеч қандай ҳужжат олмади. Натижада орадан 6 ой ўтгач, Олимов Бахромовдан қарзини тўлашни талаб қилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Бахромов қандай хатоликка йўл қўйди. 21-казус Рабиев Мелиевдан катта миқдорда пулни қарзга олди. Қарз шартномаси тилхат бериш йўли билан расмийлаштирилди. Милев (қарз берувчи)нинг таклифига кўра инфляция даражасини ҳисобга олиб қарз шартномасининг валютаси сифатида АҚШ доллари белгиланди ва қарз суммасини қайтариш муддати тилхат тузилганидан кейин олти ой эканлиги келишилди. Тарафларнинг келишувига кўра, қарз учун Рабиев миллий валютада олинган сумманинг 10% миқдорида ҳар бир ой учун фоиз тўлаши белгиланди. Қарзни қайтариш муддати келганда қарз олувчи (Рабиев) пулни ўз вақтида қайтармади ва фоизларни ҳам тўламади. Низони судда кўриш пайтида Рабиев қарз тилхатини қонунга мувофиқ эмаслиги, чунки қарз суммаси миллий валюта (сўм)да эмас чет эл валютасида белгиланганлиги билдирди. Бундан ташқари, унинг фикрича, келишувда белгиланган фоизлар жуда юқори эканлигини, бундай шартларга у молиявий аҳволи жуда мураккаб бўлган вазиятда иложсизликдан рози бўлганлигини билдирди. Бу вазиятда фоизлар масаласи қандай ҳал этилади. Ишни ҳал қилинг. 22-казус Банк акциядорлик жамияти билан кредит шартномаси тузди. Кредит мини новвойхона ускунасини сотиб олишга мўлжжалланган эди. Кредит шартномаси бажарилишини таъминоти сифатида муомаладаги товарлар гарови белгиланди. Банк томонидан кредит таъминотидаги мол-мулкнинг ҳолатини навбатдаги текшириш пайтида қарздорнинг омборхонасида гаров шартномасида белгиланган миқдордаги товар мавжуд эмаслиги аниқланди. Банк қарз олувчидан олинган кредит суммасини қайтариш ва кредит шартномаси бўйича фоизлар тўлашни талаб қилди ва шартнома амал қилган олти ой учун фоизларни ҳам сўради. АЖ қарз суммасини қайтаришга эътироз билдириб, банкка гаровга қўйилган товарлардан фойдаланишга ҳақли эканлигини, чунки тарафлар қатъий гаров эмас, муомаладаги гаров турини танлашганлигини билдирди. Бундан ташқари қарз олувчи шартнома бекор қилинганида у фақат пул маблағларини қайтаришдан олдинги давр учун фоиз тўлаши лозим деб ҳисоблашини маълум қилди. Ўзаро келишувга эриша олмаган тарафлар иқтисодий судга мурожаат қилишди. Ушбу низода ким ҳақ. Download 28.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling