1. Кредитнинг зарурлиги ва мохияти


Ссуда фоизи, ссуда капитали ва кредит нинг иқтисодий шакллари


Download 152.5 Kb.
bet2/10
Sana16.06.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1509625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
кредитасос

Ссуда фоизи, ссуда капитали ва кредит нинг иқтисодий шакллари.
Ссуда капитали мансаби ва ҳаракат қилиш шакллари
Иқтисодий назарияда ссуда капитали деганда фоиз тўлаш шарти билан вақтинча фойдаланишга бериладиган ялпи пул маблағлари тушунилади. Ссуда капиталининг моҳиятини туда тушуниш учун аввало уни айланма ва савдо капиталларидан фарқини, ҳарактерли хусусиятини аниқлаш керак. Ссуда капитали капитал бозорида мухим урин тўтиб миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини кондиради.Ссуда капиталининг ўзига хос хусусиятлари, унинг кредитордан қарзга олувчига бўлган ҳаракатида ва аксинча бўлган жараёнида кўпрок куринади. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат: 1.Ссуда капитали капитал сифатида - бу мулк, унинг эгаси қарзга олувчига капиталини доимий эгаликка эмас, балки вақтинча фойдаланиш учун берадик. Бу ҳолда капиталга бўлган эгалик капитал ҳаракатидан ажралади. Капитал корхоналанинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил килишнинг бошидан охиригача катнашиб, унинг ҳажми ортиб борсада, белгиланган капитал миқдори охир окибатда ўз эгаси - кредиторга қайтиб тўланиши лозим. 2. Ссуда капиталининг ўзига хос хусусияти, унинг товар сифатида эканлигидир. Кредитор томонидан пул маблағлари қарзгадор корхонага “сотилади”, Корхонала бу капитал ҳисобидан чиқариш воситалари ва иш кучини сотиб оладилар. Ссуда капиталининг товар сифатидаги истеъмол қиймати - қарзга олувчи томонидан унинг самарали ишлатилиши натижасида қарзгадор оладиган фойда ҳисобланадй. Ссуда капиталининг истеъмол қиймати оддий товарнинг истеъмол қийматидан фарқ қилади. Ссуда капитали бўйича олинган фоиданинг бир кисми ссуда фоизини тўлаш учун ишлатилади. 3. Ссуда капиталининг яна бир хусусияти, кредитор ва қарзга олувчи ўртасидаги муносабатнинг ўзок; давом килишидир. Ссуда капиталининг кредитордан қарзга олувчига ўтиш жараёни даврлар бўйича таркатилган гулов механизмининг босқичларида ифодаланади. Масалан, оддий савдо сотиқ жараёнида сотилган товарнинг нархи шу захотиёк; тўланади. Кредит ресурслари ва улардан фойдаланганлик учун тўловлар одатда маълум вақт ўтгандан кейин тўланади.
4. Ссуда капитали ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, ссуда капитали ҳаракати саноат ва савдо капитали ҳаракатидан фарқ; қилиб, “сотувчи” (кредитор) ва “ҳаридор” (қарзга олувчи)ўртасидаги муносабат, яьни капитал ҳаракати, пул (П-ГУ) кўринишида булади.
Судхўрлик капиталидан фарқли ўларок ссуда капитали аввало давлат, юридик ва жисмоний шахслар, кредит ташкилотларидан жалб қилинган молиявий ресурслар ҳисобига шаклланади (бу эса банкларнйнг ссуда капитали бозорида ихтисослашган воситачилик ролини аниқлаб беради). Молиявий ресурсларнинг ссуда капиталига айланишининг икки асосий манбасини кўрсатиш мумкин.
Кредит муносабатлари ривожланишининг биринчи босқичда ссуда капитали шаклланишининг ягона манбаи сифатида давлат, юридик ва жисмоний шаклларининг вақтинчалик буш пул маблағлари манба сифатида намоён бўлди. Улар молиявий воситачиларга ихтиёрий равишда вақтинча фойдаланишга, мавжуд маблағки кейинги капитализация килитга ва улардан фойда олишга берилади. Бу маблағлар кредит ташкилотларига тегишли бўлган депозит счётларда кайд килиниб, ўзларининг биринчи эгаларига шу куйилмалар бўйича фоиз кўринишидаги даромад келтиришни таъминлайди. Бу манба ўзининг аҳамиятини ҳозирги, ривожланган давлатлар шароитида ҳам йўқотган эмас.
Нак;д пулсиз шаклидаги ҳисоб китобларнинг банк орқали ўтишида ишлатиладиган маблағлар кам ссуда капитали шаклланишининг янги манбаи бўлиб, бу маблағлар айланма маблағларнинг доиравий айланиш жараёкида юзага келади. Корхоналада молиявий ресурсларнинг вақтинча буш. бўлиб р;олишининг қуйидаги асосий сабабларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
-ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш вақти билан олинган хом ашё, материаллар, ишчиларга иш хақи ва бошқа тўловларни амалга ошириш вақтининг мос келмаслиги;
-асосий фондларнинг эскиришини коплаш учун мўлжалланган пул ажратмаси, яъни амартизация фондининг шакллантирилиши.
Амортизация фонди маблағлари ҳам ссуда капитали манбаси сифатида ишлатилиши мумкин.
Корхоналада фаолияти натижасида юзага келувчи тақсимланмаган фойда ёки унинг ишлатилиш жараёнида пайдо бўлган буш маблағлар (масалйн, йил охирида тўланадиган девиденд шаклида) ҳуқуқий шахсларнинг
уларга хизмат кўрсатувчи кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб счётларида
Бу мабалаглар: банк томонидан корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини кондиришга, маълум муддатга тўловлик асосида йуналтирилади.
Ссуда капитали бозорининг таркиби. Ссуда капитали бозори молиявий бозорнинг таркибий кисми ҳисобланади ва унинг ҳолати ссуда капиталининг доиравий айланиш жараёни билан боғлиқ. Ссуда бозорининг асосий иштирокчилари бўлиб:
-дастлабки инвееторлар, яъни турли банкларда сакланувчи, ссуда капиталига айланувчи бўш молиявий ресурсларнинг эгалари;
-ихтисослаштирилган воситачилар, пул маблағларини бевосита жалб қилувчи, уларни ссуда капиталига айлантирувчи ва фоиз кўринишида ҳак тўлаш ва қайтариш шарти билан вақтинчалик фойдаланишга қарзга олувчига берувчи кредит-молиявий ташкилотлари бўлиши мумкин.-молиявий ресурсларда етишмовчилик ҳис қилувчи ва ихтисослашган воситачиларга уларнинг буш маблағларини вақтинчалик ишлатиб турганлиги учун. тўлов тўлашга тайёр бўлган давлат ташкилотлари, ҳукукий ва жисмоний шахе кўринишидаги қарзга олувчи.
Банклардан бериладиган кредит ресурсларнинг мақсадли йуналишидан келиб чиқкан ҳолда ссуда капитали бозори қуйидаги асосий сегментларга булинити мумкин:
пул бозори - айланма маблағларнинг ҳеракатини таьминловчи қисқа муддатли кредит операцияларнинг йигиндиси;
капитал бозори - асосий маблағлар ҳаракатини таъминловчи қисқа ва ўзок муддатли операциялар туплами;
фонд бозори - кимматбаҳо қоғозлар бозорига хизмат қилувчи кредит операциялар туплами;
ипотека бозори - кўчмас мулк бозорига хизмат қилувчи кредит операциялар туплами ва бошқалар.
Ҳар бир санаб ўтилган бозор сегментлари уни ташкил этиш ва вазифаларини бажаришда ўзига хос хусусиятларга эга. Бу эса амалиётда молия-кредит инститўтларининг махсус тури ихтисослаштирилган тижорат банкларининг ташкил топишига олиб келади.
Замонавий ссуда капитали бозори асосий икки бурин кредит тизими ва кимматбаҳо қоғозлар бозори (бирламчи ва иккйламчи бозорлар) бўлишини такозо қилади. Ссуда капитали бозорининг таркибини қуйидаги схемада келдтириш мумкин. Келтирилган схемадан куриниб турибдики, кредит тизими ҳар хил кредит молия институтларининг йиғиндисидан иборат. Кимматбаҳо қоғозларнинг бирламчи бозорида янги муомалага чиқарилган кимматбаҳо қоғозлар сотилади ва сотиб олинади. Иккйламчи бозорда (фонд биржасида) олдиндан муомалага чиқарилган киммабаҳо қоғозлар сотилади ва сотиб олинади. Биржадан ташкарида Қимматбаҳо котозларнинг сотилиши ва сотиб олиниши одатда нобиржа савдо деб юритилади.
Кимматбаҳо қоғозлар бозори ва кредит тизимининг мавжудлиги ҳамда ривожланиш даражасига караб ссуда капитали бозорининг ривожланиши тўғрисида хулоса килиш мумкин. Жаҳон амалиётида капитал бозори АКШ, Гарбий Европа мамлакатларида ва Японияда юксак тараккий килган.
Бу босқичнинг асосий белгиси - иқтисодиётда кредит муносабатларини давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқарилишидир. Давлат микёсида кредит муносабатларининг марказлашуви ҳар бир давлатнинг Марказий банки ёрдамида амалга оширилади. Дастлабки умумиллий давлат кредит институтларининг пайдо бўлиши нақд пулсиз хисоб китобларни олиб бориш учун қўл келди, ҳамда тижорат банкларининг операциялари ва хизмат кўрсатиш қўламининг кенгайишига олиб келди. масалан, фонд бозорига хизмат кўрсатиш бўйича. Кейинчалик Марказий банклар фаолияти бозор иқтисодиётини баркарорлаштиришнинг самарали омили бўлган кредит дастагларини ишлатиш бўйича йуналтирилди. Бу эса давлатникн бўлмаган кредит ташкилотларини назорат килишни кучайтиришни талаб қилди. Шунингдек, иқтисодиётда информацион технологиянинг ривожланиши, глобал банк тармокларининг компьютер коммуникациялари ва маълумотлар базаларининг шаклланиши кредит муносабатларини янги сифатли даражага, яъни мижозга хизмат кўрсатиш билан бирга уларнинг молиявий фаолиятининг ҳаамма жабҳаларига, шунингдек халкаро бозорга ҳам таркалитига олиб келди. Жамият фаолиятининг ўта муҳим жиҳати - бу ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар ишлатилади, махсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигини моддий ва меҳнат омиллари таъминлайди. Ишлаб чиқаришнинг бу омиллар билан бир текисда таъминланиши муаммодир.
Кредит орқали жамиятимизда қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин:

Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling