№1 лаборатория иши мустақил қЎзгатувчи ўзгармас ток моторли эмт


Download 85.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi85.59 Kb.
#1469677
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-laboratoriya ishi

мотор» тизими кенг қўлланилади. Шунинг учун ҳам бу усул 
автоматлаштирилган ўзгармас ток электр юритмаларининг асосини ташкил 
этади. 
Шунингдек, «ўзгармас ток генератори – мотор» (Г – М) тизимида ҳам 
моторнинг якорига берилаётган бошқарилувчи ўзгармас ток кучланиши 
ўзгармас ток генераторидан олинади.
Ўзгармас ток генератори 3 нинг якори мотор 4 нинг якори билан 
тўғридан – тўғри электрик боғланган, генератор якорини эса асинхрон мотор 
1 ҳаракатга келтиради ва асинхрон мотор 1 ва генератор 3 уч фазали 
ўзгарувчан ток кучланишини ўзгармас ток кучланишига ўзгартирувчи 
электромеханик тўғирлагич 2 ни ташкил этади (3.6 – расм). 
3.6 – расм. Г – М тизимининг схемаси 
Генератор 3 нинг қўзғатиш чулғамидаги токи қийматини потенциометр 
8 ёрдамида ўзгартириб, генераторнинг ЭЮК и Е
Г
ўзгартирилади ва бу ЭЮК
мотор 4 якорига берилади. ЭЮК қийматига мос равишда мотор 4 нинг тезлиги 
номиналдан пастга қараб ростланади. Мотор 4 нинг қўзғатиш чулғамидаги 
токи I
Қ
қийматини ўзгарувчан қаршилик 6 ёрдамида ўзгартирилиб унинг 
магнит оқими қиймати ўзгартирилади ва натижада мотор тезлигини энди 
иккинчи зонада ҳам яъни номиналдан юқорига қараб ростлаш мумкин. Г – М 


тизимининг электромеханик (механик) тавсифлари 3.5б – расмдаги 
тавсифларга мос келади. 
Мустақил қўзғалувчан ўзгармас ток моторининг тезлигини магнит 
оқимини ўзгартириб ростлаш 
Магнит оқимини ўзгартириб электр юритма тезлигини ростлаш ўзининг 
соддалиги ва кам энергия сарф бўлиши сабабли кенг қўлланилади. Чунки 
мотор қўзғатиш чулғамидаги кучланишни ўзгартиришга сарф бўладиган 
энергия, якор занжирида сарф бўладиган энергиядан бир неча баробар камдир. 
Моторларнинг номинал иш режими мотор магнит тизимининг 
тўйинмаган қисмига тўғри келади ва бу эса магнит оқими қийматининг 
қўзғатиш чулғами токига чизиқли боғланган деб қараш имконини беради. (3.6) 
ва (3.7) ифодалардан кўриниб турибдики, магнит оқимининг номинал 
қийматидан камайиш томонга ўзгаритадига бўлсак, моторнинг тезлиги 
номиналдаен катта бўлган қийматларга эришиши мумкин экан.
Қўзғатиш чулғамидаги токни ўзгартириш учун қўзғатиш чулғамига 
қўшимча ўзгарувчан қаршилик R
Қ
уланади (3.7б – расм) ёки қўзғатиш 
чулғамининг бошқарилувчи манбаи сифатида бошқарилувчи тўғирлагич БТ 
(3.7а – расм) қўлланилади. 
3.7 – расм. МҚ ЎТМ нинг қўзғатиш чулғамига бошқарилувчи тўғирлагич (а) 
ва ўзгарувчан қаршилик улаб (б) қўзғатиш токини ростлаш схемалари 
Қўзғатиш чулғамидаги кучланиш бошқарув сигнали U
б
ёрдамида 
бошқарилади. Бу схема одатда катта қувватли моторларнинг қўзғатиш 
чулғами токларини кенг оралиқда ўзгартиришда, шунингдек агар БТ схемаси 


реверсив қилиб бажарилган бўлса, у ҳолда қўзғатиш токи йўналишини 
ўзгартириб моторни реверс қилишда ҳам ишлатилади.
(3.6) тенглама бўйича магнит оқимининг камайиши идеал салт юриш 
тезлиги 

0
нинг ошишига олиб келади. Қисқа туташув токи I
ҚT 
= U / R
Я
магнит 
оқими ўзгаришига боғлиқ эмас. Магнит оқимларининг Ф
H
> Ф
1
> Ф
2
қийматлари учун моторнинг электромеханик тавсифлари қуйидаги кўринишга 
эга бўлади (3.8 а – расм). 
Кисқа туташув моменти M
ҚT 
= kФI
ҚT
эканлигини ҳисобга оладиган 
бўлсак I
ҚT 
= const, у  ҳолда M
ҚT1 
< M
ҚT2 
< M
ҚTН
бўлади (3.8б – расм). 
3.8 – расм. МҚ ЎТМ нинг магнит оқимини ўзгартириб тезлиги 
ростланганидаги электромеханик (а) ва механик тавсифлари(б) 
Магнит оқимининг камайиши билан бир пайтда тезлик ошади ва момент 
қиймати камаяди ва уларнинг кўпайтмаси бўлган механик қувват номиналга 
тенг бўлиб ўзгармасдан қолади. Шундай қилиб, бу усул билан мотор 
тезлигини 
ростлаш 
механик 
қувват 
ўзгармайдиган 
юритмаларда 
қўлланилганида, сунъий тавсифларда мотордан қуввати бўйича тўлиқ 
фойдаланиш имконини беради. 

Download 85.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling