1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


Маъруза Мавзу: Қурғоқчил минтақаларда суғориш мелиорациясининг асослари


Download 1.22 Mb.
bet12/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1172565
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва

7 Маъруза
Мавзу: Қурғоқчил минтақаларда суғориш мелиорациясининг асослари
Режа:

  1. Суғориш мелиорациясининг асослари

  2. Қурғоқчил минтақаларда шур ювиш меъёри

  3. Шур ювиш услублари



Таянч сўз ва иборалар: Шўр ювиш, шўр ювиш меъёри, шур ювиш жараёни, тузлар, сув физик хосса, тупроқнинг механик таркиби, шўр ювиш муддати
Шўр ювиш тупроқдаги ортиқча тузларни кетказишдаги ягона- алмаштириб бўлмайдиган тадбирдир. Шўр ювиш меъёри, миқдори ва давомати шўр тупроқдаги тузлар таркибига, улар шўрланганлик даражасига, шўр ювиш қатламининг чуқурлигига, тупроқларнинг сув физик хоссаларига сизот сувларининг жойлашган чуқурлигига майдоннинг зовурланганлигига қараб аниқланилади.
Шўрхок ерларнинг шўри ювиладиган энг мақбул муддат бу тупроқ ҳали нам бўлган ва сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган давр куз ҳисобланади.
Шўр ювиш меъёри /М/, деб шўрланган 1 га майдоннинг шўр ювиш қатламини чучуклаштириш учун керак бўладиган сув ҳажмига айтилади.
Шўрланган ерларни ювиш. Шўрланишнинг олдини олиш учун ювишнинг мақбул муддатларини белгилашда фақат иқлим ва тупроқ–мелиоратив шароитларни эмас, балки шўр ювишда тупроқни ғўза ниҳолларини суғормасдан ундириб олиш учун етарлича нам запаси ҳосил бўлишини назарда тутиш керак, чунки ниҳолларни суғориб ундириб олишнинг салбий роли ҳаммага маълум. Шунинг учун чўл зонасидаги шўр ювишлар экиш даврига яқин вақтда ўтказилиши керак. Енгил механик таркибли тупроқларда шўр ювиш эрта баҳорда, оғир тупроқларда эса кузги–қишки шўр ювишларни эрта баҳорда ювиш билан қўшиб олиб бориш яхши самара беради, бунда умумий ювиш меъёрининг 2/3 қисми кузги-қишки даврда, 1/3 қисми эрта баҳорда берилади. Кўп сонли тажрибалар натижаларини умумлаштириш Ўзбекистон Республикаси шароитида тупроқларнинг шўрланганлик даражасини, сизот сувлари сатҳини, иқлим шароитларини, мавсумда шўрланган, суғориладиган тупроқлар асосий турларининг сув–физик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, жорий ювишларнинг қуйдаги меъёрларини ва ўтказиш муддатларини тавсия қилишга имкон берди.
Шуни назарда тутиш керакки, жорий ювиш муддатлари ва меъёрлари зовурлар етарли бўлган суғориладиган ерларда фақат тупроқнинг юқориги бир метрлик қатламидаги зарарли тузларни кетказиши эмас, балки уларни икки метрлик қатламда ҳам бироз пасайтириш ва сизот сувларини чучуклантиришга ҳам қаратилган бўлади.
Ювиш меъёри узлуксиз равишда эмас, балки бўлиб-бўлиб берилса, тузларни ювиб кетказиш жадаллиги ортади, шунинг учун ер ювишда, айниқса катта меъёрлар билан бир йўла ювишда сув ҳар сафар бостирилгандан кейин танаффус қилиш керак, бу танаффуснинг давомийлиги тупроқнинг механик таркиби ва фильтрация тезлигига боғлиқ: енгил тупроқларда – сув шимилганидан 2-3 кун кейин, ўртача тупроқларда 5-6 ва оғир тупроқларда 7-8 кундан кейин.
Шўр ювишнинг асосий усули- полларни сув бостириб, сувни бир полдан иккинчи полга ўтказмасдан ювишдир. Полларнинг катта-кичиклиги тупроқнинг сув сиғими, ер юзасининг нишаблиги ва текисланганлигига қараб 0,1 дан 0,25 гектаргача зовурлар орасидаги марказий полосадан бошлаб, ён томондагиларга яқинлаштириб келиш, шунингдек шўр ювиладиган пайкалнинг юқориги қисмидан бошлаб, пастки қисмида тугаллаш керак (32-расм).




Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling