1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари
-жадвал. Тупроқнинг сув – физик кўрсаткичлари
Download 1.22 Mb.
|
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқнинг механик таркиби Ҳажмга нисбатан ғоваклик % Ҳажмга нисбатан тупроқдаги капилляр намлик, %
- Ғовакликка нисбатан тупроқнинг ЧНС, % Ғовакликка нисбати тупроқнинг ММНС, % 1м тупроқ қатламида ЧНС ҳажми м
- 24-30 3-7 1000-2000 Қумлоқ
- 1200-1800 Енгил, чангсимон ўрта қумоқ 40-45
- Ўрта ва оғир қумоқ 45-55 27-30 58-65
- 15-расм. Ўсимликнинг мақбул ривожланиш шарт-шароитлари. Ҳаво намлиги 40-50%, ҳарорат 14-22 о
4-жадвал. Тупроқнинг сув – физик кўрсаткичлари.
15-расм. Ўсимликнинг мақбул ривожланиш шарт-шароитлари. Ҳаво намлиги 40-50%, ҳарорат 14-22 оС, тупроқ илдиз қатламдаги намлик (0,6-0,8)ТНС ни ташкил этиб туриши, хлор тузларининг бўлмаслиги. Мавсумий суғориш меъёри - ҳисобий йилда режалаштирилган ҳосилни олиш учун вегетация даврида 1 га суғориш майдонига бериладиган сув ҳажми, м3/га. Мавсумий суғориш меъёрининг миқдори экин тури ва экилиш майдонига қараб: ғўза экини учун 5000-9000 м3/га, кўп йиллик ўт экинлар учун 2000-10000 м3/га, маккажўхори учун 2000-5000 м3/га, ғалла учун 1000-4000 м3/га, полиз учун 2000-4000м3/га, боғ ва узум учун 1500-6000 м3/га белгиланади. Мавсумий суғориш меъёри қишлоқ хўжалик экинларига суғориш меъёри кўринишида берилади. Суғориш меъёри - қишлоқ хўжалик экинларини бир маротаба суғориш учун 1 га суғориш майдонига бериладиган сув ҳажми, м3/га; Суғориш меъёрининг чегаравий қиймати ќуйидагича аниқланади: , м3/га, бу ерда: - тупроқнинг чегаравий нам сиѓими, м3/га; - тупроқнинг чегаравий минимал молекулляр нам сиѓими, м3/га; м3/га; м3/га; - фаол ќатлам ќалинлиги, м; - тупроқнинг ѓоваклиги, ҳажмига нисбатан, % ҳисобида; - тупроқнинг фаол ќатламидаги чегаравий нам заҳираси, ѓовакликка нисбатан %; - тупроқнинг фаол ќатламидаги минимал молекулляр нам заҳираси, ѓовакликка нисбатан %; Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун тупроқнинг фаол қатламидаги намлик ҳар доимо тупроқдаги чегаравий минимал намликдан (70-85% ч.н.с) юқори бўлиши керак. “m” ни аниқлаш формуласидан кўриниб турибдики уни миқдори аввало тупроқнинг сув физик хоссаларига - механик таркибига, ғоваклигига, фаол қатлам қийматига туғридан тўғри, боғлиқ экан. “m” ўсимликни ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлиши мумкин, яъни дастлабки даврларда кичик, кейинги даврда катта. Суғориш меъёрини катталиги суғориш усули ва имкониятлари билан ҳам белгиланади. Томчилатиб суғоришда m=(50-300) м3/га. Ёмгирлатиб суғоришда m 600 м3/га. Ер устидан суғоришда m= (800-1200) м3/га. Суғориш амалиётида нам тўплаш, экиш олди, тупроқ музлашининг олдини олиш, провакацион, ювувчи ва бошқа суғоришлар ҳам қўлланилади. Нам тўплаш суғоришлари куз ва баҳор қуруқ келганда тупроқ қатламини 1,5–3 м чуқурликда намлантириш учун амалга оширилиб бунда суғориш меьёри (механик таркиби енгил тупроқлар учун) 800–1400 м3/га дан (механик таркиби оғир тупроқлар учун) 1500–2000 м3/га гача кузда ҳосил йиғиштирилгач ёки баҳорда экишдан камида 5–6 кун олдин амалга оширилди. Агарда сизот сувлар сатҳи 2 м дан яқин бўлса нам тўплаш суғоришлари амалга оширилмайди. Экин экиш олди суғоришлари 800–1000 м3/га, кўчат ўтказиш 150–250 м3/га, музлашни олдини олиш 300–400 м3/га, провакацион суғоришлар 300–400 м3/га, шўр ювиш 2000–5000 м3/га меьёрлар билан амалга оширилади. Одатда сувдан фойдаланиш ҳисоблари бутун майдон бўйича эмас, балки бир гектар бўйича олинади, яъни нисбий сув бериш билан аниқланилади. Бу эса бериладиган сув ҳажмининг майдонга бўлган нисбати билан аниқланилади ва суғоришнинг давом этиш гидромодули деб аталади. Гидромодул – грекча сўз булиб hudro - сув, modulus - ўлчов, яъни сув ўлчови демакдир. У қуйидагича ҳисобланади: л/с·га; бу ерда: m- суғориш меъёри, м3/га; t- суғоришлар орасидаги давр, кун. Ҳосил бўлган кўриниш суғориш гидромодули деб аталади. Суғориш гидромодули деб бирлик майдонга вақт бирлиги ичида бир маротаба суғориши учун берилган солиштирма сув сарфига айтилади. Фанда яна қуйидаги гидромодуллар фарқланади: Сув бериш гидромодули - бирор экиннинг бир гектарига бутун вегетация давомида нисбий сув беришдир: л/с·га; бу ерда: М - мавсумий сув бериш меъёри, м3/га. Т - сув бериш даврининг давомийлиги, кун. Келтирилган гидромодул - шартли (алмашлаб экиш массиви ёки хўжаликдаги суғориладиган экинларни фоиз таркиби ҳисобга олинган) 1 га майдонга 1 секундда берилган солиштирма сув сарфи. Алоҳида экин учун келтирилган гидромодул қуйидагича ҳисобланади: л/с·га; бу ерда: - муайян экин майдонини умумий майдонга нисбатан %и. Салмоқлаштирилган гидромодул суғориш тизими бир неча гидромодул ҳудудлардан ўтганда қўлланилади. л/с·га; бу ерда: q1, q2,..qn - ҳар бир гидромодул ҳудудини ордината қиймати,л/с·га; ҳар бир ҳудуддаги гидромодул майдонлар кўлами, га; - суғориш тизимининг умумий хизмат қилиш майдони, га; Умумий сув бериш меъёрларини аниқлаш тупроқ пайдо бўлишидаги мавжуд шароитларнинг ҳамма комплексини ва уларнинг лойиҳаланадиган мелиоратив тадбирлар билан боғлиқ бўладиган ўзгаришларини ҳисобга олувчи майдонни тупроқ-мелиоратив районлаштиришга асосланган. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling