1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


Маъруза Мавзу: Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари ва уларни бошқариш


Download 1.22 Mb.
bet2/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1172565
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва

2 Маъруза
Мавзу: Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари ва уларни бошқариш
Режа:

  1. Ўзбекистон Республикасининг сув ресурслари

2 . Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар ҳудудларида ер усти сувлари ҳосил бўлишининг

  1. . Республикада соҳалар бўйича сувнинг ишлатилиши



Таянч суз ва иборалар: орол денгизи хавзаси, давлатлараро сув бошқаруви суғориш усуллари, сувдан фойдаланувчилар, дехқончилик, сув ресерслари.

Ўзбекистон Республиксининг сув ресурслари Марказий Осиё ҳудудидаги мавжуд сув ресурслари билан боғлиқ ҳолда ташкил топган. Марказий Осиё ҳудудидаги ҳосил бўладиган умумий сув ресурслари миқдори 5-расмда келтирилган бўлиб, асосий манба ер усти сувлари эканлигини кўриш мумкин.


Марказий Осиё ҳудудидаги ер усти сувларининг ҳосил бўлиш таҳлили 6-расмда келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, ўзбекистон ҳудудида ҳосил бўладиган ер усти сувлари Орол денгизи ҳавзасидаги умумий миқдорнинг 10% ини ташкил этади.


5-расм. Марказий Осиёнинг ўртача кўп йиллик
сув ресурслари, млрд. м3

Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд бўлган сув ҳажмлари 1983-1984 йиллари ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавза схемалари»га асосан тақсимланган. Ушбу тақсимотга асосан, Ўзбекистонга 71,69 млрд. м3 сув белгиланган.


Шу жумладан:
- дарёлардан 58,6 млрд. м
3 - 81,7%
шундан ички дарёлардан 11,47 млрд. м
3 - 19,6%
- ер ости сувларидан 10,07 млрд. м
3 - 14,0%
- зовур - оқова сувларидан 3,02 млрд. м
3 - 4,3%

6-расм.
Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар ҳудудларида ер усти сувлари ҳосил бўлишининг қийматлари, км3 Амударё сувлари 1986 йил қабул қилинган Протокол (Собиқ Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги илмий- техник кенгашининг 1987 йил 10 сентябрдаги 566-сонли Протоколи) асосида тақсимланган.
Ушбу ҳужжат асосида Амударё суви:
Тожикистонга 9,5 млрд. м3 (15,5%);
Туркманистонга 22,0 млрд. м3 (35,8%);
Ўзбекистонга 29,6 млрд. м3 (48,1%) қилиб тақсимланган.
Айни пайитда шу ҳужжат билан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида амалдаги сув оқими Керки гидропостида 50% га 50% қилиб белгиланган.
Фарғона водийсида жойлашган кичик дарёларнинг сув ҳажмлари 1981 йил 2 июнда Собиқ Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус Протоколга асосан тақсимланган.
Андижон ва Туямўйин сув омборларидан чиқариладиган ва бошқа давлатлараро каналлардаги сув ҳажмларининг тақсимоти тегишли лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Бу ҳужжатларнинг барчаси 1992 йил 18 февралда Алмати шаҳрида тузилган “Давлатлараро сув манбаларидаги сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва муҳофаза қилиш” ҳақидаги битим билан кучда қолганлиги эътироф этилган.
Орол денгизи ҳавзасидаги сув ресурсларини ушбу ҳудуддаги давлатлар ўртасида оқилона тақсимлаш ва бошқариш учун давлатлараро сув бошқаруви ташкил этилган (7,8-расмлар).





Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling