1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


-жадвал. Тупроқларнинг шўрланиш даражаси


Download 1.22 Mb.
bet15/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1172565
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва

17-жадвал. Тупроқларнинг шўрланиш даражаси

Тупроқни шўрланиш даражаси

Қаттиқ қолдиқ, массага нисбатан %

Хлор, массага нисбатан %

Шўрланмаган

< 0,3

<0,01

Кам шўрланган

0,3-1

0,01-0,04

Ўрта шўрланган

1 -2

0,01 -0,1

Кучли шўрланган

2-3

0,04-0,3

Шўрхок

>3

> 0,3


б) Ташқи белги (ўсимликларни ривожи ва тупроқ кўриниши) бўйича:
Бу тупроқларнинг устки ёки остки қатламларида сувда осон эрийдиган кўп миқдордаги минерал тузлари бўлади.
Тупроқлар шўрланиш даражаси бўйича:

  1. Шўрланмаган (таркибида сувда эрийдиган тузлар 0,3 % дан кам, ўсимликларни ривожи нормал ва тузнинг сиртга чикиш ҳодисаси кўринмайдиган) тупроқлар.

  2. Кучсиз шўрланган (туз 80-120 см да жойлашган, баъзи жойларда ўсимлик яхши ривожланмаган ва жўяк ичида туз озгина фарқланадиган) тупроқлар.

  3. Ўртача шўрланган (туз 30-80 см, гипс 120-150 см да учрайди, ўсимлик ўсмай қолган ва тузни сиртга чикиш жойлари кўзга яққол ташланадиган) тупроқлар.

  4. Кучли шўрланган (5-30 см да кўп туз тўпланган, ўсимликнинг ривожи жуда ёмон, ўсимлик ўсмай қолган жойлар анчагина, тупроқнинг устки қатламидаги тузлар кўзга ўз ранги билан яққол ташланадиган) тупроқлар.

  5. Шўрхок (энг устки қатламдан бошлаб жуда кўп - 1% дан ортиқ туз бор ерлар, ўсимлик буткул нобуд бўлган ва туз қобиғи ёки лўппи масса ҳосил бўлган) тупроқлар.

Шўрланишнинг асосий сабаби шўр сизот сувлар сатҳининг кўтарилишидир.
Сизот сувларини сатҳини кўтарилиш даврлари, сабабларини йиллар қирқимида билиш сизот сувлар сатҳини тартибга солиш ва шу билан бирга шўрланган майдонларда эксплуатацион тадбирлар белгилаш имконини яратади.
Сизот сувлар сатҳи шўрланган майдонларда амалда назорат қудуқлари орқали суғориш мавсумида ҳар 5 кунда бошқа вақтларда ҳар 10 кунда уларда сув сатҳини ўлчаш орқали назорат қилиб борилиши керак.
Қишки профилактик суғоришлар асосан ҳайдов ва ҳайдов ости қатламлардан сувда осон эрийдиган тузларни тупроқдан ювиш мақсадида ўтказилади. Бунда тупроқдаги туз миқдори ўзгармасада тупроқнинг устки қатлами чучуклашиши ва экилган уруғни яхши униб чиқиши ва ёш ниҳолни ривожланиши учун мақбул шароит туғилади.
Шўрхок ва кучли шўрланган тупроқларда унинг устки қатламидаги ортиқча тузлар уруғ экилгунича ювилиш шарти билан экин экилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай тупроқларда албатта шўр ювилади. Шўр ювиш Марказий Осиёнинг шўрланган дашт тупроқларини ўзлаштиришдаги ягона воситадир. Шўр ювиш ал­батта, сунъий ётиқ ёки тик зовурлар билан жиҳозланган ерларда амалга оширилиши шарт, чунки зовурланмаган ва сизот сувлар оқими таъминланмаган суғориш майдонларида шўр ювиш нафақат умумий шўр ювиш миқдорини камайтиради, балки бу майдонларда бошқа тузларнинг тўпланишига олиб келади.
Агарда бу ерларда маълум бир мелиоратив тадбирлар амалга оширилса, сизот сувларининг режими яхшиланиб, ер шўрсизланади ва қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган ҳосил кўпаяди.
Бу тадбирларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.

  1. Ерлар шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш.

  2. Шўрланган ва ботқоқланган ерларни тубдан яхшилаш.

Бу тадбирлар қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади
а) суғориш тармоқларидан ва суғориш далаларидан бўладиган сув исрофгарчилигини кескин камайтириш;
б) тупроқ намлигининг буғланишини камайтириш;
в) сизот сувлар сатҳини пасайтириш;
г) фаол қатламдан ўсимлик ҳаёти учун зарарли тузларни йўқотиш;
Бу усуллар сув хўжалик, агротехник, физик, кимёвий, биологик электрик ва гидротехник тадбирлар ёрдамида амалга оширилади.
Сув хўжалик тадбирлари – суғориш сувидан режали фойдаланиш (сувни тўғри тақсимлаш, экин майдонларини олдиндан суғоришга тайёрлаш, тезлик билан суғориб бўлиш, суғоришдан сўнг тупроққа ишлов бериш, суғориш режимига қатъий амал қилиш, сувни ташламаслик, куну–тун суғоришни амалга ошириш).
Суғориш тармоқларида сув исрофгарчилигига қарши кураш (техник механик, курилиш ва фойдаланиш тадбирлари) суғориш тармоқлар тизимини ФИК қийматини оширишга қаратилган.
Агротехник – алмашлаб экиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, тупроқ структурасини тиклаш, дарахтзорлар барпо этиш, яхоб суви бориш, шўрга чидамли экинлар экиш.
Физик – ерни чуқур ҳайдаш ва юмшатиш, ҳўллаш, 1 га майдонга 200-500 т қум солиш, сўнгра шўр ювиш. Бу тадбирлар тупроқ қатламининг ҳаво ва сув ўтказувчанлигини яхшилайди.
Биологик – органик ўғитлар киритиш, шоли, беда, қашқар беда, туя йўнғичқа экиш орқали пастки қатламга ювилган озуқа элементларини юқорига кўтариш.
Кимёвий – тупроқдаги эркин соданинг таъсирини йўқотиш (нейтраллаш) ва ютувчи натрийни кальций ионлари билан алмаштириш. Бу моддалар нефть ва бўёқ заводлари ишлаб чиқариш чиқиндилари таркибида мавжуд бўлиб, уларни тупроққа аралаштириш бу моддаларни тупроқ карбонатлари билан кимёвий жараёнга киришишига ва эрувчан кальций манбаи бўлмиш гипснинг ҳосил бўлишига олиб келади.
Шўртоб ерларни мелиорация қилишда кўпинча гипсдан фойдаланилади. Гипслашнинг назарий асосидан кўриниб турибдики, шўртоб тупроқларнинг физик ва механик акс таъсири кескин сусаяди.
Гидротехник тадбирлар бу сунъий зовурлар қуриб улар ёрдамида сизот сувлар сатҳини пасайтириш, буғланишни камайтириш, фаол қатламдан тузларни олиб чиқиб кетишдир.
Суғориладиган майдонларнинг ердан фойдаланиш коэффициенти (ЕФК) қийматини ошириш (ЕФК=0,86-0,92). Суғориладиган ер орасида суғорилмайдиган жойларнинг бўлиши шўр ювиш ёки суғориш жараёнида сизот сувларининг суғориладиган ерлардан суғорилмайдиган ерларга оқиб бориши ва у ерлардан буғланишига (қуруқ зовур) сабаб бўлади.
Қуруқ зовур мақсадида ерларнинг бир қисмидан фойдаланилмаслик, бу ерларни минераллашган сизот сувларининг буғланиш ҳавзасига айланиб колишига ва келажакда буткул ишга яроқсиз бўлиб қолишига олиб келади.
Сунъий зовурлар қазиш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш. Шўрланган ерларни чучуклаштиришни суғориш майдонларида шўр ювиш ишларисиз амалга ошириш мумкин эмас. Айни пайтда шўр ерларнинг шўрини ювишдан ҳосил бўлган сувларни зовурлар ёрдамида майдон ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳам керак, бунинг учун сунъий зовурлар ҳосил қилинади.
Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling