1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


Маъруза Мавзу: Сув олиш ва уни истеъмолчиларга етказиш бўйича шартномавий муносабатлар


Download 1.22 Mb.
bet9/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1172565
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва

6 Маъруза
Мавзу: Сув олиш ва уни истеъмолчиларга етказиш бўйича шартномавий муносабатлар.
Режа:

    1. Шартномавий муносабатлар

    2. Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси

    3. СФУни аъзоси бўлган фермерларга имтиёзлар


Таянч сўз ва иборалар: сув истеъмолчилар, сувдан фойдаланиш режаси, суғориш усуллари, СИУ аъзолари, сув истеъмолчилар,шартномалар
Сув олиш, уни истеъмолчиларга етказиш бўйича шартномавий муносабатлар қуйидаги схемага асосан амалга оширилади (12-расм).
Шартномага асосан ирригация тизими бошқармаларининг мажбуриятлари:

  • сувдан фойдаланиш режасига асосан ажратилган лимит ҳажми миқдорида сувни ўз вақтида етказиш;

  • сув бериладиган жойларни сувни ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ва уларни шаҳодатлаш;

  • манбада сув камайган ҳолда сувдан навбатлаб фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш чора тадбирларини кўриш;

  • истеъмолчининг ваколатли шахси билан сув бериладиган жойларда сувнинг олди-бердисини юритиш;

  • истеъмолчининг хўжалик ички суғориш тармоғидаги сув ўлчаш воситаларини шаҳодатлашни ташкил этиш.

Бирламчи сувдан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари:

  • ажратилган лимитга мувофиқ сувдан белгиланган мақсадларда фойдаланиш, экин майдонларидан ва суғориш тармоқларидан сувни бехуда ташлаб юборишга йўл қўймаслик;

  • ҳудудидаги барча сувдан фойдаланувчиларнинг сув таъминотини ички шартнома асосида амалга ошириш;

  • иккиламчи сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш, ИТБ томонидан белгиланган лимит доирасида уларнинг сув лимитини белгилаш ва ажратилган сувни уларга етказиш;

  • суғориш тармоғи, улардаги иншоотлар ва сув ўлчаш воситаларини ўз вақтида таъмирлаш ва бошқалар.






Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling