1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


-расм. Шўрланган ерларда ўсимликларнинг ривожланиш ҳолати


Download 1.22 Mb.
bet14/15
Sana07.02.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1172565
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1 Маъруза ишло хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг ма сади ва

31-расм. Шўрланган ерларда ўсимликларнинг ривожланиш ҳолати

Тупроқнинг шўрланиши қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг илдизига салбий таъсир кўрсатади. Тупроқни пастки қаватида туз зонаси кўп бўлса, илдизни чуқурлашиши анча кийин кечади. Тузлар айниқса, нормал сода (Na2CO3) илдизни ўйиб юборади. Натижада илдиз шилимшиқланиб қораяди ва нобуд бўлади.


Майдонларни ботқоқланиши ва шўрланиши уларни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз қилиб қўяди.
Бизга маълумки, сизот сувларининг тўпланиши ва чиқиб кета олмаслиги тупроқнинг шўрланишига ёки ботқоқланишига сабаб бўлади. Шўрланиб қолган баъзи ерлар эса қишлоқ хўжалигида ишлатилишидан чиқиб кетади.
Бундай ерлар Россия, ХХР, Покистон ва Ўзбекистонда ҳам учрайди. Жумладан Россияда 12 млн. га, Покистон, ХХР да 6 млн. га дан, Ўзбекистонда 2,84 млн. га дан ортиқ майдонлар шўрланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси хўжаликлари майдонларининг 65-66%и шўрланган ҳисобланади, шундан шўрланиш даражаси бўйича 1,46 млн. га кучсиз, 0,83 млн. га ўрта 0,55 млн. га кучли шўрлангандир.
Табиийки, шўрланган ерларда қишлоқ хўжалик экинларидан маҳсулот олиш учун, уларга меъёрдан 2-3 ҳисса ортиқ суғориш суви талаб қилинади, акс ҳолда бу ерда мўлжалланган ҳосилни 70-80% гача нобуд бўлиши турган гап.
Шўрланган суғориш майдонларида мелиоратив тадбирларни тўғри белгилаш учун аввало, уларнинг нима сабабдан шўрланганлигини аниқлаш керак.
Табиий омилларга кўра (тузли тоғ жинсларининг шамол натижасида кўчиши ва туз тошларини очиқликка чиқиб қолиши туфайли) ҳам ерлар шўрланиши мумкин. Табиий жараёнлар натижасида тупроқни шўрланиши фанда бирламчи шўрланиш деб юритилади.
Сунъий суѓориш жараёнлар натижасида тупроқнинг шўрланиши иккиламчи шўрланиш деб юритилади.
Шўрланган тупроқлар деб унинг фаол қатламида маданий қишлоқ хўжалик экинларини нормал ривожланишига акс таъсир кўрсатадиган ва уларнинг ҳосилдорлигини пасайтиришга сабаб бўладиган, сувда эрийдиган ва тупроқда ютилган минерал тузлар тўпланган тупроқлар тушунилади.
Тузларни таркибига кўра тупроқда қуйидаги шўрланиш турлари фарқланади: карбонатли, сульфат-карбонатли, карбонат-сульфатли, сульфатли, хлорид-сульфатли, сульфат-хлоридли ва хлоридли. Хлоридли тузлар сувдан енгил эрувчан бўлганлиги сабабли улар тупроқнинг ер юза ҳамда сизот сувларининг устки қатламида жойлашган бўлади, бу қатламалар ўсимлик учун ўта зарарли ҳисобланади.
Тупроқларни шўрланиши минераллашган сизот сувлари режимига узвий боғлиқдир, суғориш майдонларида уларнинг режими ўз ўрнида суғориш режими ва қишлоқ хўжалик экинларини суғориш техникаси билан аниқланилади. Сизот сувлари сатҳини ер юзасига яқинлашиши сизот сувлари буғланишининг кескин кўпайишига, бу ҳолат эса тупроқнинг юза қатламининг шўрлашига олиб келади.
Қурғоқчил минтақада асосан шўрхок тупроқлар кўпроқ тарқалган бўлиб, уларни шўрланиш даражаси қуйида берилган.
а) Тупроқ массасига нисбатан қаттиқ қолдиқ % ҳисобида

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling