I. Noma’lum parametrni statistik baholash. n ta tajriba natijasida biz kuzatayotgan A hodisa m marta ro‘y bersin. U holda, shu ma’lumotlar asosida biz shunday miqdorni aniqlaylikki, uni sifatida qabul qilish mumkin bo‘lsin. Bizning holimizda A hodisaning chastotasini deb qabul qilishimiz tabiiy. Albatta, biz statistik baho deb taklif etayotgan miqdor ma’lum ma’noda noma’lum parametr p ga yaqin bo‘lishi kerak.
II.Ishonchlilik oralig‘i. Ba’zi hollarda noma’lum parametr p ning aniq qiymati emas, balki 1 ga yetarlicha yaqin ehtimollik bilan uning qiymatini statistik ma’lumotlar asosida aniqlanadigan biror oraliqqa tegishli bo‘lishi qiziqtiradi. Bunda oraliq chegaralari va - t.m.lar faqat m ga bog‘liq bo‘ladi. Tajriba natijasida to‘liq aniqlanadigan oraliq - ishonchlilik oralig‘i deyiladi.
5-ma’ruza:Tanlanmani dastlabki qayta ishlash. Empirik taqsimot funksiya. Empirik ko’rsatkichlar va ularni hisoblash.
Режа:
Танланманинг статистик тақсимоти.
Эмпирик тақсимот функцияси.
Полигон ва гистограмма.
Бош тўпламдан танланма олинган бўлсин. Бунда қиймат марта, қиймат марта, ... , қиймат эса марта кузатилган бўлсин ва ҳ.к.; танланманинг ҳажми бўлсин.
Кузатилган қийматлар варианталар, варианталарнинг ўсиб бориш тартибида ёзилган кетма-кетлиги вариациявий қатор деб аталади. кузатишлар сонлари частоталар, уларнинг танланма ҳажмига нисбатлари нисбий частоталар дейилади.
Танланманинг статистик тақсимоти деб варианталар ва уларга мос частоталар ёки нисбий частоталар рўйхатига айтилади. Статистик тақсимотни оралиқлар ва уларга мос частоталарнинг кетма-кетлиги кўринишида ҳам бериш мумкин. Бу ҳолда оралиққа мос частота сифатида шу оралиққа тушган частоталар йиғиндиси қабул қилинади. Бунда частоталар йиғиндиси танланма ҳажмига, нисбий частоталар йиғиндиси эса бирга тенг бўлиши керак.
Тақсимот дейилганда эҳтимоллар назариясида тасодифий миқ-дорнинг мумкин бўлган қийматлари ва уларнинг эҳтимолликлари орасидаги мослик, математик статистикада эса кузатилаётган вари-анталар ва уларнинг частоталари (нисбий частоталари) орасидаги мослик тушунилади.
1-мисол. Ҳажми бўлган танланманинг частоталари тақсимоти берилган:
1 – ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |