1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet15/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Таянч тушунчалар
Ҳаётий ҳақиқат, шартлилик, миллий руҳ, умуминсоний қадриятлар, бадиий образ, ғоявий-эстетик табиат


Такрорлаш учун саволлар

Санъатнинг предмети, мақсади, вазифалари ва эстетик моҳияти.


Санъатнинг ҳаётни инъикос эттириш ва баҳолаш хусусияти.
Санъатда ўйин назариясининг аҳамияти.
Санъатда ҳаётий ҳақиқат ва шартлилик, миллий руҳ ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни.
Санъатда бадиий образнинг ғоявий-эстетик табиати
Асосий адабиётлар:

  1. Ўзбек Миллий Энциклопедияси. 7 том. Т. Давлат илмий нашриёти. 2004. 502 бет.

  2. Бўчков В.В. Эстетика. М. Гардарики. 2004.

  3. Абдусамадов Ҳ. Драма назарияси. Т.: 2001.

  4. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т., Ўзбекистон, 2002.

  5. Фитрат. Адабиёт қоидалари. Т., ¡қитувчи, 1995.

  6. Чўлпон. Адабиёт надир. Т., Чўлпон, 1994.

  7. Бореев Ю. Эстетика. М., Искусство, 2003.

  8. Хейзинга Й. Homo ludens. М., АСТ, 2004.

  9. Шиллер. Соб. соч. в 7т. Т.6. М., АСТ, 2004.

Қўшимча адабиётлар:

  1. Махмудов Т. Эстетика и духовнўе ценности. Т.Шарк. 1997.

  2. Маликов Р. Қиёматли эгизаклар ёки тасирда ҳаракатланувчи Ин ва Ян. Т.Санъат журнали. 2000. №1.

  3. А.Навоий асарига ишланган миниатюралар. Т.Шарқ. 2001.

  4. Камю Алберт. Исён ва санъат. Жаҳон адабиёти журнали. 1997. 4 сон.



6-мавзу Санъатнинг ижтимоий-маънавий тизимдаги ўрни





    1. Санъат ва фалсафа.

    2. Санъат ва ахлоқ.

    3. Санъат ва дин

    4. Санъат ва техника

    5. Санъат ва Фан

    6. Санъат ва меҳнат

    7. Санъат ва сиёсат

Санъат маънавиятнинг узвий қисми, қисм сифатида яхлитликдан ташқарида яшай олмайди. Яъни санъат ўзига ўхшаш, айни пайтда, таъсир қилиш усуллари жиҳатидан фарқланадиган маънавиятнинг қисмлари билан домий алоқада мавжуд бўлади. Бундай қисмларни биз, одатда, маънавият соҳалари деб атаймиз. Энди ана шу соҳалар билан санъатнинг ўзаро алоқаларини кўриб чиқамиз.


Бундан ташқари ҳар бир ҳақиқий санъат асари ўзининг фалсафий концепсиясига эга бўлади, унда ғоявий бадиийлик билан уйғунлашиб кетади, идрок этувчи фалсафий мушоҳада юргизишга, унда умумлашма фикр уйғотишга «мажбур қилади». Бошқачароқ айтганда, санъат ҳам ўзини дунёқараш сифатида намоён этади. ХХ асрнинг буюк файласуфларидан бири Мартин Ҳайдеггер: «Фалсафа фақат инсоний қилмиш сифатидагина маънога эга. Унинг ҳақиқати моҳиятдан инсоний иштирокдан иборатдир. Файласуфлик қилиш инсоний иштирокнинг тақдирига илдиз отган. Бу иштирок эса эркинликда рўёбга чиқади», – деганида томомила ҳақ эди.1 Зеро фан бевосита инсоннинг иштирокини инкор этгани ҳолда, фалсафа санъат каби инсонининг иштирокисиз воқе бўлолмайди, у, юқорида айтганимиздек, инсоннинг «тафаккур ўйини». Инсон ички эркинлигининг дунёқараш сифатида инъикос этишидир.
Маълумки, санъатнинг асосида мажозийлик ётади. Мажоз йўли билан фикрлаш фалсафада ҳам мавжуд. М., Афлотуннинг «Давлат» асарида келтирилган «Ғор ҳақидаги фалсафий-рамзий масал, Ибн Синонинг «Ҳайй ибн Яқзон», «Қуш рисоласи» каби фалсафий тафаккур намуналарини айтиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, кўпгина ижодкорлар айни пайтда ҳам файласуф, ҳам санъаткор бўлганлар. М., Афлотун аслида шоир, Хайём ҳам шоир, Шиллер –- драматург, Р.Вагнер – бастакор, Вл.Соловёв – шоир С.Киркегаард, Л.Толстой, Ж-П.Сартр, А.Камю ёзувчи в.ҳ. Санъат билан фалсафанинг алоқадорлигини яна фалсафий асарларнинг шеърий йўлда ёзилганида ҳам кўриш мумкин. М., Тит Лукретций Карнинг «Нарсаларнинг табиати», Ҳелветцийнинг «Бахт» асарлари достон шаклида ёзилган йирик фалсафий рисолалардир. Хуллас, санъат билан фалсафа бир-бири билан доимий алоқада бўлиб келган ва бу алоқалар ҳозир ҳам давом этмоқда.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling