1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet17/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Санъат ва техника. Техника қадимда юнонча techne – санъат, маҳорат маъносини анлатади. Ҳозир ҳам ўша маъносини сақлаб қолган: санъатнинг бирор-бир турида муайян маҳорат эгаси бўлган кишига нисбатан қўлланилади. М., Ҳамза Умаров актёрлик техникасини яхши эгаллаган истеъдодли санъаткор эди, деймиз. Шунингдек, рангтасвир техникаси, шеър техникаси, рақс техникаси в.б. ҳақида ҳам гапириш мумкин. Айни пайтда у ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун яратилган воситалар мажмуи сифатидаги маъноси нуқтаи-назаридан ҳам санъат билан алоқадор. Уни жамият моддий ва маънавий маданиятининг ўзаро муносабатлари тарзида талқин қилиш мумкин. Зеро, ҳозир техника инсон хиссиётлари ва санъат билан келиша олмайдиган темир тан, инсоний назокатга, нафосатга путур етказувчи машиналар дунёси эмас. Техника равнақи натижасида эстетик фаолиятнинг янги тури дизайн ва унинг назарияси – техника эстетикаси вужудга келди. Атроф-муҳитни гўзаллаштиришда, шаҳарсозликда, меъморликда техникадан унумли фойдаланилмоқда.
Санъат ва меҳнат. Маълумки, меҳнат инсоннинг мақсадга мувофиқ тарзда ақл ёки куч воситасида амалга ошириладиган фаолияти. Ибтидоий даврларда меҳнат асосан мажбурийлик табиатига эга бўлган: Қадимги одам қорин тўйдириш учун кўп ва оғир меҳнат қилгани бизга яхши маълум. Кейинчалик иш қуролларининг такомиллашуви, янгидан-янги ишлаб чиқариш воситаларининг вужудга келиши меҳнатни муайян касблар бўйича бўлинишига олиб келди. Фан-техника тараққий топган ҳозирги даврда одамлар асосан муайян касбий тайёргарликдан кейин меҳнат фаолиятини бошлайдилар. Касб-ҳунар коллежларидан тортиб, то олий ўқув юртларигача турли ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайдилар. Бунда муайян ихтисосликка мойил одамлар ўзлари ёқтирган меҳнат фаолияти турларини аввалдан танлайдилар, тайёргарликни (ўқув юртини) тугатгач, севган касбида ишлайдилар. Натижада меҳнат қадимгидагидек оғир мажбурият эмас, балки жамият аъзосининг севимли касбига, юмушига айланади, ижодийлик касб этади, завқ билан амалга оширилади.
Санъат ва сиёсат. Санъат билан сиёсат ўртасидаги алоқалар ўзига хос мураккаб, баъзан кўзга яққол ташланмайдиган тарзда, баъзан яққол бўртиб намоён бўлади. Лекин барча замонларда ҳам улар ўзаро алоқа қилиб келган. Чунки санъат ижтимоий-эстетик ҳодиса сифатида ҳар қандай воқеликни инъикос эттирар экан, ундаги сиёсий қарашларни, курашларни бир четга суриб қўя олмайди.
Шундай қилиб, санъат ва сиёсат бир-бирининг ишига аралашмай росмана мавжуд бўлолмайди. Лекин бу аралашув ҳеч қачон бир томондан – зўравонликка, иккинчи томондан – ғоясизликка асосланмаслиги керак; ҳақиқий санъат асари ҳеч қачон «соф бадиий» бўлмайди. У фақат ғоявий-бадиий яхлитлик сифатидагина маънавий қадрият мақомига эга.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling