1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Анъанавий санъат турлари. Меъморлик


Download 0.58 Mb.
bet20/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

3. Анъанавий санъат турлари. Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ва одамнинг эстетик табиати уни тобора гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик бу талаб ўлимдан кейинги “турар жойга” мақбарларга тадбиқ этилган. Ундан сўнг ҳукумдорлар саройилари, девонхоналар турли расмий ва норасмий хизмат бинолари, ибодатхоналар ҳам ана шу гўзаллик қонунига биноан қурилган. Испаниядаги Ал-Ҳумро масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеси, Хивадаги Нуриллавой сароий в. б. шулар жумласидан.
Меъморлик – мавжудлиги макон билан шартланган санъат тури. Унда ҳажм, маконни эгаллаш хусусияти биринчи ўринда туради, дейишади, аслида “хажм” эмас, маҳобат атамасини қўллаш мақсадга мувофиқ, зеро маҳобат улуғворлик ифода топган ҳажмдир. Меъморликнинг санъат сифатидаги эстетик моҳияти унинг кулгилилик хусусиятини инкор қилиши ва улуғворлик хусусиятини барқарор этиши билан боғлиқ, ҳеч бир санъат турида улуғворлик бу қадар ўзини яққол намоён қилмайди. Айни пайтда унда тасвирийлик, нозиклик, инжалик каби гўзаллик унсурлари катта аҳамиятга эга, улар маҳобатнинг таркибий қисмини ташкил этгани ҳолда, хандасавий ёки баргсимон нақшларда, циркор нарсаларда, деворий ёзувларда, пештоқий тасвирларда ўз аксини топади. Масалан, Самарқанддаги Регистон мажмуйига кирувчи Шердор мадрасасини 1619-1939 олиб кўрайлик. Мадраса пештоқидаги кошинкорли безак орасида қора замини кошинга оқ ҳарфлар билан меъмор Абдужаббор номи битилган. Пештоқ равоғининг тепасида қизғиш зарҳал тусли шер оқ кийикни қувиб бормоқда. Қуёш бодомқовоқ, қийиқ кўзли тарзда тасвирланиб, юзи зарҳал ёғдуга йўғрилган1. Бинога синчиковлик билан қарар эканмиз, унинг бир пайтлар мулаваччалар (талабалар) ўқийдиган олий ўқув юртларидаги мадраса бўлганига ҳатто ишонгингиз келмайди..
Ҳозирги пайтда замонавий материаллар асосида қурилаётган бинолар ҳам санъатлик хусусиятига эга экани билан диққатга сазовор. Уларда кўргазмали-амалий санъат, атроф-муҳит гўзаллаштириш эстетикаси бинонинг маҳобати билан уйғунлашиб кетади. Натижада бино янада улуғворроқ кўриниш касб этади. М., «Шератон» меҳмонхонаси, Олий Мажлис биноси каби иншоотларни шундай замонавий меъморлик намуналари қаторига киритиш мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling