1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet22/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Бахшилик санъати. Одатда бахшиликни эстетикада саънат турига киритиш қабул қилинмаган ва халқ оғзаки адабий ижоди сифатида бадиий адабиётнинг хили деб ҳисоблаб келинади. Аслида “бундай камситиш”нинг сабаби ўзбек эстетикасида шу пайтгача оврўпага, тўғрироғи, русларга тақлиднинг ниҳоятда кучли бўлганида. Шундай қилиб, биз уни тўлақонли санъат тури деб биламиз ва буни исботлашга ҳаракат қиламиз.
Бахшилик санъати асосан Шарқ халқларида мавжуд, келиб чиқиши қадимги Ҳиндистон билан боғлиқ, санскритчадаги “бҳикшу” (қаландар, дарвеш) сўзига бориб тақалади. Кейинчалик,”бахши”, “бахша”, “бахши”, ва бошқа шаклларда Шарқ халқларининг кўпчилигида устоз, маърифатчи деган маъноларда қўлланилган. Ғарбда уни фақат қадимги юнонлар маданиятида кўришимиз мумкин. Қадимги Ҳиндистон таъсирида бўлса керак, бахшилар уларда дастлаб,”аэдлар”(қўшиқчилар), кейинроқ “рапсодлар”(қўшиқ тўқувчилар) деб аталган, улар “Илиада”, “Одессия” каби йирик эпик достонларни торли соз жўрлигида куйлаганлар.
Рассомлик санъати. Бу санъат тури ҳам қадимдан мавжуд, унинг дастлабки намуналарини қадимги тош асридаги ғорлар деворига ишланган расмларда кўриш мумкин. Уларда асосан ов ҳайвонлари ва инсон тасвири берилган. Кейинчалик тасвирда табиат кўринишлари ҳам акс эттира бошланган. Дастлаб улар бир йўлда – рангли ва оқ-қора ранг тасвир сифатида Шарқда (Хитой, Ҳиндистон, мусулмон минтақасида) хаттотлик, китобат безаги сифатида тараққий топган, биз уларни ҳозирги замон тили билан минатюралар деб атаймиз. Минатюралар одатда рангли бўлган ва кўпинча табиат (дарахтлар, чўллар, бутоқлар) фанидаги инсон, қушлар, хайвонлар тасвирини ўз ичига олган ҳолда китобдаги мазмуннинг бир қисмини ифодалаган, бошқача қилиб айтганда, босма техникаси қўлланила бошлангунга қадар улар графика – китобий расмлар вазифасини бажарган.
Рангтасвир воқеликнинг санъаткор танлаган нуқтаи назардан мўйқалам ва бўёқлар воситасида муайян текис материалга расм тарзида туширишдан иборат. Унда рассомнинг услуби, бўёқ танлашдаги маҳорати, нур ва соялар ўйини янгича композицион ёндашув каби санъаткор истеъдодини белгилайдиган жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга. Айнан ана шулар туфайли рассом табиат, жамият, шахс ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларнинг такрорланмас сержило манзараларини бизга етказиб беради, воқеликдаги эстетик хусусиятларни ранг воситасида тасвирлайди.
Рассомлик санъатининг яна бир кўриниши бу графикадир – ҳам расм, ҳам босма бадиий аса. М., таниқли рассомимиз М.Рейх томонидан В. Яннинг “Чингизхон” романига ишланган расмлари, машҳур рус ҳайкалтароши ва рассоми В.Фаворскийнинг Роберт Бёрнс асарларига ёғочдан ўйиб ишлаган гравюралари ҳар иккиси график асарларидир. Графика рангтасвирга яқин, лекин айни пайтда қатъий чизиқлилик хусусияти эгалиги ва рангга кўра воқеликнинг муайян тасвирини акс эттириши билан ажралиб туради. Айни пайтда у доимо рангтасвирдаги асарларга нисбатан ҳажман кичик бўлади. Чунки графика энг аввало китобда нашр этиши учун мўлжалланади.
Мусиқа. Агар рассомлик санъатида дейлик унинг манзара жанридаги Левитаннинг машҳур “Қарағайзор” асари кўз олдимизда муайян маънода тугалланган рангтасвир сифатида намоён бўлса, мусиқа асари, м., Бетховеннинг “Ойдин соната”си ёки Ҳожи Абдулазизнинг “Гулузорим” куйи оҳанглар воситасида тинглаш жараёнида чизилаётган рангтасвирдир. Яъни рангтасвир бадиий мазмундаги марказни инъикос эттирган ҳолда ибтидо билан интиҳонни тасаввуримизга ҳавола қилса, мусиқада ибтидо, марказ ва интиҳо асарнинг ўзида мужассам бўлади. Шу боис рассомлик санъатини ранглар мусиқаси, мусиқани эса товушлар тасвири дейиш мумкин. Айни пайтда мусиқа рассомликдаги ёки бадиий адабиётдаги аниқ ё муайян тасвирлаш имконига эга эмас, лекин у оҳангдор товуш орқали инсон қалбига кучли таъсир кўрсатиш, унинг руҳини қисқа вақт ичида ўзгартириш қудратига эга. Бу жиҳатдан унга тенг келадиган санъат тури йўқ. Шу сабабли мусиқадаги “мусиқийлик” тушунчаси барча санъат турлари учун юксак маҳорат маъносини англатади. М., шеъриятдаги мусиқийлик, насрдаги мусиқийлик, меъморлик – қотиб қолган мусиқа, ранглар мусиқаси в.ҳ.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling