1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet24/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Эстрада. Қадимда эстрада билан цирк яхлит бир санъат тури ҳисобланган. ХIХ асрга келиб, эстрада циркдан мустақил тарзда фаолият кўрсата бошлаган. Ўзбекистонда у Қўқон хонлигида ХIХ аср бошларида ташкил этилган кейинчалик «қизиқчилар» театри деб аталган.2 Умуман олганда, у анъанавий санъатлар ичида нисбатан янгиси ва баъзи жиҳатлари билан замонавий – техникавий санъат турларига маълум маънода яқинлиги бор (эстрада мусиқасининг замонавийлиги, электрон асбоблар ижроси в.ҳ.).
Санъат тури сифатида эстрада омухталик табиатига эга, унда театр, мусиқа, цирк, аския унсурлари яққол кўзга ташланади. М., драма ва комедиянинг, кичик шакллари, интермедиялар, акроботика, понтомима, жанглёрлик, қўшиқ, бадиий ўқиш в.б. жанрлар мувафақиятли ижро этилади. Унда замонавий муаммоларнинг кўнгил очиш усуллари ва кулги воситасида ифодасини, хилма-хил танқид йўлларини кўриш мумкин. Фалсафийлик, ижтимоий-сиёсий мавзулар, эстрадада қисқа, лўнда, қизиқарлили тарзда очиб берилади. Эстрада, саҳнавий санъат бўлса-да, театрдан айнан ана шу «енгиллиги», «кўптомонламалиги» билан фарқ қилади. Машҳур рус эстрада актёри Е.Петросян шуни назарда тутган ҳолда, бу санъат турини «санъатдаги журналистика» деб атайди.
4. Замонавий санъат турлари. Фотосанъат. ХIХ асрнинг 20-30-йилларида французлар Ж.Ньенс, Л.Дагер, инглиз У.Толбот томонидан шаҳар манзаралари, меваларнинг рассомлик санъатидаги кўринишларини оптика ва кимё ёрдамида суратга кўчириш амалга оширилади. Уни дастлаб «фотогения», «фотогеник санъат» деб, кейинроқ эса, уни рассомлик санъатидаги рангтасвир ва графикага яқинлиги назарда тутиб, «фотография» деган ном билан аташди. Муҳими шундаки, суратга туширишни бадийлаштириш, фототехника асосида санъат асари яратиш бошланди. Айни пайтда, энди рангтасвирнинг куни битди, деган, шошиб айтилган фикрлар ҳам ўртага ташланди.
Бадиий сураткашликнинг, яъни нуртасвирнинг рангтасвирдан фарқи ва энг муҳим белгиси – бу унинг ҳужжатлилик хусусияти, ундаги ҳар бир суратга олинган ҳодиса реал асосга эга. Рассом ўзи танлаган сюжет тасвирида тасаввур ва хаёлотга кенг ўрин беради, фотосанъаткорда бу имконият йўқ, у тасвир объектини реал, ҳаётдаги ҳолатида қандай бўлса, шундай суратга туширади. Лекин у объектнинг «ялт» этган жонли кўринишини топа билиши ва ўша жонлиликни сақлаб қоладиган нуқтадан туриб ижод қилиши, баъзан объектнинг ишига аралашиши, уни муайян руҳий ёки манзаравий ҳолатга келиши учун кўмаклашиши керак бўлади. Бироқ у рассомнинг эркин аралашуви имконига эга эмас. Шу боис биз фотосанъатда энг юксак даражадаги жонлиликни кўрамиз, том маънодаги реал борлиқнинг қўшиғини тинглаймиз. Киношунос З.Кракауэр: «Фотография билан бир қаторда кино ҳам материални нисбатан қўл тегмаган кўринишда етказиб берадиган ягона санъат туридир... Суратга туширилган тасвирни идрок этар экан, томошабин баъзан ҳақиқий реалликнинг овозини – «борлиқнинг шивирини» тинглайди», – деганида ҳақиқатни айтган эди.1
Фотосанъатда монтаж катта аҳамиятга эга. Монтаж орқали бадиий қиёфа яратиш имкони ниҳоятда кенг. Фан ва техниканинг равнақи туфайли у «мўъжизавий» даражага кўтарилди.
Кино. Энг миқёсли замонавий санъат тури, бу – кино. Бугунги кунда у ҳамма ерда «ҳозиру нозир». Уни кинотеатрларда жамоавий, телевидение ва видеомагнитафон орқали эса оилавий ёки индивидуал томоша қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда кино ўзининг дастлабки «ҳаракатдаги фотография» ҳолатидан шу қадар узоқлашиб кетганки, энди унинг овозсиз давридаги монтаж драматургиясига суяниб қолган санъат сифатида тасаввур ҳам қилиш қийин. Ҳозир актёрлар яратган, мураккаб психологизмга асосланган бадиий қиёфалар, адабий сценарий заминида экранлаштирилган реал ҳаётни бадиий акс эттирадиган давомли, кўпчизиқли сюжет биринчи ўринда туради. Кинода театрдагидек динамик драматизм ҳамда унинг асосини ташкил этган ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат (бунда фикрий ҳаракат ҳам назардан қочирилмаслиги лозим) асарнинг моясини ташкил этади. Бироқ кино, театрдан фарқли равишда, кадрлар орқали замондан-замонга «сакраб» ўтиш имконига эга, бироқ бу «сакраш», агар филм режиссураси пухта бўлса, томошабинга сезилмайди, у ҳозирги воқеаларнинг ибтидоси, сабабчиси – аввал бўлиб ўтган воқеалар эканини ҳис қилиб туради. Чунки ўтган воқеаларнинг энг муҳим, қаҳрамонлар тақдирини белгилайдиган ҳолатлари кадрларда бугунги воқеалар билан табиий уланиб кетади, яъни кеча – бугунга, бугун – кечага ўтиб туриши экран имконияти доирасидаги «оддий гап», кино санъати усулларидан бири. Саҳнада эса бундай имконият йўқ, унда мазкур ҳолатлар томошабинга тўғридан-тўғри эмас, балки декорация ва мусиқа ўзгаришлари ёрдамида актёрлар монологларида, баъзан диологларида нутқ (сўз) орқалигина шартли равишда етказиб берилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling