1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet21/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Кўргазмали-амалий санъат. Бу санъат турига турли материаллардан турмушда фойдаланиш мақсадида яратилган, лекин бир пайтнинг ўзида эстетик эҳтиёжни ҳам қондирадиган, гўзаллик руҳини уфуриб турадиган, безаклилик хусусиятига эга нарсалар дунёси киради. Нарсалар дунёси дейишимизнинг сабаби шундаки, кўргазмали-амалий санъат моҳир заргар ишлаган жажжи узукдан тортиб, Хива гилами-ю, улкан деворий расмлар – панноларгача хилма-хил ҳажм ва шаклларда композиция, ритм, рангинлик орқали инъикос этган гўзалликни ўз ичига олади.
Кўргазмали-амалий санъат тури деганда, юқорида атганимиздек, биз фақат халқ амалий санъатини тушунмаслигимиз керак. Қадимлардан бизгача етиб келган деворий расмларни ҳам унутмаслигимиз лозим. Халчаён, Фаёзтепа, Болалик тепа, Афросиёбдан топилган деворий тасвирий санъат намуналари ўзининг монументаллиги билан ҳанузгача кишини ҳайратга солади. Ана шундай анъанавий санъат намуналарини ҳозир замонавий биноларга татбиқ этиш яхши натижалар бераётгани бизга маълум. М.,Чингиз Аҳмаровнинг Навоий театри фойеси деворларига ишлаган, Б.Жалоловнинг «Баҳор» концерт зали деворларига ишлаган монументал поннолари шундай гўзал ва улуғвор санъат асарларидир.
Ҳайкалтарошлик. Энг қадимги, ибтидоий даврлардан бошлаб ҳозиргача ҳайкалтарошлик ўз мақеини йўқотмай келаётган санъат турларидан бири. Ҳайкалтарошлик материали бўлиб, юмшоқ (ганч) ва қаттиқ (тош, ёғоч) субстрат хизмат қилади. Лекин ҳайкалнинг тайёр ҳолатида юмшоқ материалларнинг ҳам қаттиқлашганини кўрамиз. М., ганч, эритилган мис, бринж аввал суюқ (юмшоқ ҳолида бўлиб, зарур қолипларга) солгандан кейин қаттиқлашади.
Бу санъатнинг асосида фақат оний, бир лаҳзалик санъат тасвири ётади. Ҳайкалтарош томонидан ана шу энг муҳим ҳаракатини топиш ҳамда унга мос нур ва сояни танлаш юксак исдеъдодни талаб қилади. Зеро ўша танланган оний ҳаракт бизга аввалги ҳарактлар ҳақида эстетик тасаввур беради ва бўлажак ҳаракатларга ишора қилади. Шу уч – (ўтган, ҳозирги, келаси) замондаги ҳаракат ифодаси жой, нур ва соянинг ўрин алмашиши билан ўзгаради, яъни ҳайкал маълум маънода ўзгача товланиш касб этади. Бошқача қилиб айтганда, ҳайкал нур ва соя ўйини билан идрок этувчини мафтун қилади. Унда эстетик ҳиссиёт уйғотади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling