1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet16/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Санъат ва ахлоқ. Бу икки маънавий ҳодиса шу қадан мустаҳкам алоқадаки, бири иккинчисининг иштирокисиз тўлақонли мавжуд бўлолмайди. Ҳар иккаласини ҳам инсоншунослик деб аташ мумкин, фақат улар анатомия каби одам аъзоларини эмас, инсон ахлоқий-эстетик-руҳий муруватларини, яъни унинг эзгулик ва гўзалликка, ёвузлик ва хунукликка муносабатини акс эттиради, ўрганади. шу сабабли ахлоқдан ташқарида санъатнинг мавжудлиги мумкин эмас, айни пайтда санъациз ахлоқ тарғиботдан маҳрум бўлиб қолади ва фаоллик хусусиятини йўқотади. Зеро санъатнинг азалий ва абадий бош мавзуси эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги курашдир, бошқа барча инсоний муаммоларнинг ўртага ташланиши ва ҳал этилиши бадиий асарда ана шу мавзунинг очиб берилиши учун ёрдамчи вазифасини ўтайди.
Санъат ва дин. Биз умумжаҳоний динларнинг вужудга келиши ва уларнинг санъат билан алоқадорлигини китобнинг тарихий қисмида кўриб ўтган эдик. Яна қўшимча қилиб, шуни айтиш мумкинки, санъат, аввало, ахлоқийликни тарғиб этиш нуқтаи назаридан дин билан боғлиқ. Буни барча умумжаҳоний динлар учун сўнг мақсад – юксак ахлоқ эгаси бўлмиш комил инсонни, солиҳ бандани тарбиялаш эканида кўрса бўлади. Зеро жуда кўп диний тушунчалар ахлоқий маънога, ахлоқий тушунчалар эса диний маънога эга. М., имон, диёнат, ҳалоллик, поклик, муҳаббат, виждон каби тушунчалар ҳар икки маънавий ҳодисага ҳам тегишлидир. Айни пайтда дин эзгулик, мурувват, шафқат, жўмардлик, ростгўйлик, ватанпарварлик каби ахлоқий фазилатларни тарғиб қилади ва қотиллик, ўғрилик, порахўрлик, хиёнат, ёлғончилик сингари иллатларни тақиқлайди. Буларнинг ҳаммаси асарда ўз ифодасини топар экан, бир варакай уч ёқлама – дин, ахлоқ ва санъат алоқадорлиги вужудга келади.
Санъат ва фан. Инсоният маданият тарихида санъат ва фан каби бир-бирига яқин маънавий ҳодиса кам учрайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир вазифани бажаради, воқеликни инъикос эттиради. Фақат санъат буни – муайян фан-мавҳум тарзда амалга оширади. Яъни санъат воқеликдаги умумийликни хусусийлаштириш, фан эса хусусийликни умумлаштириш – мавҳумлаштириш орқали иш кўради. Шу сабабли санъатда бадиий қиёфалар, фанда тушунчалар муҳим ўрин эгаллайди. М., ахлоқшунослик фанидаги муҳаббат тушунчасини олиб кўрайлик. У бизга инсонлар ўртасидаги, маънавий-руҳий туйғуни, «мен» ва «сен»нинг бир-бирига ўтиб кетар даражадаги яқинлигини англатади, тушунтиради, у орқали барча асрлар ва барча одамларга таалуқли муҳаббат ҳақида умумий, мавҳум, тушунчага эга бўламиз. «Меҳробдан чаён» романида Абдулла Қодирий тасвирлаган Анвар ва Раъно ўтрасидаги муҳаббат эса муайян, хусусий муҳаббат. У бошқаларнинг, Ромео ва Жулеттанинг, Отабек ва Кумушнинг, муҳаббатига ўхшамайди, лекин айни пайтда биз ундан муҳаббат қандай бўлиши мумкунлигини билиб оламиз. Бу ўринда бизга фан ҳам, санъат ҳам билим бераётир: фақат фан – тушунтириш орқали (умуман), санъат тасвирлаш воситасида (хусусан). Демак, фан туфайли муҳаббат нима эканини, санъат орқали унинг қандай эканини биламиз: фан – тушунтиради, санъат – кўрсатади; фанда муҳаббат – тушунча, санъатда эса қадриятлардир.
Санъат ҳам, фан ҳам мантиқ билан иш куради. Лекин санъатнинг мантиқи ўзига хос – оддий мантиқдан фарқланади. Чунки фан тушунча сифатида сўзларни фақат асл маъносида, яъни, бир маънода қўллайди, санъат эса уларни кўп маъноли тарзда, кўчма маъноларда ишлатади. Зеро рамзийлик, мажозийлик санъатнинг яшаш шарти. М., «сув кимёвий формуласи Н 2 О бўлган ҳидсиз, тамсиз, рангсиз суюқлик», фанда шундай қабул қилинган, уни бошқача, иккинчи хил изоҳлаш мумкин эмас. Санъатда эса сув – оби ҳаёт, болдай ширин, мовий, тиниқ, лойқа, қора, ўтаётган умр, тупроқнинг жони каби юзлаб сифат, хусусият ва маъноларга эга сўз. Кўриниб турибдики, фан санъат даражасидаги эркинликка эга эмас. Бир марта узил-кесил ҳал қилинган муаммога ёки биров кашф этган қонунга иккинчиси бир олим қайтмайди. М., Фарадей қонунларини бошқа ҳеч ким қайтадан кашф этмайди. Санъатда бир мавзу, бир муаммо ҳар хил йўл билан очиб берилади ва, энг қизиғи шундаки, ҳар бир бадиий талқин бошқасини такрорламайди. М., «Ватан» деб номланган юзлаб шеърлар бор, ёки Навоий қиёфасини тасвирлаган рангтасвир асарлари ҳам шунақа. Лекин уларнинг бирортаси иккинчисини айнан бизга қайта тақдим этмайди, ҳаммаси янги ва ўзига хос.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling