1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


-мавзу: Меҳнат интизоми ва уни мустаҳкамлаш


Download 4.29 Mb.
bet46/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

8-мавзу: Меҳнат интизоми ва уни мустаҳкамлаш.
1. Ишлаб чиқариш жамоасида меҳнат интизомининг моҳияти ва аҳамияти.
2.Меҳнат интизомини бузиш турлари ва сабаблари ҳамда интизомни мустаҳкамлаш тадбирлари.


8.1. Ишлаб чиқариш жамоасида меҳнат интизомининг моҳияти ва аҳамияти
Халқимизнинг “Сўз боши саломдан, иш боши интизомдан”, деган мақоли бор. Интизом кенг маънода барча жамият аъзоларининг маълум ахлоқ нормаларига, албатта, риоя этишини, ижтимоий ва шахсий ҳаёт ҳамда меҳнат фаолиятида қонунларда белгиланган ёки одат тусига кирган тартиб ва қоидаларга сўзсиз амал қилишини, теварак- атрофдагиларнинг манфаатларига мос хатти-ҳаракатда бўлишини, ўз бурчларини астойдил бажаришини билдиради. Шунга кўра, интизом – режа интизоми, шартнома, ишлаб чиқариш интизоми, технология интизоми, меҳнат интизоми ва ҳоказоларга бўлинади.
Юқорида кўрсатилган интизом турлари орасида меҳнат интизоми энг муҳим ўрин тутади. Меҳнат интизоми деганимизда меҳнат тўғрисидаги қонунларни ва ички меҳнат – иш куни тартибига қатъий риоя қилиш, ўз меҳнат бурчларини бажариш, меҳнатга онгли муносабатда бўлиш тушунилади.
Меҳнат интизоми – меҳнат тақсимоти ва меҳнат кооперациясига асосланган ҳар қандай инсон фаолиятининг объектив заруриятидир. Меҳнат интизоми бўлмаса, муайян пировард натижага эришишга қаратилган самарали жамоа иши бўлиши мумкин эмас. Меҳнат интизомини бузувчи ходим ишдаги ёки хизматдаги улишини вақтида ва сифатли бажармай, ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнининг асосий ва фаол қисми бўлган меҳнат жараёнининг ўтишини (бажарилишини) секинлаштиради, режаланган топшириқнинг бажарилишига халақит беради, натижада жамоанинг меҳнат самарадорлиги умумий даражаси пасайиб кетади.
Меҳнат интизомисиз, амалда меҳнатни ташкил этиш ва уни қойилмақом қилиб бошқариш ҳам мумкин эмас.
Ишлаб чиқариш миқёси ҳозиргидек жуда улкан, кўп соҳалар ҳамда чет эл корхоналари билан боғлиқ бўлган шароитда (масалан, Андижондаги “Уздэу авто” автомобиль корхонаси) республикамиз макроиқтисодиётининг ҳар бир жабҳасини режали ривожлантириш тобора уюшқоқликни ва интизомни талаб қилади. Ундан ташқари, корхоналарда, айниқса, давлат корхоналарида меҳнатнинг фонд билан қуролланганлик даражаси тобора ўсиб бороётган ҳозирги шароитда нафақат ишлаб чиқариш, балки меҳнат интизомини ҳар қандай бузиш, унга риоя қилмаслик, прогул, ходимлар қўнимсизлигига қарши кураш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Меҳнат интизоми ўз вазифаларини ҳалол ва ижодий бажаришдан, иш ёки хизматнинг самарадорлигини ва сифатини оширишда шахсан фаол иштирок этишдан иборат. Меҳнат интизоми белгилаб қўйилган иш куни тартибига қатъиян риоя қилиш, ҳамма норма ва топшириқларни кун сайин бажариб бориш, технологик ҳамда ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш, жамоада соғлом психологик муҳитни сақлаб бориш каби қоидаларни ўз ичига олади.
Ўз навбатида, иш куни тартиби ишнинг, овқатланиш танаффусининг ва шу кабиларнинг маълум вақтда бошланиб, маълум вақтда тугалланишини назарда тутади. Ишнинг ўз вақтида бошланиши биринчидан, ходим иш бошланишигача ўз иш жойига етиб келибгина қолмай, балки вақтида иш бошлашини, иккинчидан, у дам олиш вақтида, ўз иш қобилиятини батамом тиклаб, нормал суръат ва нормал ритмда ишлашга тайёрлигини билдиради. Ходим кўриниш учунгина ишга келиб, ўз вазифаларини бажаришга қурби келмайдиган бўлса, бу моҳият эътибори билан меҳнат интизомини бузиш бўлади. Иш вақтидан реал фойдаланиш ва юксак касбий маҳорат ҳар бир иш жойида топшириқлар мунтазам бажарилиб туришини таъминлайди. Бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг ҳамма поғоналарида узлуксиз ишлашга ва ҳар бир жамоа режани ритмик, яъни бир меъёрда бажаришига эришилади. Бу эса бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат интизомининг асосий мақсади муваффақиятли ҳал этилиши, деган сўз. Ишлаб чиқариш интизоми деганда, ишлаб чиқаришда белгиланган умумий қоидаларга риоя қилиш, яъни раҳбарларнинг кўрсатмаларини бажариш, корхона мулкини эҳтиёт қилиш, ишлаб чиқариш жараёнини зарур моддий воситалар билан ўз вақтида таъмин этиш, меҳнат хавфсизлигини сақлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси, хавфсизлик техникаси ва ёнғиндан сақланиш техникаси қоидаларига риоя қилиш ва ҳакозалар тушунилади.
Технологик интизом деганда, аварияга йўл кўймаслик, ишлаб чиқарилган маҳсулотни ёки кўрсатилган хизматни сифатли қилиб чиқаришга эришиш мақсадида технология жараёни тартибларига, ускуналарни заправка қилиш ҳамма параметрларига, техник шарт ва стандартларига аниқ ва қаттиқ риоя қилиш, шунингдек, иш усулларининг пухта бажарилиши англашилади. Лойиҳалаштирилган технология нормаларидан четга чиқиш маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат сифатининг пасайиб кетишига, нуқсонли маҳсулот пайдо бўлишига ва хом ашёлар исрофгарчилигига сабаб бўлади.
Ҳар бир жамоадаги психологик муҳит нормал бўлиши меҳнат интизомининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бунда ходимлар ўртасида ўртоқларча ишчанлик муносабати бўлиши, улар бир - бирларига одоб, ҳурмат ва маданият билан муомла қилишлари тушунилади. Ишлаб чиқаришдаги ёки хизмат кўрсатишдаги ҳамма масалалар юзасидан бир - бирига талабчанлик, қўполлик ва одобсизлик салбий ҳиссиёт, ёмон кайфият ҳосил қилиб, натижада иш қобилияти пасайиб кетишига ва кадрлар қўнимсизлигига сабаб бўлади.
Ишлаб чиқариш интизоми деганда, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) бўйича белгиланган умумий қоидаларга риоя қилиш, меҳнат жараёнида раҳбарларнинг кўрсатмаларини, фармойишларини бажариш шартлиги, корхона мулкини эҳтиёт қилиш, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ишлаб чиқариш жараёнини зарур моддий воситалар билан ўз вақтида таъмин этиш, меҳнат хавфсизлигини сақлаш қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига, хавфсизлик техникаси ва ёнғиндан сақлаш техникаси қоидаларига риоя қилиш ва ҳоказолар тушунилади.
Жамоадаги психологик муҳит нормал бўлиши меҳнат интизомининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бунда ходимлар ўртасида ўртоқларча ишчанлик муносабати бўлиши, улар бир-бирларига одоб ва ҳурмат билан муомала қилишлари англашилади. Ишлаб чиқаришдаги ҳамма масалалар юзасидан ишчи-хизматчилар бир-бирларига қўполлик ва беодоблик билан муносабатда бўлмасликлари керак. Чунки қўполлик ва одобсизлик салбий туйғулар, ҳаяжонлар (эмоциялар), ёмон кайфият ҳосил қилиб, иш қобилияти пасайиб кетишига ва ходимлар қўнимсизлигига сабаб бўлади.
Ишчанлик ва талабчанлик билан жамоа эҳтиёжларига ғамхўрликни қўшиб олиб борадиган корхона раҳбарининг услуби соғлом психологик муҳит яратишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Одатда, ҳар бир жамоа аъзоларининг кўпчилик қисми ўз вазифаларига онгли муносабатда экани меҳнат интизомини бузувчиларга, унга риоя қилмайдиганларга нисбатан кўпинча ишонтириш, тарбиялаш чораларини кўриш билан чекланиш имконини беради.
Ҳар қандай ижтимоий тузумда, ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда маълум тартиб ва интизом бўлади, чунки бусиз ишлаб чиқаришда маълум мақсадларга эришиш учун ходимлар ҳаракатидаги бирликни таъмин этиб бўлмайди. Бу талаб меҳнатнинг ижтимоий характеридан келиб чиқадики, у ҳар бир жамиятга хосдир, ҳар бир жамиятда ҳам меҳнат интизоми меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг муҳим асосларидан бирини, ишлаб чиқариш жараёнидаги ижтимоий алоқалар шаклидан бирини ташкил этади. Аммо меҳнат интизомининг мазмуни жамиятда ҳукумронлик қилувчи ижтимоий муносабатларга боғлиқ.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари сезиларли даражада ривожланаётган Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг меҳнат интизомига хийла юксак талаблар қўйилади. Бундай талаблар кўп омиллар тақозасидир.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш кўлами жуда ўсиб кетди. Шунинг учун ҳам меҳнат унумдорлигини ўстиришдаги ҳар бир фоиз ва ҳар бир иш кунининг аҳамияти ҳам ўсиб боради. Ҳозирги вақтда республикамизда ҳар бир иш кунида 1522,5 тонна гўшт, 11,27 минг тонна сут, 3,75 млн. дона тухум, 1,15минг тонна пўлат, 8 дона трактор, 16,27 минг жуфт пойабзал, 24,45 млн. дона сигарет, 3,67 минг тонна пахта толаси, 43,0 тона пластмасса ишлаб чиқарилмоқди. Иш вақти нобудгарчилигининг ярми қисқартирилганида ҳам меҳнат унумдорлигини 1% ошгани 34минг тонна сут ва 65 минг дона тухум етиштиришга, бутун мамлакат кўламида олганда иш вақтининг бир минути 5 минг ходимнинг кундалик меҳнатига тенгдир.
Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг (хизмат кўрсатиш) муҳим хусусиятларидан бири фан ва техника тараққиёти даражасининг юксаклигидир. У борган сари кўпроқ механизациялаштирилмоқда ва автоматлаштирилмоқда, унда борган сари кучли қувватдаги жиҳоз ва ускуналар ишлатилмоқда. Бу техника аниқ йўлга қўйилган ва узлуксиз ишни талаб қилади. Бир ходимнинг интизомсизлиги оқибатида бир-бири билан боғлиқ бутун бир технологик линия тўхтаб қолиши, бутун бир участка, бўлим ёки цехнинг иши бузилиши мумкин.
Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг хусусиятларидан яна бири ишлаб чиқариш(хизмат кўрсатиш) ичида ҳам, корхоналар ва халқ хўжалигининг тармоқлари ўртасида ҳам хўжалик юритиш алоқаларининг ўта мураккаблашганлигидир. Ихтисослаш ва кооперативлашнинг ривожлантирилиши, ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлантирилиши корхоналараро алоқанинг аҳамиятини оширади. Масалан, Тошкент қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш заводи мингга яқин ҳар хил корхона, ташкилот ва муассаса билан алоқа қилади. Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ўз маҳсулотларини берадиган ва комбинат ҳам ўз маҳсулотлари билан таъмин этадиган корхона ва ташкилотлар сони 1,5 мингдан ошиқ. Бундай шароитда интизомнинг озгина бузилиши ҳам бошқа кўп корхоналарнинг фаолият кўрсатишига катта зарар етказиши турган гап.
Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг мана шу хусусиятлари ҳар бир жамоа ва ҳар бир ходимнинг ишида уйғунлик бўлишини талаб этади. Ишнинг, кўрсатилган хизматнинг самарадорлиги ва сифат даражаси ана шу уйғунликка боғлиқ.
Модомики, меҳнат интизоми меҳнатни ташкил этишни жорий қилиш ва уни бошқаришнинг зарур шарти экан, меҳнатни ташкил қилиш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳам, ўз навбатида, онгли меҳнат интизомини тарбиялашга муҳим таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам Ўзбекитон Республикаси “Меҳнат Кодекси”нинг «Меҳнат интизомини таъминлаш» деб номланган 179-моддасида «Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофатлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шартларни яратиб бериш, ноинсоф ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади», деб кўрсатилган. Ҳақиқатда ҳам унумли меҳнат ёки хизмат қилиш учун етарли шароит бўлмаса, иш жойларига қониқарсиз хизмат кўрсатилса, материаллар, хом ашёлар билан таъминлашда узилишлар, ҳайбаракаллачилик бўлса, интизом ўзининг режада кўрсатилган ишни бажариш воситаси, иш, хизмат самарадорлиги ва сифатини ошириш воситаси бўлишдек мазмуни ва асосий мақсадидан маҳрум бўлади. Уюшқоқлик бўлган жамоада интизомсизлик бўлмайди, яхши уюшган жамоада эса, одатда, меҳнат интизомини бузувчи ходимларга жой қолмайди.
Меҳнат интизомини ўрнатишда меҳнатни ташкил қилиш ва моддий рағбатлантиришнинг бригада шакли, меҳнатни нормалашнинг даражаси ва иш ҳақининг ташкил қилиниши катта роль ўйнайди. Бригадада ҳар бир бригада аъзосининг меҳнати бутун жамоа назоратида бўлиб, унга ҳамкасб ўртоқлар адолатли баҳо беришлари ва сарфланган меҳнатига яраша ҳақ тўланиши мумкин. Ҳар томонлама асосланган ва бир хилда зўр келадиган меҳнат нормалари негизида ишлаб чиқариш жараёнининг барча элементлари мутаносиблиги ва иш ҳақини бригада аъзоларининг меҳнатига яраша тақсимлаш амалга оширилиши таъминланади. Бу шартларга тўлиқ риоя қилинмас экан, меҳнат интизомининг жуда муҳим рағбатлантирувчилик аҳамияти йўққа чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Призиденти И.А. Каримов томонидан тасдиқланган бир қатор ҳужжатларда меҳнат ва давлат интизомини мустаҳкамлаш учун кураш давлат ва хўжалик ташкилотлари раҳбарларининг, касаба уюшмаларининг бутун ишдаги асосий йўналишларидан бири эканлиги, иқтисодиётнинг ривожланишини янада юксалтира бориш ва ижтимоий муносабатларни ривожлантириш ҳамда кишилар онгини тарбиялаш ана шу вазифани бажаришга боғлиқлиги қайта-қайта таъкидланган.
Демак, юқори меҳнат интизоми ўз-ўзидан ўрнатилмайди. Уни мустаҳкамлаш учун муттасил ғоят катта эътибор билан иш олиб бориш талаб қилинади. Бунда айрим кишиларга ва бутун жамоага таъсир кўрсатадиган мафкуравий, ташкилий ва иқтисодий воситаларнинг барчасини ишга солиш зарур.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling