1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet35/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Географик тарқалиши. Ўрик ёввойи ҳолда Ўрта Осиёнинг тоғлик туман-ларида денгиз сатҳидан 500-1200 м баландликда учрайди. Ўрикнинг жуда кўп навлари Европанинг жанубида, Ўрта Осиё мамлакатларида ўстирилади.
Маҳсулот тайёрлаш. Ўрик елими дарахт пўстлоғининг дарз кетган жойидан оқиб чиқади. Анашу елим йиғиб олинади.
Маҳсулотни ташқи кўриниши. Ўрик елими рангсиз ёки оч сариқ, сариқ рангли, қаттиқ мўрт, ялтироқ ва катта кичик бўлакчалардан иборат. Елим кукуни оқ ёки сарғиш орангли бўлиб, ҳидсиз шилимшиқсимон таъмга эга. Ўрик елими сувда (1:3) тўла эрийди. Сув қиздирилса эриш жараёни тезлашади.
Кимёвий таркиби. Елим бутунлай арабиндан иборат бўлиб, таркибида 44% галактоза, 41,5% арабиноза, 16,4% глуюкорон кислота ҳамда 2,4% минирал, 0,6% оқсил моддалар бўлади.
Ишлатилиши. Ўрик елими чет элдан келтириладиган гуммиарабин ўрнида эмулция тайёрлаш учун эмульгатор сифатида ишлатилади. Шунингдек ўрик елими қон томирига юбориладиган физологик эритма тайёрлашда ҳам гуммиарабиннинг ўрнини босади. Ўрик елими ўрнида олхўри ва гулос елимини ҳам ишлатиш мумкин.
ВИТАМИНЛАР САҚЛОВЧИ ДОРИВОРЛАР. ЎСИМЛИК ХОМ АШЁЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАДОҚЛАШ ВА САҚЛАШ УСУЛЛАРИ.
Витаминлар ва таркибида витамин бўлган маҳсулотлар.

Витаминлар ҳайвон ва инсонлар учун муҳум аҳамиятга эга бўлган турли кимёвий тузилишдаги органик бирикмалардир. Организм учун жуда кам миқдорда талаб этиладиган (оқсил, ёғ, ва углеводлардан фарқи) бу бирикмалар ферментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималарнинг модда алмашинувида иштрок этади.


Ҳайвон ва инсон организими витаминларни фақат ўсимликлардан озиқ-овқат билан бирга олади. Шунинг уччун ҳам овқат маҳсулотлари таркибида бирор витаминни бўлмаслиги ёки етишмаслиги ҳайвон ва инсон организимида модда алмашинувининг бузилиши ва кейинчалик авитаминоз ҳамда гиповитаминоз деб аталадиган оғир касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўлади.
1880 йилда рус олими-врач Н. И. Лунин ҳайвон организими витаминоз ҳаёт кечира олмаслигини биринчи марта аниқлаган.
1912 йилда поляк олими К. Финк “Витамин” терминини ишлатишни (vbita-ҳаёт, витамин ҳаёт амини) тавсия этган. У даврда барча витаминлар таркибида амин гуруҳи бўлса керак, деб фараз қилинар эди. Лекин витаминларнинг кимёвий таркиби аниқлангандан сўнг бу фикрнинг нотўғри эканлиги маълум бўлди.
Деярли барча витаминлар ўсимлик организимида синтезланади. Фақат А ва D витаминларини ҳосил қиладиган бирикмалар-провитмаминлар ўсимлик тўқималарида синтезланиб, ҳайвон организимига ўтгандан сўнг ўз витаминига айланади.
Ўсимликлар ўса бошлаган биринчи кундан бошлабоқ тўқимада витаминлар синтези бошланади. Уларнинг миқдори эса ўсимликнинг ўсиш даврида доимо ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар жуда кўп омилларга боғлиқ. Хусусан ўсимликларни ўсиш жойи ва иқлими, ёруғлик, минерал ва органик ўғитлар, мироэлементлар, тупроқдаги минерал тузлар, концентрацияси ҳамда кислотали шароит витаминларнинг биосинтезига таъсир кўрсатувчи омиллар омиллар бўлиб ҳисобланади.
Одатда С витамини шимолий минтақаларда ва юқори тоғли ерларда ўсадиган ўсимликларда жанубий минтақаларда ҳамда пастлик ерларда ўсадиган ўсимликларга қараганда кўпроқ бўлади.
B1 витамин эса аксинча жанубий туманларда ўсадиган кузги буғдойда кўпроқ синтезланади.
Пантотен кислота ва К витамин етарли даражада ўғитланган сулида, ўғитланмаган сулига нисбатан 2,5 марта кўп бўлади. Маълум миқдордаги ва темир микроэлементлари ўсимлик таркибидаги С витамини миқдорини оширади. Бундан ташқари темир H витамини, инозит ва пара-аминобензой кислота синтезини кучайтиради. Шу билан бир қаторда марганец B12 витамини, кўп миқдордаги темир эса B1, B2, B6 ҳамда PP витаминларнинг синтезини пасайтиради.
Ёруғлик таъсирида С витаминининг биосинтези тезлашади, қоронғиликда эса секинлашади.
Тупроқнинг қислотали хоссаси камайтирилса, ўсимликлар таркибидаги каротин миқдори ошади.
Баъзи микроорганизмлар кислотали шароитда B1 витаминининг синтезини бутунлай тўхтиб қўяди.
Витаминлар ўсимликлар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Улар модда алмашинувининг асосий регулятори-ферментлар биосинтезида иштрок этади. Витаминларнинг кўпчилиги оқсиллар билин бирикиб ферментлар ҳосил қилади. Баъзи витаминлар аминокислотлар (масалан: K витамин (биотин) аспарагин кислотанинг, сериннинг ва бошқа амино кислоталарнинг) алмашинувида иштирок этади.
С витамини, каротин, катахинлар ва флаваноллар ўсимлик тўқималарида доимий равишда рўй бериб турадиган оксидланиш ва қайтарилиш жараёнида фаол қатнашади. Бу жараён давомида витаминлар маълум вақт ичида оксидланиб ва қайтарилиб туради.
Витаминлар таъсирида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги ошади, етилиши тезлашади ва илдизи тез тараққий этади. Баъзи витаминлар (каратиноидлар) эса фотосинтез жараёнида ва ўсимлик гулларининг чангланишида иштрок этади.
Витаминлар эритувчиларда эришига қараб икки гуруҳга бўлинади:

  1. Сувда эрувчи витаминлар-В1, В2, В6, РР, Н, Р, С витаминлари, пантотен, фолий, пара-аминибензой кислоталар, инозит.

  2. Ёғларда эрувчи витаминлар-А, D, E ва K витаминлари.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling