1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Аскарбин кислотага бой бўлган ўсимликлар


Download 1.74 Mb.
bet36/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Аскарбин кислотага бой бўлган ўсимликлар.

Таркибида С витамин бўлган ўсимликлар табиатда кўп учрайди. Доривор ўсимликлар орасида ҳам С витамини сақлайдиган ўсимликлар кўп.


Наъматак ўсимлигининг меваси-Fructus Rosa.
Ўсимлик номи. Наъматакнинг ҳар хил турлари-Rosa sp., атиргуллилар-Rosaccal оиласига киради.
У-аскарбин кислота миқдори бўйича стандарт талабни қондира оладиган қуйидаги наъматак турлари мевасини ишлатиш мумкин: Rosa cinnamomea Y., Rosa acicilaris Yindl, Rosa davurica Pall., Rosa Beggeriana Sсhrenk., Rosa Fedtschenkona ва бошқалар.
Наъматак бўйи 2 м га етадигантиканли бута. Новдаси эгилувчан бўлиб, ялтироқ қўнғир-қизил ёки қизил-жигарранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тоқ патли, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси (5-7та) тухумсимон шакилли ва аррасимон қиррали. Қўшимча барглари барг билан бирлашиб кетган. Гуллари йирик, икки ёки учтадан шохчаларга ўрнашган, гули қизил, пушти, сариқ ёки оқ рангли, хушбўй хидли. Гул олди барглари лентасимон. Косачабарги ва тожибарги 5 тадан оталиқ ва оаниликлари кўп сонли. Меваси-гул ўрнидан ҳосил бўлган ширали сохта мева. Ичида оналиклардан ҳосил бўлган бир нечта бир уруғли ёнғоқчалар бор. Ёнғоқча ўткир учли, сертукли бўлиб, бурчаксимон шаклга эга.
Май ойидан бошлаб июлгача гуллайди, меваси август-сентябрда пишади.
Наъматак ўрмонларда, риқ бўйларида, буталар орасида, тоғларнинг қуруқ тошлоқ ён бағирларида ўсади.
Наъматакнинг айрим турлари бир-биридан мевасининг, новда пўстлоғининг ранги, шикли, катта-кичиклиги, ҳамда новдадаги тиконлар сони ва жойлашишига қараб фарқланади.
Rosa cinnamomca Y. бўйи 1-1,5 м га етадиган бута. Шохлари ялтироқ, қўнғри-қизил рагнгли пўстлоқ билан қопланган. Шохлардаги тиконлари барг бандининг асос қисмида жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Бундан ташқари тўғри ёки бир оз қайрилган тиконлар шохларнинг пастки қисмида жуда кўп. Баргчалари патки қисмида ёпишган туклари бор. Бу ўсимлик ўрмон ва ўрмон-чўл минтақаларида учрайди.
Rosa acicilaris Yindl. Бўйи унча баланд бўлмаган бута бўлиб, шохлари қўнғир рангли пўстлоқ ҳамда ингичка, тўғри дағал туклар билан қопланган. Баргнинг асос қисмида 2 та ингичка тикани бор. Баргчаси туксиз бўлади.бу ўсимлик Сибирь ва Узоқ Шарда тарқалган.
Rosa davurica Pall. Бу ўсимликнинг шохлари қора-тўқ қизил рагли пўстлоқ билан қопланган. Тиконлари қайрилган бўлиб, 2 тадан барг қўлтиғига ўрнашган. Баргчаларнинг пастки қисми сийрак туклар ҳамда сариқ безлар билан қопланган. У асосан Шарқий Сибирнинг жанубий туманларида ва узоқ шарқда учрайди.
Rosa Beggeriana Sсhrenk. Бу ўсимлик бошқа турларидан мевасининг шарсимон ва жуда майда бўлиши билан фарқ қилади. У асосан Ўрта Осиёнинг текис ва тоғ-чўл туманларида учрайди.
Rosa Fedtschenkona. Бўйи 2-3 мгача бўлган катта бута. Меваси йирик тухумсимон ёки чўзиқ-тухумсимон бўлиб, безли дағал туклар билан қопланган. У асосан Тянь Шань ва Помир-Олой тоғларида учрайди.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling