1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet39/75
Sana22.10.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1715361
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Кимёвий таркиби. Барг таркибида 0,25 % аскарбин кислота ва эфир мойи бўлади. Мева таркибида 0,4 % аскарбин кислота, 3 мг% каратин, В1 ва Р витаминлари, 2,5-4,5 % гача органик кислотлар (асосан олма ва лимон кислотлари), 4,5-16,8 % гача қанд, 0,43 % ошловчи ва 0,5% гача пектин моддалар, ан тоциан бирикмалари (цианид ва дельфинидин) ва уларинг гликозидлари ҳамда флавиноидлар (кварцитин ва изокварцитин) бор.
Ишлатилиши. Қора смародинанинг барги ва меваси препаратлари цинга ҳамда бошқа гиповитаминоз табобатида терлатувчи, сийдик ҳайдовчи, ич кетишига қарши, барги эса бод касаллигида ҳамда терлатувчи дори сифатида қўлланилади.
Доривор препаратлар. Дамлама. Ўсимликнинг барги ва меваси витамин чойлари-йиғмалари таркибига киради.


Ёнғоқ дарахтининг хом меваси-Fructus Juglandis immaturi.


Ўсимлик номи. Ёнғоқ-Juglans rigia. Ёнғоқ гуллилар-juglandacea оиласига киради.
Ёнғоқ бўйи 20 (баъзан 35) м га етадиган сер шохли дарахт. Таначи чуқур ёрилган, шохлари эса силлиқ пўстлоқ билан қопланган. Ёш новдасида яшил қўнғир рангли ясмиқчалар бор. Барги тоқ патли. Пояда банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари майда, кўримсиз, бир жинсли. Оталик гуллари икки бўлакли бўлиб, кучалага тўпланган. Оталиғи 6-8 та. Оналик гуллари эса тўрт бўлакли гулқўрғондан иборат бўлиб, бир йиллик шохчаларида якка ёки тўп (2-3 баъзан 5 та) ҳолда жойлашган. Оналик тугуни бир хонали, пастга жойлашган. Меваси–сохта данакли мева. Мевасинниг бўстипўсти рангли бўлиб, мева пишганда қораяди ҳамда осонлик билан данакдан (ёнғоқдан) ажралади. Меванинг ички қисми (данаги) кул- ранг-жигар ранг тусли, қаттиқ ёғочланган. Устки томони ғадир-будур, яхши тараққий этган икки қиррали бўлади. Данагининг ичида йирик эмбирионли, юпқа парда билан ўралган уруғ (мағиз) жойлашган.
Апрел-май ойларида гуллайди, меваси августнинг охиридан бошлаб пишади.
Географик тарқалиши. Ёнғоқ ёввойи ҳолда Ўрта Осиёнинг тоғлик туманларида ўсади. Ёнғоқ мевали дарахт сифатида Ўрта Осиёнинг республикаларида ўстирилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling