1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари


Қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш чора ва тадбирлари


Download 0.76 Mb.
bet2/7
Sana13.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1350960
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 маъруза

Қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш чора ва тадбирлари
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўплаб етиштириш, ҳосилдорликни ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини камайтириш меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – комплекс механизациялашдир.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ўзбек модели – халқимизни турмуш шароитини, анъаналарини, урф-одатларини, турмуш тарзини ҳисобга олишга асосланади. Ижтимоий йўналтирилган барқарор, бозор иқтисодига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятни барпо этишдан иборатдир.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг икки босқичи бор:

      1. босқич. Ислоҳатлар стратегияси, иқтисодий ислоҳатлар-ҳуқуқий негизи, мулкга бўлган муносабатларни ўзгартириш. Кичик корхоналарни хусусийлаштириш.

      2. босқич. Жамиятимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг ҳамма томонларини ислоҳ қилишдан иборат. Молия, солиқ, пул, кредит сиёсатини такомиллаштириш.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш, уларни амалга ошириш.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва давлат томонидан доимо қўлланиши натижасида қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмининг 95 фоизи нодавлат секторига тўғри келади.
Вазирлар маҳкамаси қишлоқ хўжалиги механизациясини такомиллаштириш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилинди.
Бу қарорлар асосида туманларда биттадан машина-тракторпарки, Агротехсервис, бирнечта муқобил машина-трактор парки ва вилоятларда биттадан "ЎзКЭЙСсервис" филиаллари очилди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда асосан энергетика воситаси сифатида юқори қувватга эга бўлган тезюрар тракторлардан фойдаланиш зарур. Транспорт соҳасида эса юқори юк кўтарадиган дизел двигатели ўрнатилган автомобиллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири бу маҳсулотлар етиштиришдаги турли хил операция ва технологияларнинг бажарилишини илмий асосда ташкил этишдир.
Технологияни бажаришдаги операциялар – асосий операция ва ёрдамчи операцияларга бўлинади.
Асосий операция бажарилиши натижасида ишлов берилаётган материалнинг, маҳсулотнинг ёки атроф-муҳитнинг хоссалари ўзгаради.
Ёрдамчи операция асосий операциянинг бажарилишини енгиллаштиради, яхшилайди ёки асосий операциянинг бажарилишини таъминлайди.
Транспорт операцияси технологик операция билан узвий боғланган бўлиб, материалларнинг, техник воситаларнинг, ишчи кучларнинг ҳолатини ўзгартирмасдан уларни бир ердан иккинчи ерга кўчиради.


    1. Download 0.76 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling