1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари
Download 0.76 Mb.
|
1 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тракторлар классификацияси (таснифи)
биологик омиллар: уруғнинг сифати, нави ва хусусияти, берилган ишлов турлари, майдоннинг ҳолати ва жойлашуви;
тупроқлар – иқлим омиллари: тупроқнинг тури, таркиби ва хоссаси, ёғин ёғиш муддати ва миқдори, ҳаво ҳарорати, йил давомида офтобли кунлар сони, асосий шамолнинг йўналиши ва кучи; агротехник омиллар: машина-трактор агрегатининг ишлов бериладиган материалга таъсири, агрегатнинг тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиши, ўғит ва уруғларнинг бир хил чуқурликка ташланиши, технологик жараённинг оптимал вақтда ўтказилиши, ҳосилдорлик даражаси ва унинг ҳолати; технологик омиллар: конструктив, ишлаш жараёнидаги МТАнинг технологияни бажаришга мосланганлиги, эксплуатацион кўрсаткичлари. Машина ва трактор конструксиясининг мосланганлиги, базаси, ғилдираклар оралиғи, оғирлик марказининг жойлашиши, массасининг таянч ғилдиракларга тақсимланиши, етакловчи ғилдирак ва юлдузчаларнинг диаметри, қамраш кенглиги, ишчи органларнинг созланиш чегараси, сифати ва емирилишга қаршилик кўрсатиш қобилияти даражаси. Эксплуатацион кўрсаткичлари МТАнинг ишлаш жараёнида аниқланади: техникҳолати, созланишнинг бошланғич ва жорий аниқлиги, ҳаракат тезлиги ва турғунлиги, агрегат ҳаракатинингўзига хос хусусияти, машина қисмларининг ишончлилиги, илгари бажарилган технологик ва ёрдамчи операцияларнинг бажарилиш сифати. МТА юқорида келтирилган омилларнинг тўғри ва уларнинг оптимал сон қийматларида тузилиши лозим. Машина-трактор агрегатларидан ишлаб чиқаришда фойдаланилганда келтирилган омиллар ҳисобга олинади ва ташхисдан ўтказилиб, техник назорат асосларида тахлил қилиб борилади. Чунки улар (МТА) технологик жараёнларни комплекс механизациялашнинг асосий моддий воситаларидир. Тракторлар классификацияси (таснифи) Трактор-грекча сўздан олинган бўлиб, судрагич ёки юритгич маъносини билдиради. Трактор ва автомобилларни бирор ихтирочи бутунлай кашф этган эмас. Ихтирочилар, олимлар ва инженерлар 18 асрдаёқ релссиз юрадиган транспортлар яратишга асос сола бошладилар. 1752 йили Нижегород губернасининг деҳқони Шамшуренко "Ўзиюрарколяска" ясайди. Сўнгги йилларда буғ машинаси, ички ёнувдвигатели, гусеницали ва ғилдиракли тракторлар ихтиро қилинади. 1969 йилдан бошлаб Тошкент трактор заводи Марказий Осиёда биринчи бўлиб пахтачиликка ихтисослаштирилган Т-28Х4, Т-28Х4М, Т-28Х4МА универсал чопиқ тракторларни ишлаб чиқара бошлади. 1976 йилдан бошлаб Минск трактор заводи билан ҳамкорликда МТЗ-80Х уч ғилдиракли пахтачиликка мўлжалланган универсал-чопиқ тракторларни ишлаб чиқара бошлади. Республикамиз қишлоқ хўжалиги учун юқори қувватли, тезюрар, тежамкор, иш унумдорлиги юқори бўлган тракторлар зарур. Шу мақсадда Американинг "Кейс" фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган "Магниум" тракторлари деҳқончиликда қўлланила бошлади. Двигател қуввати 42...315 откучига тенг бўлган "Кейс" фирмаси тракторлари 3200: 5120: 7200 тамғали "Магниум" номи билан ишлаб чиқарилган. Тракторларга "Каминис" фирмаси ишлаб чиқарган двигателлар ўрнатилган. Бу двигателлар жуда ихчам, массаси кичик, ёнилғи сарфи тежамлилиги билан фарқ қилади. 1996 йилдан бошлаб Тошкент трактор заводи Англиянинг "Каминис" ва Амерканинг "Кейс" фирмаси билан ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқара бошлади. Тошкентда ҳозирги кунда Германия, Голандия ва Корея каби мамлакатлар билан ҳамкорликда тракторлар ва бошқа айрим қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқилмоқда. Тракторлар 2 хил мақсадда ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалик тракторлари. 2. Саноат тракторлари. Қишлоқ хўжалик тракторлари вазифасига кўра 3 хил бўлади: 1. Умумий ишларга мўлжалланган (ҳайдов) тракторлари (ВТ-150; КЛАСС-Арион -630; ЛХ-130; Т-4А-01). 2. Универсал-чопиқ тракторлар (ТТЗ-80.11, ТТЗ-100ЛХ; МТЗ-80Х). 3. Махсус тракторлар (ДТ-75Б, Т-54В) Юриш қисмини хилига кўра: 1. Ғилдиракли тракторлар (АРИОН-630, ЛХ-130, ТТЗ-80.10; ТТЗ-80.11) 2. Занжирли тракторлар (Т-4А-01:ВТ-150.) Асоси (остов)ни тузилишига кўра: 1. Рамали тракторлар (ВТ-100); 2. Ярим рамали тракторлар (ТТЗ-80.10.: МТЗ-80); Қишлоқ хўжалигида асосий энергия манбаи бўлиб хизмат қиладиган тракторлар, бошқа турдаги энергия манбаларга нисбатан нисбий текис энергия бера оладиган, ўтувчан, юқори маневрчан бўлганлиги сабабли улар кенг миқёсда ишлатилади. Ҳозирги вақтда илмий равишда асосланган тракторлар типажи қўлланилади. Трактор қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланганда, иш жараёнларини сифатли ва юқори унум билан бажарадиган комплекс механизациялашга мослангани тракторлар типажи деб аталади. Шунинг учун ҳам тракторлар типажига ватанимизнинг ҳар бир иқлим ва хўжаликлар шароитини ҳисобга олган ҳолда илмий жиҳатдан асосланган трактор маркалари киритилади. Қишлоқ хўжалик, қурилиш, йўлқуриш, ерқазиш, транспорт ва бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган ғилдиракли ёки занжирли машинага трактор деб аталади. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган тракторлар (1-расм) қуйидагича классификация қилинади: 1. Вазифасига қараб: умумий, универсал-чопиқ, боғ-сабзавотчилик ва бошқа ишларга мўлжалланган махсус ихтисослаштирилган тракторлар. Умумий турдаги тракторлар экин қатор ораларига ишлов беришдан ташқари ерҳайдаш, бороналаш, ҳосилни йиғиб-териб олиш ва бошқа жараёнларни бажаришда ҳам ишлатилади. Бутурдаги тракторларга Т-150, Т-130, Т-100М, ДТ-75М, Т-74, Т-4А занжирли ва Т-150К, К-701 ғилдиракли ва бошқа маркадаги тракторлар мисол бўла олади. Универсал-чопиқ тракторлари билан экин қатор оралиғига ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш, умумий ва транспорт ишларини бажариш мумкин. БуларгаТ-28Х4М, МТЗ-80, МТЗ-82, МТЗ-80Х, ЮМЗ-6 Л/М, Т-40А, Т-25А ва бошқа маркали тракторлар киради. Махсус тракторларга: ДТ-75К, МТЗ-80Ҳ, Т-70А, Т-70С, Т-16М узиюрар шасси, Болгарияда ишлаб чиқариладиган кичик габаритли «Болгар» ТЛ-30А занжирли, МДХда ишлаб чиқариладиган «Риони-2» ва «Риони-5», Чехословакияда ишлаб чиқариладиган, пиёда юриб бошқариладиган мотто ишчи ПФ-62 ва М-6; икки ўқли ғилдиракли Т-4К-12-1 ҳамда Т-4КИ2-14, Италияда ишлаб чиқариладиган, пиёда юриб бошқариладиган бир ўқли «Паскуали-906» ва бошқалар киради. Ихтисослаштирилган махсус тракторлар умумий ва универсал чопиқ тракторлари базасида яратилиб специфик шароитда ишлаш учун, масалан, узун пояли ўсимликларнинг қатор ораларига ишло вберишда, пахта далаларида, чойплантацияларида, ботқоқликларда, тоғён бағирларида, қияликерларда, ўрмон хўжаликларида ва бошқа шароитларда ишлашга мўлжалланган бўлади. Тракторлар бир вақтда универсал-чопиқ тракторлари турига: ДТ-75Б (ботқоқли ерларда ишлаш учун); ДТ-75К, МТЗ-80К (тикқияликларда ишлаш учун); Т- 25К (чой плантацияларида ишлаш учун), ЛХТ-55, Т-54Л, ТДТ-40М, ТДТ-55, ТДТ-75 (ўрмон хўжалигида ишлаш учун), Т-100 МБГС (мелиорация ишларини бажариш учун) каби тракторлар киради. 2. Юриш қисмининг тузилишига қараб тракторлар ғилдиракли ва занжирли турларига бўлинади. .
Ғилдиракли тракторлар икки, уч ва тўрт ғилдиракли бўлиши мумкин. Уч ғилдиракли тракторларнинг (Т-28ХЗМ ва МТЗ-80Х) орқа икки ғилдираги етакчи ва олдинги якка ғилдираги бошқарувчи ҳисобланади. Тўрт ғилдиракли тракторларнинг орқа икки ғилдираги ёки ҳамма ғилдираклари етакчи (МЗТ-82, Т-40АМ) бўлиши мумкин. Ғилдиракли тракторлар заижирли тракторларга нисбатан енгил, универсал ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда эксплуатация қилиш арзон ва қулайроқдир. Занжирли тракторларнинг юриш қисми занжирли юритгичлардан ташкил топган бўлиб, ғилдиракли тракторларга нисбатан тупроққа тушадиган солиштирма босими кам. Улар ертишлагичлари билан таъминланганлиги сабабли нам ва юмшоқ ерларда тортиши, ўтағонлиги юқори, кам шатаксирайди ҳамда тупроқни кам зичлайди. 3. Остови (кўтарувчи система) нинг турига қараб тракторлар рамали, ярим рамали ва рамасиз бўлади. Рамали тракторларнинг остови пайвандлаб ёки мих парчинлаб ясалган (ДТ-75М, Т-150, Т-38М, Т-16М ва бошқалар) бўлади Яримрамали тракторларнинг остови тракторнинг трансмиссия корпусини ташкил қилади ҳамда унга иккита балка-ланжеронлар (МТЗ-80ҲМТЗ-80, Т-28Х4М Т-40 ва бошқаларда) уланади. Рамасиз тракторларнинг остови трактор трансмиссия механизмларининг бирлаштириш натижасида ҳосил бўлади (Т-25А). 4. Двигателининг турига қараб ички ёнув ва электрдвигателлари ўрнатилган тракторларга бўлинади. Ички ёнув двигателлари ўз навбатида енгил ёқилғи – бензин, газда ишлайдиган карбюраторлари ва оғир дизел ёқилғисида ишлайдиган дизели бўлади. 5. Куч узатмаларининг тузилишига қараб тракторлар механик, гидравлик ва электрик куч узатмали бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида механик куч узатмали-трансмиссияли тракторлар қўлланилади. 6. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган тракторлар тортиш кучига қараб тўққиз классга бўлинган (4-жадвал). Тракторларнинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг тортиш кучидир. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling