1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари


Download 0.76 Mb.
bet6/7
Sana13.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1350960
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 маъруза

Автомобиллар классификацияси
«Автомобил» – француз тилида «юрувчи машина демакдир». Ўзбекистон республикаси жаҳонда 28-мамлакат бўлиб, автомобил ишлаб чиқара бошлади. Андижон вилояти Асака шаҳрида Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда автомобил заводи қурилиб ишга туширилди. Ҳозирги кунда завод Матиз, Дамас, Нексия, Спарк, Кобалт, Каптива, трекер ва бошқа маркали автомобиллар ишлаб чиқармоқда.
Самарқанда Германия билан ҳамкорликда ―МАН маркали оғир юк автомобиллари, ―ИСУЗИ маркали ўрта ва кичик юк автомобиллари, махсус автомобиллар ва автобуслар чиқарилмоқда.
Хоразмда ―Дамас русумидаги микроавтобусни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. "Дамас" – микроавтобус кўринишида бўлиб, 3 цилиндрли 38 от кучига эга бўлган двигател билан таъминланган.
Орқа кўприги етакловчи, 100 км масофага 4,1 л ёқилғи сарф қилади. "Нексия" автомобили - 4 цилиндрли, 75 от кучи қувватига эга бўлган, двигатели 100 км масофага 6,9 л ёқилғи сарф қилади.
Автомобиллар қуйидаги хусусиятига кўра классификацияланади:
1. Вазифасига кўра.
2. Қўлланиладиган ёқилғининг турига кўра.
3. Йўл шароитига мослашувига кўра.
-Автомобиллар вазифасига кўра:
1.Енгил автомобиллар.
2. Автобуслар.
3.Юк автомобиллар.
4.Махсус автомобилларга бўлинади.
Махсус автомобиллар- маълум турдаги ишларни бажариш учун мўлжалланган мослама, қуроллар ва қурилмалар билан жиҳозланган. Бундай автомобилларга - автокран, автовишка, ёнилғи ташувчи, ўт ўчирувчи, сув сепувчи ва шу каби автомобиллар киради. Бу автомобиллар транспорт автомобилларининг кўриниши ўзгартирилган моделларидан иборат бўлади. Қўлланиладиган ёқилғи турига кўра автомобиллар 2 хил бўлади.
1. Суюқ ёқилғида ишлайдиган автомобиллар (бензин, дизел ёқилғиси)
2. Газсимон ёқилғида ишлайдиган автомобиллар (сиқилган ва суюлтирилган газ).
Йўл шароитига мослашишига кўра.
1. Нормал автомобиллар (Фақат бита кўприги этакловчи ЗИЛ-130, Матиз, Дамас, Нексия, Спарк, Кобалт ва бошқалар).
2. Юқори ўтағон автомобиллар – ёмон йўлларда ва йўлсиз шароитларда ишлашга мўлжалланган бу автомобилларда 2 ёки 3 ўқли бўлиб барчаси етакловчи бўлади. (ЗИЛ-133: Урал 377м: Каптива).
Пассажирлар, юклар ва махсус асбоб-ускуналарни ташиш учун мўлжалланган, мустақил двигателига эга бўлган ўзиюрар машиналарга автомобиллар деб аталади.
Автомобиллар вазифасига қараб пассажир, юк ташийдиган ва махсус турларига бўлинади (2,3,4- расмлар).


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling