1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари
Download 0.76 Mb.
|
1 маъруза
Тракторнинг номинал тортиш кучи деб, намлиги ўртача бўлган анғизда энг юқори иш унумдорлигида ишлаётганда трактор ҳосил қиладиган тортиш кучига айтилади.
Тракторларнинг ҳар бир классида бир ёки бир неча базавий модели мавжуд. Базавий трактор модели асосида ихтисослаштирилган ишларни бажаришга мўлжалланган шу трактор классига мансуб бўлган турли хил модификациялари яратилади. 2кН тортиш кучига эга бўлган классга асосан кам қувватталаб этадиган жараёнларни (боғдорчилик, сабзавотчилик ва парникларда) бажариш учун пиёда юриб бошқариладиган «Риони-2» ва «Риони-5» туридаги тракторлар киради. Бу тракторлар 5 о.к. гача эга бўлган карбюраторли двигателлар билан таъминланган бўлиб, редуктор ёрдамида 2,2 ва 2,6 км/с ва редукторсиз 4,66 ёки 6,42 км/с тезлик билан ҳаракат қилади. Бу тракторлар тиркалма тележка, ўрнатма косилка, ротацион плуг ва бошқа машина ҳамда қуроллар билан ишлай олади. 6 кН тортиш кучига эга бўлган классга икки цилиндрли, дизел ҳаво билан совутиладиган, қуввати 25 о.к. гача бўлган дизел двигатели тракторлар киради. Т-25А трактори ва Т-16 ўзиюрар шассиси бу класснинг базавий модели ҳисобланади Т-25А тракторининг ғилдираклар оралиғини 110 смдан 150 смгача ҳар 10 см оралиқда ўзгартириш мумкин. Агротехникавий оралиқни эса 45 смдан 65,7 смгача ўзгартириш мумкин. Трактор олдинга қараб 8 та ва орқага қараб 6 та узатмада, 0,9-21,9 км/с тезлик диапазонида ҳаракатлана олади. Бу тракторлар сабзавотчиликда, чорвачиликда, ички хўжалик юмушларини бажаришда транспорт манбаи сифатида фойдаланишга мўлжалланган. Улар асосан ўрнатма машина ва қуроллар билан агрегатланиб, боғдорчиликда, узумчиликда, сабзавотчиликда унча ката бўлмаган дала майдонларида ишлатилади. Улар билан экиш ва йиғиб-териб олиш, ўт ўриш, ҳаскашлаш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши кураш, ер ҳайдаш, шунингдек, стационар машиналарни ҳаракатга келтиришда ишлатилади. Олиб - қўйиладиган самосвал платформа билан жиҳозланган. Ўзиюрар шасси майда юкларни ташишда кенгқўлланилади. 9 кН тортиш кучига эга бўлган классга двигателинингқуввати 50 О.К. гача бўлган тракторларТ-40, Т-28Х4М киради. Бу тракторлар универсал бўлганлиги сабабли кенг миқёсда, турли жараёнларни бажаришда ишлатилади. Улар ёрдамида экиш олдидан ерга ишлоб бериш, экин экиш, қатор оралиғига ишлов бериш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш, пахта, дон, дуккакли ўсимликларни йиғиб-териб олиш, пичан, маккажухори, зиғир, каноп пояларини ўриб-йиғиб олиш, фермаларда ҳар турдаги оғир жараёнларни бажариш ва юк ташишда кенг қўлланилади. 14 кН тортиш кучига эга бўлган тракторлар жуда кенг тарқалган. Двигателининг қуввати 55 О.к. га тенг бўлган МТЗ-50 трактори ва унинг модификация қилинган двигателининг қуввати 75-80 О.К.га тенг бўлган МТЗ -80 трактори бу класснинг базавий модели ҳисобланади. Бу универсал тракторлар 9кН тортиш кучига эга бўлган классдаги тракторларнинг бажарадиган ишларини унга нисбатан унумлироқ ва сифатлироқ қилиб бажаради. Пахтачиликда шу классга мансуб бўлган МТЗ-50Х ва МТЗ-80Х тракторлари кенг қўлланилади. 20кН тортиш кучига эга бўлган тракторлар асосан лавлаги етиштиришда, узумчилик ва боғдорчиликда ишлатилади. Бу классга Т-70С маркали 70 о.к. га эга бўлган тракторлар мансубдир. Т-70В, Т-54Д портал тракторлари ҳам шу классга киради. 30кН тортиш кучига эга бўлган тракторлар асосий ишларни бажариш, яъни ер ҳайдаш, экиш, ер юзига ишлов бериш, йиғим-терим ишларини бажаришда ишлатилади. Бу класснинг асосий базавий моделлари ДТ-75, Т-74, Т-150 маркали тракторлардир. 40кН тортиш кучига эга бўлган тракторларга Т-4А маркали трактор киради. Яъни келажакда шу трактор асосида 50кН тортиш кучига эга бўлган трактор яратиш режаланган. 50кН тортиш кучига эга бўлган тракторларга К-701 туридаги 300-500 о.к. га эга бўлган тракторлар киради. Улар асосан ерҳайдаш, культивация қилиш, бароналаш, ерни юмшатиш, қор тутиб қолиш, транспорт ишларини бажариш, йўл, қуриш, ерқазиш каби ишларни бажаришда қўлланилади. 60кН тортиш кучига эга бўлган тракторларга 160 О.К. га эга бўлган Т-130 ва 100-110 О.К. га эга бўлган Т-100 М тракторлари мисол бўлади. Бу тракторлар қишлоқ хўжалигида умумий ишларни бажариш, шунингдек, саноатда, қурилишда ишлаш учун мўлжалланган. Бу тракторларнинг модификациялари мелиорация ишларида, ботқоқликда ва бошқа шароитда ишлай олади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling