1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари
расм. қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган юк автомобиллари
Download 0.76 Mb.
|
1 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
2.расм. қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган юк автомобиллари:
а)УА452 б) ГАЗ-52. в) ГАЗ-53 г) ЗИЛ-130, д)ЗИБ-130Г, э) УРАБ-375 Ёғловчи ташиш автомобиллари кузовининг конструксияси ҳамда уларга қанча йўловчи сиғишига қараб икки группага–енгил автомобиллар ва автобусларга бўлинади. Енгил автомобиллар бир неча, автобуслар эса пассажирлар группасини ташишга мўлжалланади. Автобуслар ўз навбатда оз, ўртача ва кўп миқдорда пассажирлар ташийдиган автобусларга бўлинади. Автобуслар уч турда ишлаб чиқарилади: пассажирларни яқин масофага ташиш учун мўлжалланган шаҳар автобуслари, узоқ масофага мўлжалланган шаҳарлараро қатнов автобуслари ва махсус ускуналар билан жиҳозланган туристик автобуслари. Юк автомобилларининг юк кўтариш қобилиятига қараб қуйидаги беш классга бўлинади. 0,75 тоннагача юк кўтара оладиган автомобиллари. Енгил автомобил шассиси асосида ишлаб чиқариладиган ва оз миқдордаги юкларни ташишга мўлжалланган бундай автомобиллардан қишлоқ алоқа тармоғида, савдо шохобчаларида ҳамда маиший хизмат кўрсатишда кенг фойдаланилади. 0,75-2,5 тоннагача юккўтара оладиган автомобиллар. Бу турдаги автомобиллар қишлоқ хўжалигида хўжаликаро юкларни ташишда ишлатилади. 2,5-5,0 тоннагача ўртача миқдорда юк кўтара оладиган автомобиллар. Улардан юк обороти ўртача бўлган ташкилотлар ва корхоналарга хизмат кўрсатишда, оммавий юкларни ташишда фойдаланилади. 5,0-10 тоннагача юк кўтара оладиган автомобиллар қаттиқ қопламали йўлларда, қурилиш материалари ва ёқилғи ташишда ҳамда йирик саноат корхоналарининг маҳсулотларини ташишда ишлатилади. 10 тоннадан зиёд, ўта оғир юк кўтара оладиган автомобиллар. Улардан кўплаб юк ташиш эҳтиёжи бўлган руда ва кўмир конларида ҳамда йирик қурилишларда фойдаланилади. Бундай автомобиллар, одатда, махсус қурилган мустаҳкам қопламали йўлларда ишлатилади. Назорат саволлари: 1.Қишлоқ хўжалик технологияларини бажаришдаги қандай операцияларни биласиз? 2.Техналогия деганда нимани тушинасиз? 3.Экин ҳосилдорлигига таъсир кўрсатадиган асосий омилларни айтинг. 4.Технологик омилларга нималар киради. 5.Трактор ва автомобиллар биринчи маротаба ким томонидан ихтиро қилинган. 6.Трактор ва автомобиллар қандай хоссаларига кўра таснифланади. 7.Асака автомобил заводида қандай маркадаги автомобиллар ишлаб чиқарилади ва уларнинг техникавий тавсифномасини тушинтиринг. 8.Тракторнинг тортиш кучи қандай синфларга бўлинади. 9.Пахтачиликда қўлланиладиган тракторларни техник тавсифномасини тушинтиринг. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling