1-мавзу. Кириш. Трактор ва автомобиллар таснифи ва асосий қисмлари


Қишлоқ хўжалигида технологик жараёнлар ва уларни бажаришда техникалардан фойдаланишнинг асослари


Download 0.76 Mb.
bet3/7
Sana13.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1350960
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 маъруза

Қишлоқ хўжалигида технологик жараёнлар ва уларни бажаришда техникалардан фойдаланишнинг асослари

Қишлоқ хўжалик ишлари ёки ишлаб чиқариш технологиялари – бу асосий ва ёрдамчи операцияларнинг, зарур бўлган тақдирда транспорт операцияларининг мажмуасидан, қўшилмасидан иборатдир. Масалан, ўсимликлар маҳсулотини етиштиришда: ер ҳайдаш, экиш, ўсимликни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиб олиш каби технологик операциялар бажарилади. Бунда транспорт ишлари ҳам бажарилади. Технологик операцияларнинг барчаси қишлоқ хўжалик ишларидан иборатдир. Одатда, технологик жараён учта элемент билан фарқланади ва қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлади:

    • технологик жараённи бажаришда ўзаро таъсирда бўладиган материал тури билан;

    • материалга таъсир кўрсатадиган машинанинг ишчи органлари билан;

    • ишчи органларида фойдалиишга айлантирилган энергия билан.

    • сифат кўрсаткичи (агротехника талабларини бажариш даражалари);

    • энергия кўрсаткичи (энергия сарфи);

    • иқтисодий, техник кўрсаткичлари (ишунуми, маблағ, меҳнат ва ёқилғи сарфи).

Ҳар бир технологик жараён учун юқорида келтирилган кўрсаткичларнинг оптимал (мақбул), мақсадли сон қийматлари белгиланган. Уларни бажармаслик, бузилиши экинларнинг ўсиши ва ривожланишини сусайтиради, ҳосилдорликни камайтиради, меҳнат ва моддий ресурсларнинг кўп сарф бўлишига олиб келади.
Қишлоқ хўжалигида ишлов бериладиган материаллар (тупроқ, ўсимликлар, дарахтлар ва ш.к.) жонли муҳит ва организмлар бўлиб, улар биологик жараёнлар, иқлим шароитлари таъсири остида доим ўзгариб туради.
Технологик жараёнларни бажариш муддатлари табиий–иқлим шароитлари ва ўсимликларнинг биологик ривожланиш қонунлари билан боғлиқ бўлиб, аксарият пайтда иш қисқа муддатларда бажарилиши лозим бўлади.
Технологик жараёнлар бажарилганда агрегатлар, асосан, ҳаракатланиб, юриб ишлайди, ишнинг бошланиш муддати, даври баъзан бир ҳудудда, ҳатто бир хўжаликнинг ўзида ҳам ҳар йили ўзгариб туради.
Технологик жараёнларнинг сифат кўрсаткичлари вақт ва масофа эҳтимоллик функсиялари бўлиб, доимо ўзгариб боради. Турли агрегатлар таркибидаги машиналарнинг ишлаш муддатлари йил давомида ҳар хил (масалан, плуг 400–600 соат, культиватор 200–300 соат, ғалла сеялкалари 120– 140 соат, чигит экадиган сеялкалар 60–70 соат, дон комбайнлари 200–300 соат, тракторлар 1500–2500 соат ишлайди) бўлади.
Ҳар йили йиғиладиган маҳсулотларнинг тури ва миқдори, юк ташиш ишлари ва оқимларининг ҳажмлари ҳам ўзгариб туради.
Иш шароитининг тўхтовсиз ўзгариши эса механизатордан янгича фикрлашни, ишлашни талаб қилади ва машинани қайта тузиш, таркибини ўзгартириш заруриятини кўрсатади. Иш шароитлари ва ишлов бериладиган материалларнинг хоссаларини билиш, машинанинг ишчи органлари турини, агрегатнинг иш режимларини тўғри танлаш иш унумини оширишга имконият яратади. Масалан, ерни шудгорлашда тупроқнинг тури, механик таркиби, солиштирма қаршилиги, ишлов бериш чуқурлиги ва ш.к. аниқ билиб олингандагина агрегатни тўғри тузишга, ишни самарали бажаришга эришилади.
Технологик жараёнларнинг бажарилиш сифати экин ҳосилдорлигига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири бўлиб, уларни асосан қуйидагича ифодалаш мумкин:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling