1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja


Конституциянинг ривожланиш босқичлари


Download 147.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana15.11.2023
Hajmi147.24 Kb.
#1775788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Конституциянинг ривожланиш босқичлари
Турли вақтларда турли конституциялар қабул қилинган. Ҳар бир
конституция ўзида ўта аниқ ва тарихий давр асарлари (излари)ни ўзида
мужассам эттиради ва у ўша даврдаги ижтимоий муносабатларни ва маълум
даврдаги ҳамда маълум давлатдаги энг катта конституцион мустаҳкамликка


эга бўлган эҳтиёжни тартибга солган.
Конституция ва унинг ўрганадиган масалаларининг қабул қилиниши
учун маълум факторлар таъсир этади. Улардан энг асосийлари:
1. Жамиятда синфий табақаланиш кучининг тақсиланиши;
2. Ҳокимиятнинг у ёки бу жамият қатламга тегишлилиги;
3. Амалдаги шахсий муносабатлар ишлаб чиқариш кучларининг ва
ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши даражаси;
4. Халқ менталитети;
5. Жамиятдаги маданият даражаси;
6. Халқ ва давлатнинг тарихий ўтмиши;
7. Конституциянинг бошқа давлатларга таъсири;
8. Босқинчилик кучларининг хорижий мамалакатларга таъсири (кам
ҳолларда).
200 йилдан ортиқ даврдан бери кодекслаштирилган конституция
ўзининг замонавий тушунчасида ишлатилмоқда. Шу давр мобайнида
конституция қабул қилинишининг 6 та энг катта босқичларини босиб ўтди:
1-босқич: ХУIII аср охири – 1 – жаҳон уруши (1914-1918 йиллар);
2-босқич: Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари орасидаги давр (1918-
1945 й);
3-босқич: 1945-1960 йиллар;
4-босқич: 1960-1975 йиллар;
5-босқич: 1975-1990 йиллар;
6-босқич: 1990 йилдан бошланади.
1-босқич энг узун давр ҳисобланади яъни 130 йил давом этган. У
биринчи конституциянинг қабул қилиниши билан бошланади (1787 йил-
АҚШ, 1791 йил-Польша, 1791 йил-Франция). 130 йил давомида биринчи
конституцияни намуна қилиб олган ҳолда бутун дунёдаги ривожланаётган
мамлакатларда ва Европада конституциялар қабул қилина бошлаган. (1831
йил Бельгия конституцияси, 1874 йил Швейцария конституцияси, 1887 йил
Голландия конституцияси, 1889 йил Япония конституцияси, 1871 йил
Германия конституцияси, 1848 йил Италия конституцияси, 1911 йил
Португалия конституцияси ва бошқалар).
ХУIII аср охири – 1914-1918 йилда қабул қилинган барча
конституциялар бир-бирига шакли ва матни жиҳатидан ўхшаб кетади. Улар
қуйидагилар:
1. Жуда мантиқий ва қисқалиги;
2. Эскирган тилда ёзилганлиги;
3. Юридик технологиянинг юқори эмаслиги (сўзлар орасида оралиқлар
кўплиги ва ноаниқ, тушунарсиз нормаларнинг мавжудлиги);
4. Кўпинча таъсис мажлиси ёки бошқа кам вакиллик йиғилишларида
қабул қилинган ёхуд якка хукмдор томонидан инъом этилган;
5. Революция ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда қабул қилинган;
6. Асосий эътибор давлат ҳокимиятининг ташкил топиш масалаларига
қаратилган;
7. Ҳуқуқ ва эркинликлар конституция матнининг озгина қисмигагина


аталган, шунда ҳам энг асосий ҳуқуқлар мустаҳкамланган;
8. Сиёсий ҳуқуқларга кўпроқ аҳамият берилган;
9. Аксариятида хусусий мулк дахлсиз эканлиги эътироф этилган;
10. Республика ўрнатилган бўлсагина, якка хукмдор ваколатлари
чекланган;
11. Ҳокимият бўлиниш тамойиллари мустаҳкамланган;
12. Халқнинг сайлов вакиллик органлари - парламентларни таъсис
этилган (кўпинча 1-парламентлар ҳақиқий бўлмаган ва кам
салоҳиятга эга бўлган, цензура (таъқиқ)га
асосланган, кўпбосқичли сайлов танланган).
Конституциялар аксарияти буржуазия демократияси ва капитализм
ҳамда бошқа мақсадларга эришиш йўлида мутлоқчиликка қарши курашиш
мақсадида қабул қилинган.
Конституциянинг 2-босқичи (1918-1948й) 1-жаҳон уруши натижасида
дунёда улкан ўзгаришлар содир бўлди:
Бриничи англотилликлар (Буюк Британия ва АҚШ) немистилликлар
(Германия, Австрия-Венгрия)га қаттиқ зарба берадилар. Улар дунёда ва
Европада Европанинг шахсий тартибини ўрнатиб бериб, дунё харитасини ўз
фойдалари ҳисобига андозалаб олдилар (1919 йилдаги Версал шартномаси,
мандат тизими, Миллатлар лигаси ва бошқалар);

Download 147.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling