1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja
Download 147.24 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мустақиллик қомуси
Озарбайжон Коституцияси (1995й, 12 ноябрда қабул қилинган, 1995й 27
ноябрда кучга кирган). Давлат бошлиғи - Президент. Давлат бошқаруви - республика. Давлат тузилиши - унитар. Сиёсий тартиби - демократик. Қонун чиқарувчи ҳокимияти - Миллий Мажлис. Ижро этувчи ҳокимияти - Министрлар Кабинети. Сиёсий партиялари: «Озарбайжон Халқ фронти»; «Миллий Мустақил партияси»; «Озарбайжон социал демократик партияси»; «Мусават»; «Ишонч йўли партияси»; «Озарбайжон Халқ партияси»; «Озарбайжон деҳқон партияси». Конституция – олий юридик кучга эга бўлган, ваколат берилган, органлар томонидан берилган тартибда, ёхуд халқ референдуми орқали қабул қилинган, энг барқарор ва муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи давлатнинг асосий қонуни. Конституция қуйидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади: 1. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари; 2. Давлат тузилиши; 3. Давлат ҳокимиятининг ташкил топиши (структураси, давлат органларининг шаклланиш тартиби ва улар орасида ваколатларнинг тақсимланиши); 4. Миллий хусусиятларга қаратилган конституциявий назоратни талаб этувчи муҳим ижтимоий муносабатлар ва маълум давлатнинг анъаналари. Конституция асосий белгилари, асосий вазифалари ва юридик хусусиятлари орқали тўлиқроқ тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мустақиллик қомуси «Мустақиллик халқимизнинг тарихий ютуғидир. Юз йиллар мобайнида озодликни орзу қилган Ўзбекистон, чинакам мустақилликни ўлга киритиб гуллаб яшнаши ва фаровонликка эришиши, тараққий этган демократик давлатлар қатори халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринни эгаллаши – биз кўзлаган олий мақсаддир» 2 . Мустақиллик бу: - тенглик сари қўйилган биринчи қадам. Чунки тенглик бўлмаган жойда ким кимгадир тобе бўлади. Мутелик бор жойда ҳукмронлик, ўзгалар ҳисобига яшаш каби иллатлар пайдо бўлади. - Мустақиллик – ўзаро ҳурмат, бир-бирини тан олиш, бир-бирини 2 И.А.Каримов. Конституциянинг 2 йиллиги муносабати билан сызлаган нут=идан. қадрлаш асосида мамлакат фуқаролари ўзаро муносабатида ҳам, давлатлар ўртасида ҳам ана шу умуминсоний қадриятларга таяниш, умуминсоний мезонлар асосида яшаш демакдир. - Мустақиллик – жамиятдан ажралмаган ҳолда дунё муаммолари ва ўз тақдири билан боғлиқ бўлган истиқбол ҳақида ўйлаш. - Мустақиллик – эркин дунёқараш, эркин тафаккурга суяниб ишлаш салоҳиятидир. - Мустақиллик – мустамлакачиликнинг ҳар қандай шаклини тақозо этадиган тўсиқлар ва зўравонликларни инкор этади. Download 147.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling