1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja


Download 147.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana15.11.2023
Hajmi147.24 Kb.
#1775788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Иккинчидан, уруш натижасида дунёдаги йирик империялар қулади –
Германия, Австрия-Венгрия, Россия, Туркия;
Учинчидан, Европа харитасида янги давлатлар сони ошди (улар Версал
давлатлар деб номланган): Латвия, Литва, Эстония, Веймар Германияси, унча
катта бўлмаган Австрия Республикаси, Венгрия, Чехославакия, Югославия,
Польша, Финляндия;
Тўртинчидан, аксарият мамлакатларда империализмга қарши миллий ва
социалистик инқилоблар бўлиб ўтди (Россия, Германия, Австрия-Венгрия,
Мексика ва бошқалар);
Бешинчидан, 
маънавий қадриятлар ўзгарди (Конституция,
парламентаризм ва инсон ҳуқуқларига бўлган ҳурмат янада ошди).
1918 йилда қабул қилинган янги конституциялар олдинги
конституциялардан тубдан фарқ қилади:
1. Олдингиларига нисбатан саводлироқ ва махорат билан ёзилган;
2. Ўз тартибининг предметини кенгайтириш ва ҳажмини
катталаштириш;
3. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига аҳамият кўпроқ берилган (1919
йилдаги Веймар Конституцияси, 1920 йилдаги Австрия ва
Чехославакия Конституциялари);
4. Конституция руҳига кўра демократияга таянган;
5. Биринчилари ижтимоий ҳуқуқ ва меъёрларни мустаҳкамлашни
бошладилар (1919 йилдаги Веймар конституцияси, хусусий мулк
бутун жамиятга наф келтириш мажбуриятига ишора қилган);
6. Парламентализмни кенгайтирдилар (сайлов ҳуқуқи ҳамма учун тенг
бўлади ва цензурага чек қўйилди);


7. Австриянинг 1920 йилдаги конституцияси 1-марта Конституциявий
судни ташкил этди.
2-жаҳон уруши натижасида жорий этилган дунёдаги янги вазият,
конституция қабул қилинишининг 3 тўлқинининг пайдо бўлишига туртки
бўлди.
Кўрсаткич 2 йўналиш бўйича конституцияларнинг қабул қилинишининг
3-авлоди :
Биринчидан, янги конституциялар янги мамлакатларда қабул қилинди ва
ғолиб мамлакатларда улар янгиланди;
Иккинчидан, дунё миқёсида миллий демократик ва социалистик
конституциялар тарқала бошлади.
Айниқса, янги конституциялар олдинги агрессив мағлуб мамлакатларда
қабул қилинди – Италия конституцияси (1947), Япония конституцияси
(1947), ФРГ Асосий Қонуни (1949). Бу конституциялар:

босқинчи кучлар яъни ғолиб мамлакатлар томонидан айтиб
турилиб ишлаб чиқилган ва мағлуб мамлакатларнинг характерини
тубдан ўзгартириш мақсадлари бўлган;

Давлатларнинг асосини қайтадан ташкил қилиб бердилар (ФРГ
ўзининг “Асосий Қонуни” билан бир вақтда пайдо бўлган давлатга
айтилди; Италия монархия тузумидан республика тузумига
ўтказилди; Япония дуалистик монархиядан парламентар монархияга
айланди);

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кенг соҳаси мустаҳкамланди;

Италия ўз даври учун инқилобий ҳолатда ўз фуқароларининг
ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини шакллантириб берди;

Урушдан воз кечишни мустаҳкамлади, Япония эса умуман мудофаа
кучларидан воз кечди;

Демократия, парламент ва кўппартиявийлик жорий этилди;

Фашизм қораланди. Фашизм ва милитаризмни келажакда пайдо
бўлмаслиги учун бир қатор чоралар кўрилди.
Франция ўзининг 1946 йилдаги конституциясини демократлаштириб
олди.
Собиқ Совет мафкураси таъсиридаги давлатларнинг конституцион
тузуми тубдан ўзгарди: ГДР, Польша, Чехославакия, Венгрия, Болгария,
Руминия. Юқоридаги барча мамлакатларда маҳаллий компартияларга
эркинлик берувчи, ўзлаштирилган хусусий мулкни қонунийлаштирувчи
миллий демократик конституциялар қабул қилина бошланди (яъни
вақтинчалик миллий буржуазия ва социалистик кучларни муросага
келтирувчи “вақтинчалик муросали” конституция эди, лекин коммунистлар
ҳокимият тепасига келиши учун ва хусусий муносабатларни ўзгартириш
учун ҳуқуқий асосни яратдилар).
“Вақтинчалик
муросага
келтирувчи”
миллий-демократик
конституциялардан фойдаланган ҳолда, коммунистлар барча кўрсатилган
мамлакатлар ҳокимиятидан келдилар (1947-1948 й) ва улар миллий
буржуазиянинг хусусий мулкини мусодара қилиб, жамият таркибидаги


синфларни ўзгартириб юборди. Шундан сўнг, совет блокида 7 та
мамлакатларда коммунистик партия ҳокимиятига тегишли бўлган,
социалистик давлатларнинг иқтисодий қурилиши сифатида мустаҳкамланган
“социалистик конституцияларлари” қабул қилинди. Юқорида эслаб ўтилган
социалистик конституциялар, 1936 йилдаги СССР конституциясига
синалганлиги асосида қабул қилинган.
Худди шу даврда, Осиё мамлакатлари бўлмиш, Ветнам, Хитой,
Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа мамлакатларнинг миллий-демократик,
миллий-озодлик ва социалистик конституциялари қабул қилинган.
4-босқич конституциялари 50-йиллар охири 60-йиллар бошидаги
колонизм тизими барбод бўлишига олиб келувчи конституциялардан эди.
Африка мамлакатлари ўзининг миллий конституцияларни қабул қилган.
Улардан айримлари озод мамлакатлар томонидан мустақил ишлаб чиқилди.
Кўпинча улар олдинги метрополиялар томонидан ишлаб чиқилар эди (Буюк
Британия, Франция) ёки улар томонидан инъом қилинар эди.
Колонизм тизимининг барбод бўлиши натижасида Франциянинг 1958
йилдаги “генерал деголев” конституциясини қабул қилишига туртки бўлди.
5-босқич конституциялари Европа-Греция, Португалия (1974) ва
Испания (1975)даги фашистик режим қулашининг тарафдори бўлган. Бу
мамлакатларда демократик сиёсий режим ва янги конституцион қурилиш,
парламентаризм, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини мустаҳкамловчи янги,
демократик конституциялар қабул қилинди (Грецияда – 1975 й,
Португалияда – 1976й, Испанияда – 1978 й).
Янги конституциялар Португалиянинг 1976 йилдаги конституциясини
намуна қилиб олган ҳолда, унинг колониясидан 1974-1975 йилларда чиқиб
кетган мамлакатларда қабул қилинди.
70-80-йилларнинг 2-ярмида шунингдек, колониялардан охирги бўлиб
ажралиб чиққан мамлакатларда конституциялар қабул қилинди (масалан,
Жанубий Родезия) шунингдек, инқилоб ёки давлат тузумини ўзгартирган
мамлакатларда (Эрон) рўй берди.
6-босқич ҳозирча охирги босқич, ундаги конституциялар Собиқ
СССРнинг ва социализмнинг қулаши натижасида пайдо бўлди. 20 дан ортиқ
мамлакатлар ўз жамият қурилишини тубдан ўзгартирдилар. Шунга кўра,
дунё харитасида 20га яқин давлатлар пайдо бўлди (15 та СССР ҳудудида, 5 та
Югославия ҳудудида). Аксариятида кейинчалик батафсил кўриб чиқишга
мойил бўлган янги конституциялар қабул қилинди.

Document Outline

  • Мустақиллик – жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида ўз равнақининг ўзига хос тамойилларини ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги, сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний мос келадиган андозаси асосида яшаш демакдир.

Download 147.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling