1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja
Конституциявий ҳуқуқ фанини тизими
Download 147.24 Kb. Pdf ko'rish
|
Конституциявий ҳуқуқ фанини тизими
Ҳар бир фан ўзининг тизимига эга бўлиб, ўзи ўрганадиган предметнинг мазмуни ва унинг тузилиш тартибини қамраб олади. Конституциявий ҳуқуқ фанининг тизими, асосан, ўзи ўрганадиган ҳуқуқ тармоғининг тизимига ва унинг олдига қўйилган вазифаларга мос келади ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 1. Фанинг умумий масалалари. Уларга ҳуқуқ тармоғи сифатида конституциявий ҳуқуқнинг тушунчаси, предмети, бу ҳуқуқ тармоқ нормаларининг моҳияти ва хусусиятлари; конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг турлари; конституциявий ҳуқуқнинг Республикамиз ҳуқуқий тизимидаги ўрни каби масалалар киради. 2. Ўзбекистон Республикасида конституциявий ривожланишнинг асосий босқичлари. Бу бўлим конституциявий ҳуқуқнинг бош манбаи ва давлатнинг асосий қонуни бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва хусусиятларини, конституциявий ҳуқуқ нормаларини амалга ошириш механизми ва шаклларини, Ўзбекистонда конституциявий ривожланишнинг асосий босқичларини ўз ичига олади. 3. Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг асосий принциплари бўлимида республикамизнинг давлат мустақиллиги, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги тамойиллари, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг конституциявий асослари ўрганилади. 4. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари. Бу бўлимда шахс ҳуқуқий ҳолатининг асослари, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари, бурчлари, уларни амалга ошириш кафолатлари ўрганилади. 5. Жамият ва шахс муносабатларининг асослари. Бу бўлимда Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг иқтисодий негизлари, жамиятдаги мулкий муносабатлар, фуқаролик жамиятнинг конституциявий асослари, жамоат бирлашмалари, оиланинг жамиятдаги роли, оммавий ахборот воситаларининг жамият сиёсий тизимида тутган ўрни ўрганилади. 6. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши. Бу бўлимда Ўзбекистоннинг миллий-давлат тузилиши, маъмурий-ҳудудий бўлиниши, Корақалпоғистон Республикасининг конституциявий мақоми ўрганилади. 7. Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти органлари тизими. Бу бўлимда давлат ҳокимиятининг бўлиниш тамойиллари, давлат ҳокимияти органларининг тизими ва турлари, улар фаолиятини ташкил этиш тамойиллари ва шакллари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг ваколати ва фаолиятининг шакллари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг мақоми, ваколатлари, давлатни ва хўжаликни бошқариш органлари, маҳаллий ҳокимият органларининг тизими, суд ҳокимияти ва прокуратура органлари тизими ўрганилади. Ҳозирги конституциявий ҳуқуқ фанининг тизими ана шулардан иборат. Албатта, конституциявий ҳуқуқ фанининг тизими ўзгармасдан қолмайди, конституциявий ҳуқуқ институтларининг ривожланиши билан бу фан тизими ҳам ўзгариб бораверади. Конституциявий ҳуқуқ фани ҳуқуқшунослик фанлари ичида марказий ўринни эгаллайди. Чунки конституциявий ҳуқуқ фани республикамиз конституциявий тузумининг асосий тамойилларини, ижтимоий тузумнинг конституциявий асосларини, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, Ўзбекистон республикасининг давлат тузилиши ва давлат тизимларини белгилайдиган энг муҳим ҳуқуқий институтларни ўрганади. Бу ҳуқуқий фан бошқа юридик умумназарий, тарихий тармоқ фанлари билан узвий боғлиқдир. Конституция бу доимий юридик ҳужжат (гоҳ 1та, гоҳ бир нечта). Ҳужжат сифатида ички мантиқ ва алоҳида тузилишга эга. Конституциянинг асосий тузилиш элементлари: Муқаддима; Асосий қисм; Якуний ва илова қисмларидан иборат. Муқаддима - конституциянинг қисқа ва тантанали кириш қисми. Одатда муқаддима халқ ёки конституцияни қабул қилаётган орган номидан овоза қилинади. У халқнинг тарихий қадамига ишора қилиб, конституция номидан унинг мақсадлари эълон қилинади. Муқаддима - конституциянинг кенг тарқалган, лекин мажбурий тусга эга бўлмаган қисми. Конституциясининг муқаддима қисми умуман бўлмаган мамлакатлар ҳам мавжуд (масалан, Италия). Айрим тоталитар ва авторитар мамлакатларнинг конституциясида муқаддима қисми алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг муқаддимаси қисқа декларация эмас, балки давлатнинг ҳаёти тўғрисидаги тўлиқ маълумот, у социалистик жамиятнинг янги мақсадлари, революция ютуқлари, революционерлар кураши ва унинг оғир тарихи ҳақида маълумот беради. Аҳён-аҳёнда бундай муқаддималар ўтиб кетган Мао Цзедунг, Хо Ши Мин каби (Хитой, Въетнам) ҳозир ҳаёт бўлган Куба бошлиғи Ф.Кастро каби тарихда чуқур из қолдирган юртбошиларнинг ҳаётини ўзида мужассамлаштирган. Демократик давлатларда эса кимнингдир жамият олдида хизматлари кўп бўлишига қарамай, унинг исмини ёки номини киритиш умуман қабул қилинмаган. Қоидага кўра, муқаддима меъёрий характерга эга эмас (ҳеч қандай юридик меъёрлари йўқ). Франция бундан мустасно, биринчидан, конституциясининг 1-моддаси (конституциянинг қисқа шаклдаги энг муҳим моддаси) муқаддима таркибида; иккинчидан, 1958 йилдаги конституциянинг қисми сифатида, айрим инсон ҳуқуқларини тартибга солувчи 1946 йилдаги конституциянинг муқаддимаси ҳам қабул қилинади. Асосий қисм конституциянинг матни ҳисобланади. Одатда у рақамланган бўлимларга бўлинади (бўлим, боб, модда). Ҳар бир бўлим алоҳида ижтимоий муносабатларни тартибга солади (масалан, инсон ҳуқуқлари, давлат қурилиши), моддалар эса, аниқ меъёрларни ўз ичига олади. Замонавий конституцияларда одатда, аввал конституцион тузум асосларини тартибга солиш, сўнг давлат органларининг давлат тизимидаги жойлашувини акс эттиради. Замонавий даврдаги ўртача конституциялар 100-150-моддани қабул қилади. Жуда мантиқий конституциялар мавжуд: масалан Монголия конституцияси эса 70 та моддадан иборат. Ўта батафсил ва тўлиқ (шиширилган) конституциялар мавжуд. Булар жумласига Ҳиндистон конституцияси (750 та модда атрофида), Бразилия конституцияси (315 та моддага яқин), Португалия конституцияси (300 та моддалар атрофида), Мексика конституцияси (100 та модда, лекин уларнинг ҳар бири 5-10 моддани ташкил этади) киради. Замонавий нуқтаи назардан, юқоридаги ҳолат тўғри деб топилмайди, чунки конституция қисқа, лўнда ва мантиқий бўлиши зарур. У чалкашишга йўл қўядиган, тушунарсиз «шиширилган» эмас, балки энг асосийларнигина ўзида мужассам этиши зарур. Download 147.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling