1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja
Мустақиллик – жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида
Download 147.24 Kb. Pdf ko'rish
|
Мустақиллик – жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида
ўз равнақининг ўзига хос тамойилларини ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги, сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний мос келадиган андозаси асосида яшаш демакдир. Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилинганлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тақозо этган иккинчи омил бўлди. Ўзбекистон ҳудудида илгари амал қилиб келган барча конституциялар (Туркистон АССРнинг 1918 ва 1920 йиллардаги Конституциялари, Ўзбекистон ССРнинг 1927,1937,1978 йиллардаги Констутциялари) ўз халқи ва ҳудудини эркин ва демократик асосда бошқарадиган мустақил, эгалик давлат конституциялари эмас эди. Республика ўз давлат мустақиллигини қўлга киритгач табиий равишда, шу давлат мустақиллигини Конституция асосида мустаҳкамлаб қўйиш муаммоси бутун бўй басти ва кучи билан кўндаланг бўлди. Конституцияда янги давлатнинг табиати, унинг ички ва ташқи сиёсати тамойиллари, инсон ҳуқуқларига, давлат суверенлигига, демократиянинг ва ижтимоий адолатнинг олий мақсадларига содиқлиги мустаҳкамланиб қўйилмоғи лозим эди. Конституция Ўзбек давлатчилиги ривожланиш тарихида тажрибани ҳисобга олиши, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари устуворлигига таяниши, фуқаролар учун муносиб ҳаётни таъминлашга асос бўлиши, барқарор маданий бозор иқтисодига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти бунёд этиши керак эди. Республиканинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги ғоя XII чақириқ Олий Кенгашнинг 1990 йил мартида бўлиб ўтган биринчи сессиясидаёқ янграган эди. Конституция устида олиб бориладиган иш принцип жиҳатидан мутлақо янги, моҳияти эътибори билан мустақил давлатнинг дастлабки конституцияси устида ишлашга айланиб кетишини камдан-кам киши хаёлига келтирган эди. Олий Кенгашнинг 1990 йил июнь ойида бўлиб ўтган иккинчи сессияси Республика Президенти И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституция комиссиясини ташкил этди. Комиссия таркибига вилоятлар ва Корақалпоғистон Республикаси раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва халқ хўжалиги мутахассислари кирди. Олий Кенгашнинг 10- сессиясида Конституция комиссияси қисман янгиланди. Конституция комиссияси Раисининг топшириғи бўйича 1991 йилнинг бошида Конституция концепсияси устида иш бошланди. Республика фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси сиёсатшунослик ва бошқарув институти концепцияси ҳамда президент девони юридик бўлими тайёрлаган концепция. Ички гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос учун қабул қилинди. Қолган икки гуруҳ концепциясининг диққатга сазовор ғоялари билан бойитилиб, умумлаштирилган пухта ягона ғоявий асос шаклига келтирилди. Конституция комиссияси 1991 йил апрелда бевосита Конституция лойиҳаси устида ишлай бошлади Конституция комиссиясининг раиси аввал бошиданоқ ишчи гуруҳи олдига аниқ вазифа қўйди: жаҳон тажрибаси ўрганилсин, бошқа мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари борасида, демократия ва қонунчилик соҳасида қўлга киритилган ютуқлари ҳисобга олинсин, миллион-миллион кишилар дилига яқин ҳамда уларга тушунарли бўлган сиёсий ва юридик ҳужжат яратилсин. Конституция комиссияси раиси комиссия ишининг дастлабки кунларидан то Конституция қабул қилингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳасини тайёрлаш ишига бевосита раҳбарлик қилиб турди. Лойиҳанинг 158та моддадан иборат дастлабки варианти 1991 йил октябрь-ноябргача тайёрлаб бўлинди. Лойиҳанинг иккинчи ишчи варианти 149та моддадан иборат бўлди. Республика Президенти матнни кўриб чиқди. Шу тариқа Конституция комиссиясининг нигоҳидан ўтгач, лойиҳа лўнда ва ифодали бўла борди. Учинчи вариант 137та моддани ташкил қилди. Конституция матнидаги сўзлару ҳарфлар янгича куч, вазн ва маъно касб этди. Матбуотда эълон қилиш олдидан лойиҳа яна бир бор диққат билан ўрганиб чиқилди. У энди 127та моддага келтирилган эди. Конституция комиссиясининг қарори билан лойиҳа 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Муҳокама жараёнида, масалан, «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» деган бўлим бўйича 1978 таклиф ва мулоҳаза тушган, 25-модда бўйича 165 таклифдан 22 таси, 28-модда бўйича 105 таклифдан 16 таси, 40-модда бўйича 140 таклифдан 13 таси инобатга олинган. Муҳокама давомида унинг асосий бўлимлари, боблари, моддалари ва қоидалари умумхалқ синовига дош бера олди. Конституция комиссиясига келган фикрлар, таклифлар ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда муҳокамани давом эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси 1992 йил 21 ноябрда яна бир бор матбуотда эълон қилинди. Республика Олий Кенгаши муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасига ҳаммаси бўлиб 80 га яқин ўзгариш, қўшимча ва аниқликлар киритилдики, уларнинг айримлари принципал муҳим аҳамиятга эга бўлади. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган Конституция янги мустақил демократик суверен |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling