1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja
Download 147.24 Kb. Pdf ko'rish
|
Конституция вазифалари
Конституция вазифалари бу унинг қабул қилинишининг турли кўринишлари, жамият ва давлат ҳаётида акс этиши ва таъсиридир. Конституциянинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Таъсис этувчи; 2. Ташкилий; 3. Ташқи сиёсий; 4. Маънавий; 5. Юридик; Таъсис этувчи функция, Конституциянинг амалдаги ижтимоий тартибларни тасдиқлаш ёки конституциянинг ёрдамисиз мустаҳкамлана олмайдиган, жамиятда етилган янги ижтимоий муносабатларни ривожланиши учун замин яратишда намоён бўлади. Конституциянинг бу функцияси тўлиқлигича ҳам сиёсий соҳада (масалан, янги бошқарув шаклини, яъни монархия ўрнига республика жорий қилиш ва бошқалар), ҳам давлатнинг алоҳида институтларида (1 палаталик парламент ўрнига 2 палаталикка ўтиш, янги мансабларни жорий этиш, масалан, Россияда 1993 йилда алоҳида ўрин эгалланган) амалда бўлиши мумкин. Конституциянинг ташкилий функцияси, жамиятдаги умуммажбурий жараёнларни мустаҳкамлашда намоён бўлади. Конституция жамиятнинг бутун ҳаётини аниқ йўналишга солади, унга аниқлик киритади ва бошқарув моҳиятига эга. бўлади Конституциянинг ташқи сиёсий функцияси, қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, конституция ташқи сиёсат йўналишини шакллантиради; Иккинчидан, хорижий мамлакатларнинг жамияти ва давлати ҳақида маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Маънавий функцияда, конституция асосий дунёқарашни шакллантириш омили эканлиги билан ифодаланади. Масалан, дунёдаги 1-конституциялар (АҚШ, Польша, Франция)да инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, давлатнинг демократик тузуми мустаҳкамланган. Социалистик давлатларнинг конституциялари жамиятда социалистик қадриятларни шакллантиришга интилади. Замонавий ислом конституциялари эса ўз фуқароларига исломий дунёқараш қадриятларини уқтиради. Коституцияларга хос қуйидаги функциялар мавжуд: Биринчидан-жамиятдаги бутун тартибот ишларининг асоси бўлиб хисопланади; Иккинчидан-бевосита ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўрнатади; Учинчидан - қолган барча меъёрий ҳуқуқий актларнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Конституциянинг юридик хусусиятлари, у давлатнинг асосий қонуни эканлигига ишора қилади. Қуйидаги хусусиятлардан асосийларини ажратиб олиш мумкин: Давлатнинг асосий қонуни; Олий юридик кучга эга; Амалдаги қонунчиликнинг асоси; Унинг қабул қилиниши ва ўзгартирилишининг алоҳида тартиби. Конституция бу референдум, халқ ёки олий қонун чиқарувчи ва давлат вакиллик органлари томонидан қабул қилинадиган умуммажбурий ҳуқуқий меъёрий акт (қонун)дир. Бу акт жамият ва давлат ҳаётининг асосий масалаларини мустаҳкамлайди. Доимий ва кўп қўлланилишга мўлжалланган бўлиб, давлатнинг обрў-эътибори (авторитети) ва мажбурлов кучига суянади. Одатда конституция ягона меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у ўзининг мазмун-моҳияти ва ролига кўра давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. Бу асосий қонун олий юридик кучга эга бўлганлиги сабабли, бошқа қонунчилик ҳужжатлари унинг меъёрларига зид бўлиши мумкин эмас ва унинг юридик устунлиги ҳам айнан шунда. Дунё амалиётида конституцион қонунлар деган тушунча мавжуд. Ушбу қонунлар конституция каби жамият ва давлат ҳаётидаги муҳим масалаларни тартибга солувчи ва конституциянинг ўзига хос давомчисидир. Биз конституцияни амалдаги қонунчилик асоси дея оламиз, чунки унинг шароитида барча мамлакатларнинг қонунчилик тизими ривожланади ва ундан «униб чиқади». Янги конституциянинг қабул қилиниши, қонунчилик тизимини янгиланиб боришига олиб келади. Конституциянинг бошқа қонунчилик ҳужжатларига нисбатан барқарор ва олий юридик кучга эга бўлиши учун унинг қабул қилиниш жараёнини оддий қонунларнинг қабул қилиниш жараёнидан мураккаброқ тартибда бўлиши керак. Конституциянинг қабул қилинишининг қуйидаги усуллари мавжуд: Парламент томонидан; Халқ ёхуд референдум томонидан; Махсус таъсис мажлиси томонидан; Тақдим этиш орқали. Парламент томонидан қабул қилиш бу энг кўп, кенг тарқалган ва табиий усулдир. Одатда парламент аъзоларининг 2,3 қисми қатнашгандагина ваколатли ҳисобланади (айрим ҳолларда 2,4, 3,5). Кўпинча конституцияни қабул қилишда иккита воутм усули ишлатилади (двойной вотум). Бу - Конституция ёки унга ўзгартиришларни икки овозда қабул қилинишини билдиради. Уни содда ва мураккаб икки вотум усулига ажратилади: Содда икки вотум-бу, бир сессия таркибида ёки бир қонун таъсис этувчи парламент таркибида икки овоз беришни амалга оширишдир. Масалан, Украинанинг 1996 йилдаги конституцияси ўзгартиришлар киритиш учун бир сессия таркибида мутлоқ кўпчилик овози билан қабул қилиниб, кейинчалик қолган сессиялар давомида ваколатли овоз (2-3 овоз) билан тасдиқланади. Мураккаб икки вотум бу биринчи берилган овозни парламентнинг бир таркиби, кейингиларини эса бошқа таркиб амалга ошириши тушунилади. Юқоридаги тартиб Швейцарияда мавжуд. Бир қатор мамлакатларда (Белгия, Голландия, Испания) конституциясининг қабул қилиниши ёки унга қатъий ўзгартиришлар киритиш учун парламент алоҳида сайланади, кейин янги тартибда конституцияни қабул қилади. Маълумки, АҚШ, ГФР тартибига биноан, конституция (унга ўзгартиришлар) нафақат давлатнинг парламенти томонидан, балки федерация субъектларининг парламентлари томонидан ҳам қабул қилинади (ратификация йўли билан). Иккинчи кенг тарқалган усул – бу референдумда қабул қилинишидир. Айрим мамлакатлар мавжудки (масалан, Руминия), уларда ҳар икки усул ҳам қўлланилади: конституция биринчи парламент томонидан қабул қилиниб, сўнг референдумда тасдиқланади. Махсус таъсис мажлис бу конституцияни қабул қилувчи учун алоҳида органдир. Одатда унда эндигина ташкил топган мамлакатларнинг янги конституцияси (АҚШ нинг 1787 йилдаги конституцияси, ГФР нинг 1949 йилдаги конституцияси) ёки ўз жамият қурилишини ва давлат бошқарувини тубдан алмаштирган мамлакатларнинг (Италия, 1947 й) конституциясини қабул қилади. Тақдим этиш усули бу якка ҳукмдор ёки бошқа давлат бошлиғи томонидан конституциянинг инъом этилишидир. Download 147.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling