1-mavzu: O’zbekiston yagona vatan
Download 0.61 Mb.
|
Узбек тили
Буюк Ипак йўли
Милоддан аввалги IIасрда очилган ва тарихда Буюк Ипак йўли деб аталган карвон йўлининг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу йўл фақат савдо йўли эмас эди. У, айни пайтда, дунё халқлари орасида маданий ҳамда давлатлараро алоқалар йўли ҳам бўлган. Бу йўл Хуанхе дарёси бўйида жойлашган Сиан шаҳаридан бошланган. Йўлнинг икки йўналиши бўлган. Биринчи йўналиш – Хитойдан Самарқандгача бўлган йўл эди. Самарқанд йўли яна иккига бўлинган. Бири Ўрта ер денгизигача, иккинчиси Россия, Сибир, Кавказ ва Қора денгизгача етиб борган. Иккинчи йўналиш Хитойдан бошланиб, Помир – Тян-Шан тоғ тизмаларидан ўтиб, Афғонистонга, ундан Ҳиндистонга олиб чиққан. Нима учун бу савдо йўли Буюк Ипак йўли деб аталган? «Буюк» сўзи йўлнинг жудаям узун булганлиги ҳамда жуда кўп халқлар тақдирига алоқадор бўлганлигини англатади. «Ипак» сўзи эса – йўлнинг асосан ипак савдосига хизмат қилганлигини билдиради. Буюк Ипак йўли бугунги кунда Дунё давлатлари бугун ҳам ўзаро алоқаларнинг энг қисқа ва камхаражатли йўлни барпо этишга интилмоқдалар. Бу борада Буюқ Ипак йўлини қайта тиклаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам Европа ва Осиёни бир-бирига боғловчи «Европа-Кавказ-Осиё» йўли (ТРАSЕКА) барпо этишга киришилди. Бу йўл Буюк Ипак йўлини тиклаш борасида муҳим амалий қадам бўлади. 1998-йилда Азарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Буюк Ипак йўлини тиклашга бағишланган халқаро йиғилиш ўтказилди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва жаҳоннинг 32 давлати вакиллари қатнашди. Мутахассислар фикрига, биргина Ўзбекистон пайтасини ташишда кетадиган харажат 12 миллион долларга камайди. Ташқи савдода юк ташиш харажатини икки баробар камайтириш имконини беради. Демак, Буюк ипак йўли учунчи минг йиллигида ҳам дунё халқларига хизмат қилади. Тўғри, ҳозир бу йўл аввалгидек Буюк Ипак Йўли деб эмас TPASEKA деб аталади. Гап унинг қандай ном билан аталишида эмас. Энг муҳими, бу йўлнинг халқаро тинчлик, ҳамкорлик ва давлатлар равноқига хизмат қилишидир. 2-топшириқ. Буюк Ипак Йўли ҳақида яна қандай маълумотларни биласиз? Бу ҳақида интернет материалларидан маълумот тўпланг. II. Ёзма нутқ ўстириш. 4-машқ. «Буюк Ипак Йўли» мавзусидаги матнни қисқартириб қайта тузинг. Матнни қисқартириш йўллари: - матннинг асосий фикрини ифодаловчи гапларини ажрата олиш; - матнни унинг асосий маъносини сақлаган ҳолда қисқариш; - матнда берилган тарихий маълумотларни ихчамлаштириш ва изчиллигини сахлаш; - гаплардаги ўюшиқ ва ажратилган бўлаклар, киритма ва иловаларни қисқартириш. - бирикмаларни маънодош сўзларга, сода ёйиқ гапларни йиғиқ гапларга, қўшма гапларни сода гапларга, кўчирма гапларни ўзлаштирма гапларга алмаштириш; - матннинг қўшимча фикр ифодаловчи гапларни, синтактик параллеллар ва такрорларини қисқартириш; - матнни қисқа мазмунли таркибий қисмларга ажратиш; - бирикмали сифатдош, ўхшатиш ва бошқа тасвирий ифодаларни сода ва ихчам шаклга келтириш; - такрор гап ва фикрларни қисқартириш ва бошқалар. 5-машқ. Сафарга отланувчиларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уни амалга ошириш тартибини савол-жавоб асосида аниқлаш. 1-топшириқ. Савол ва топшириқлар 1. Хизмат сафари ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 2. Хизмат сафарида қандай ҳужжатлар бўлиши лозим? 3. Хизмат сафарида қандай сарф-харажатлар амалга оширилади? 4. Бирор иш билан хизмат сафарига бориб келган шахс билан гаплашганмисиз? 5. Хизмат сафари ҳақида таассуратларингизни айтинг. 2-топшириү Ўз вилоятингиз ёки шаҳарингизда мавжуд сайр-саёҳатгоҳ масканларни тасвирланг. 6-машқ. Бирор саёҳатингиз ҳақида ўз таассуратингизни ёзинг. Матнда саёҳатгоҳ жойлар, табиат манзаралари акс этган бўлсин. 7-машқ. Юртимизга келаётган сайёҳлар ҳақида ўз таассуратингизни айтиб беринг. Бу ҳақида газета ва журналлардан маълумотлар тўпланг, интернет материалларидан фойдаланинг. III. Назарий маълумот. Аннотация матни, унинг тузилиши ва ифода материалининг хусусиятлари. Аннотациядан кўзланган энг асосий мақсад китобнинг асосий мазмуни, нимага хизмат қилиши, кутарилган муаммо, қандай ўқувчига мўлжалланганлиги ҳақида аниқ ва қисқа ахборот беришдир. Аннотация ҳар бир китобнинг иккинчи бетида берилади. Аннотация бу китоб, мақала, кўлёзма мундарижасини, мавзу ёўналиши ва бошқа жиҳатларни очиб беришга қаратилган қисқача матн. Аннотация китобнинг ўзида, библиографик кўрсаткичларда ва кутубхона каталогларида учрайди. Унинг вазифаси ўқувчиларда муайян китоб, мақола, ёки қўлёзма тўғрисида умумий тасаввур туғдириш ва уларга адабиёт танлашда ёрдам кўрсатади. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling