1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet20/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Қарши курашиш, рақобат индивиднинг ўз манфаатлари учун фаол кураш олиб бориши, ўзига қулай бўлган барча воситалардан фойдаланишга, мухолифларга нисбатан хокимиятни ишлатиш, мажбур этиш, бошқа воситаларни ишга солиш, бошқа иштирокчиларнинг ўзига боғлиқлигидан фойдаланиб қолиш билан ажралиб туради. Индивид вазиятни ўзи учун нихоятда ахамиятли, ғалабага эришиш ёки мағлубиятга учраш масаласи сифатида қабул қилади, бу эса ундан мухолифларга нисбатан қатъийроқ бўлишни, агар бошқа қатнашчилар қаршилик кўрсатишни давом эттирган тақдирда муросасиз қаршилик кўрсатишини назарда тутади.
Хамкорлик қилиш шуни билдирадики, шахс ўзаро харакат қатнашчиларининг хамма к.атнашчиларини к.оник.тирадиган ечим излашда фаол иштирок этади, лекин уз манфаатларини хам унутмайди. Умуман ечимни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг хаммаси ошкора фикр билдиришини назарда тутади. Мазкур шакл узоқ вақт иш олиб боришни ва барча томонларнинг иштирок этишини талаб қилади. Агар мухолифнинг вақти бўлса, муаммони хал этиш хамма учун мухим ахамиятга эга бўлса, у холда вужудга келган келишмовчиликларни хар томонлама мухокама қилиш, хамма иштирокчилар манфаатларини эътиборга олган холда умумий қарор ишлаб чиқишга эришиш мумкин бўлади.
Муросага келишда қатнашчиларнинг харакатлари ўзаро ён бериш хисобига ечимни излашга, хар икки томонни қониқтирадиган қарор ишлаб чиқишга қаратилади, бунда хеч ким айтарлик ютиб чиқмайди хам, ютқазмайди хам. Бундай хулқ-атвор услуби мухолифлар бир хил хокимиятга эга бўлганда, яхши ечимни излаш учун уларда вақт захираси йўқ бўлганда, уларни муайян муддатга оралиқ ечим қониқтирган шароитда татбиқ этилиши мумкин.
Ўзини четга олиш ва ён босувчанлик услублари ихтилофларни хал қилишда қаршилик кўрсатишдан фаол фойдаланишни назарда тутмайди. Қарши курашиш хамкорликда қарама-қарши туриш, қарор ишлаб чиқишнинг зарур шарти хисобланади. Ихтилофни хал қилиш уни вужудга келтирган сабабларга бархам беришни назарда тутгани учун фақат хамкорлик услубигина мазкур вазифани тўла-тўкис амалга оширади, деб хулоса чиқариш мумкин. Ўзини четга олиш ва ён босувчанликда ихтилофни хал этиш орқага сурилади, ихтилоф фактининг ўзи эса яширин шаклга киради. Муросага келиш ихтилофли вазиятни фақат қисман хал қилишни билдиради. Шунинг учун ўзаро ён босишлар учун етарли даражада имконият қолади, сабаблар тўлиқ бархам топмайди.
Айрим холларда оқилона, назорат қилинадиган доираларда қарама-қарши туриш ихтилофни хал қилиш нуқтаи назаридан уни хаспўшлашга, ўзини четга олишга, хатто муросага келишга нисбатан анча самаралироқдир. Лекин бу фикрга барча мутахассислар хам қўшилавермайдилар. Шу билан бирга бошқа томон учун ғалабанинг қиммати қандай ва мағлубият нима деган масала кўндаланг бўлиб туради. Булар ихтилофларни хал қилишда, бошқаришда ғоят мураккаб масалалардир, чунки мағлубият янги ихтилофларни шакллантириш негизи бўлиб қолмаслиги ва ихтилофли ўзаро таъсир кўрсатиш чегарасининг кенгайишига олиб келиши мумкин.
Ихтилофларни бошқаришда бир-бирига қарши турган томонлар ўртасида музокараларни ўз вақтида бошлаш катта ахамиятга эга. Айрим пайтда музокаралар олиб борилмаслиги мумкин, чунки бунга хали вақт эрта бўлади, бошқаларида уларни бошлаш кеч бўлиб қолади, бундай холатда фақат жавоб тариқасидаги хужумкор харакатлар бўлиши мумкин (8.3- жадвал).
Вужудга келган вазиятда хокимиятга эга бўлган ва воқеанинг якунига таъсир кўрсата оладиган кучлар билангина музокаралар олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ихтилофларда манфаатлари химоя қилинадиган бир неча гурухларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling