1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet24/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Биринчи усул — ташкилот даражасидаги усул бўлиб, ишлаб чиқариш тузилмасидаги ходимларга нисбатан қўйиладиган аниқ талабларни ишлаб чиқишда, уларнинг фаолиятига бахо беришда ўзгаришлар рўй бериши натижасида содир бўлади. Бундай ўзгаришлар стрессли вазиятларнинг манбаини бархам топтиради.
Иккинчи усул — айрим шахс даражасидаги усулдир. Бу усул шундан иборатки, стрессларни бартарафлаш этиш махсус дастурлардан фойдаланиб, стрессларни бошқара билишдир. Бундай дастурлар медитация, машклар, пархез ва ўз-ўзини идора этишнинг бошқа усулларини ўз ичига олади. Улар инсонга ўзини яхшироқ хис этишга, ўз кучларини тиклашга ёрдам беради. Мазкур дастурлардан айримлари 8.5- жадвалда қисқача келтириб ўтилган. Бу хилдаги дастурлар хозирги вақтда етакчи компания ва фирмаларда кенг қўлланилмоқда.


Қисқача хулосалар
Ижтимоий гурух умумий манфаатлар, қадриятлар, ахлоқий меъёрларга эга. Жамият доирасида таркиб топадиган инсонларнинг нисбатан барқарор уюшмаси. Бунда йирик, ўрта ва кичик ижтимоий гypyхлap фарқланади.
Гурух — кичик ижтимоий гурухга мансуб бўлиб, мақсадлар муштараклиги, ахлоқий меъёрлари, гурухий ва шахсий манфаатлар уйғунлаштирилиши асосида бевосита бир-бири билан алоқада бўлган инсонлар уюшмаси.
Расмий гурух унинг асосий хусусияти, у хамиша маъмурият ташаббуси билан ташкил этилиши, корхона таркиби ва штатлар рўйхатига бўлинма сифатида киритилади. Унинг турларига — рахбар гурухи, функцияли гурух, ишлаб чиқариш гурухи, қўмита киради.
Норасмий гурухлар — ихтиёрийлик асосида муайян мақсадларга эришиш учун ташкил топган кичик ижтимоий гурухлар хисобланади.
Жамоа — биргаликда мехнат қиладиган шахслар гурухи бўлиб, унда кишилар бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўладилар, хар бир ходим хамкасбига мурожаат қилади, айни вақтда унинг таъсирини хам хис этади.
Жамоани тавсифловчи асосий аломатлари: мақсадлар муштараклиги, рахбарлик, интизом.
Жамоанинг шаклланиш босқичлари — ташки мухитда: таркиб топиш, шаклланиш; ички ташкилий ўзгаришлар: такомиллашув, барқарорлашув, инқироз.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling